“Мотуридий”лик таълимотида имон масаласи.
Имон масаласига турли оқимлар турлича ёндашганлар, илк қабул бўлган фирқа ва оқим “Хорижийлар” биринчи бўлиб бу масалани бузиб талқин қилган, яъни ҳаворижлар томонидан бўлмаган мусулмонларни кофирга чиқариб, ўлдириш, ҳалол деб хисоблаган. Улар гуноҳ ишларни қилганларни ҳам мушрик ва кофирга чиқарганлар. Ана шундай тарзда ислом оламида динда бахс мунозаралар авж ола бошлади. Юртимиз олимлари бу борада юзага келган масалалар бўйича раддиялар бера бошладилар. Имон шартига амални киритиш масаласи борасида, имон кучли ёки заиф бўлиши борасида тортишувлар бўла бошлади. Қуръон ва Суннада имон шартига амалнинг кирмаслиги унинг зиёда ёки кам бўлмаслиги таъкидлаб келинган.
Аммо мутаассиб оқимлар эса тил билан иқрор дил билан ишониш амалларини бажариш дейилади. Мотуридий имон сўзининг масаласидан келиб чиқиб иш кўрган. Мотуридий таълимотининг йирик намоёндаларидан бири Абу Муин Насафий имон сўзларининг маъноси (тасдиқлаш) эканини зикр этиб иш тутган. Қуръони Карим Иброхим сураси 31-оят. “Имон келтирган бандаларимга айтинг Намозни адо этсинлар”-деб мархамат қилинган.
Абу Муин Насафий “Табсиратул адилла” асарида имонда амал – имоннинг камайиб ёки кўпайишига сабаб бўлмайди дейди. Қалб билан тасдиқлаб тил билан айтишни Абу Ханифа, Имом Мотуридий, Абу Лайс Самарқандий, Абу Жафар Таховий, Абу Муин Насафийлар тасдиқлаганлар. Яъни гуноҳи бор кишининг имони камайиб ёки кўпайишидан гуноҳкор бўлганлигидан имони камаймаслиги балки гуноҳкор бўлиши айтилган. Абу Лайс Самарқандий Аҳли сунна вал жамоа эътиқодида гуноҳи кабира муминни имондан чиқирмайди деб таъкидлаганлар.
Навоий вилоят вакилининг
хотин-кизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова