Қуръонда ақидавий масалалар.

27-01-2022, 12:59 admin Мақолалар 505

Қуръонда ақидавий масалалар.

Қуръон таълимотлари жуда кўп ақидавий масалаларни қамраб олади.Шу билан бирга Қуръон илгари сурган ғоялар яккахудоликка имон келтириш мавзуси атрофида айланади. Шу билан бирга, имон келтиришга чақирилган мавзулар доирасида фаришталар, муқаддас китоблар, пайғамбарлар, тақдир, охират куни, жаннат ва дўзах кабилар асосий ўринга чиқарилади. Эътиқодга доир жузъий масалалар юқоридаги асосий масалалар доирасидадир.
Қуръонда Яратувчининг мавжудлиги, Аллохнинг барча мавжуд нарсаларни, осмон ва ерни, инсон ва ҳайвонот оламини яратганлиги ҳақида сўз юритилади.
Фаришталар гуноҳдан маъсум зотлар экани, Аллоҳнинг буйруғини бачарувчи, доимо тоат ибодатда эканликлари Таврот, Инжил ва Забур китобларининг Аллоҳ томонидан нозил этилганлиги айтилган.
Қуръондаги имон келтирган ва яхши амаллар қилган кишилар қилган кишилар учун жаннат, имлон келтирмаган ва гуноҳ ишлар ққилганларга дузах азоби берилиши, охират куниниг содир бўлиши энг кўп ургу берилган мавзулардан саналади.
Қуръонда инсоннинг ихтиёри масаласи турли ўринларда бир бирига боғланмган ҳолда белгилнган. Унга кўра, айрим оятларда инсоннинг тўлиқ Аллоҳнинг ихтиёрига боғлиқлиги, мустақил ихтиёрнинг йўқлиги, бошқа оятларда эса, унинг ихтиёрига эга экани, ўз қилмишига маъсуллиги ўқтирилади.Шунинг учун кейинги даврда турли оқимлар ўз йўналишларига мослаштириш мақсадида инсонда ихтиёр йўқлиги, ёки инсонлар амал ва ишларини ўзлари яратадилар деган тушунчаларни Қуръон асосида исботлашга ҳаракат қилганлар.
Қуръони каримда тақдир масалаларини ва барча нарсаларни Аллоҳ таоло аниқ қилиб белгилаб қўйганлтги айтилади. Аллоҳ ҳар бир бандасининг бошига тушган кулфат ва мусибатларда сабр қилишга Ўзидангина нажот сшрашга чақиради.
Аллоҳ Қуръони каримда “Айтинг: Бизга Аллоҳнинг ёзиб қўйганидан ўзга нарса етмайди. У ҳожамиздир. Аллоҳга эса, фақат мўминлар таваккул этсинлар !”- деб марҳамат қилади.(Тавба сур. 51 оят).
Қуръонда имоннинг ноқис ёки заиф бўлишлигига далил мавжуд эмас.Шунинг учун мотуридия ақидасида барча комил имонга эга бўлади деган эътиқод ишлаб чиқилган. Бу эса мотуридия талимоти йўғрилган диёримизда узоқ асрлардан буён мўътадиллик, бағрикенглик тамойиллари қарор топиб, инсонлар бир бирларини куфрда айблашликни олдини олишга хизмат қилиб келмоқда.

ЎМИ вилоят бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш