"Акида илми"
Бугунги кунда диний илмларни кенг ўрганишга имкониятлар яратилиб, адабиётлар чоп этилмоқда.Аҳолига ақида илмида энг тўғри йўл, соғлом эътиқодни шакллантиришда ёрдам беришни афзал деб уйладим.
Биз улуғ бобомиз Имом Мотуридий асос солган мотуридия йўналишидамиз.
Аллоҳ таоло барча сифатлардан пок деб эътиқод қиламиз.Аллоҳ таоло боқий, абадий Зот, у ҳаким Зот, билувчи. Аллоҳ таоло ягона шериги йўқ тенги йўқ.
Аллоҳ таоло хар бир нарсани азалдан билгувчи.Аллоҳ таоло чексиз қудрат соҳиби, ҳар нарсага қодир. Аллоҳ таоло эшитувчидир.
Аллоҳ таоло кўрувчи, ҳамма нарсани кўра олади. Аллоҳ таоло инсонга бойлик, фақирлик, соғлик, беморликни беради.
Фаришталар нурдан яралган. Аллоҳга итоат қилади.
Фаришталарни инсонлар кўрмайди.
Жаброил Аллоҳ таоло билан Расуллар орасида элчидир. Бандаларини мухофаза қиладиган фаришталар бор. Жаннат ва дўзахни фаришталари бор. Аршни кўтариб турувчи фаришталар бор. Аллоҳ таолони буйруқларини бажарувчи фаришталар бор.
Таврот- Мусога алайҳис саломга Забур- Довуд алайҳис саломга, Инжил-Исо алайҳис саломга,
Қуръон Аллоҳ таолонинг энг шарафли китоби, анбиёларнинг энг улуғи Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам га нозил қилинган.Бу китоб қиёматгача боқий қолувчи, муъжизавий китобдир, 23 йил давомида нозил бўлган .
Анбиёларда 4 та сифат бор.
1.Сидқ- хабарларни тўғри етказиш.
2.Омонатдорлик- хақни рози қилиш.
3.Хабарни етказиш- Аллоҳ буюрган нарсаларни инсонлар чиройли қилиб етказиш.
4.Фаросатлилик- фаҳмли бўлиш ,заковатли бўлиш.
Азизларим қилаётган барча савобли ишларингиздан Аллоҳим рози бўлсин ва саъй ҳаракатлар, қилинган ишлар халқимиз учун манфаатли бўлишини дуо қиламиз.
"Турон" МФЙ Отинойиси Зокирова Майрам хожи она.