"Ислом динидаги ақидавий" йўналишлар.

16-07-2021, 14:57 admin Мақолалар 961

"Ислом динидаги ақидавий" йўналишлар.

Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Исломдаги ақидавий йўналишлар сони тарихий манбаларда турлича берилган.Уларнинг энг асосий бу ва машҳурлари --- суннийлик, қадария, муржия, жабария, хорижия, мўътазила, шиа кабилар.
Исломдаги йўналиш деганда муайян эътиқодий масала асосида бирлашган мусулмонлар мажмуаси тушунилади.Масалан, суннийлик йўналиши Суннат ва жамоат асосида, хорижийлик ажралиб чиққан ва қаршилик кўрсатиш, шиалик эса Али розияллоҳу анҳу ва унинг авлодларини ҳаддан ошиқ эъзозлаш асосида бирлашган. Аввало , билмоқ керакким, диний фанлар қаторига калом Илмининг киришига асосий сабаб мўътазила тоифасининг ақлий мунозаралари ва қаршиликлари бўлган.Улар ашъария ёки мотуридия каби ақлни нақлий далиллардан кейинга эмас, балки биринчи ўринга қўйганлар. Ақл ва фикрни асосий манба қилиб олиб, унга тўғри келмаса, хатто оят ва хадисларни инобатга олмай ақлга бўйсундирмоқчи бўлганлар. Шунинг учун ҳам шайх Мотуридий ҳазратлари бошқа оқимларга қараганда кўпроқ мўътазила фирқасининг фикрларига раддиялар билан чиққанлар.
Мўътазила фирқаларининг мотуридия ақидасига зид қарашлари асосан қуйидаги нуқталарда ўз аксини топади.Улар айтадилар:
1.Аллоҳни исми ва сифатлари азалий эмас, улар хеч қандай маъно ва мазмунга эга эмас. Аллоҳнинг исми билан сифати бир нарса.
2.Аллоҳни бу дунёда ҳам охиратда ҳам кўриш мумкин эмас.
3.Қуръон -- махлуқ. У азалий эмас.
4.Банданинг фойдасини кўзлаб иш қилиш Аллоҳнинг зиммасига вожиб..
5.Банданинг қудрати ва тоқати Аллоҳга боғлиқ эмас. Феълларни бандани ўзи яратади.
6.Қатл этилган киши ажалидан олдин ўтган бўлур.
7.Ҳалол --- ризқ, лекин харом -- ризқ эмас.
8. Аллоҳнинг иродаси ҳодисдир, қадим эмас.
9.Аллоҳ Фақат яхшиликни ирода қилур.Ёмонлик Унинг Иродасидан ташқаридир.
10. Амаллар имоннинг таркибига кирур.Амал иймоннинг асосий рукнидир.
11.Имон озайиб, кўпайиб турувчи нарсадир.
12.Гуноҳи кабира қилган мусулмон имон билан куфр ўртамида қолур.
13.Каира эгалари дўзаҳда абадий қолур.
14.Шафоат Фақат яхши одамларга нисбатан қилинур Гуноҳкорларни хеч ким шафоат қилмас.
15.Жаннат билан дўзаҳ хануз яратилмаган.
16.Қабрдаги азоб ёки рохат, қиёмат тарозуси, Пулсирот, ҳавзи кавсар кабиларнинг хаммаси йўқ нарса.
17.Авлиёларда ҳеч қандай каромат бўлмайди.
18.Муқаллид ( Иймонига далил келтира олмайдиган, лекин мусулмонман деб юрувчи одам) нинг имони қабул қилинмайди.
Зикр этилган манбалардан кўриниб турибдики, мўътазила фирқаси бизнинг мотуридия ақидамизга хилоф равишда алоҳида назарияга эга бўлган.
Шунинг учун ҳам ўзимизнинг сунний, ҳанафий, мотуридий ақидамизга оид китобларни кўп мутоаала қилишимиз ва дилга жо қилишимиз зарурдир.

Учқудуқ тумани " Қизилқум" жомеъ масжиди имом- хатиби, хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Тўрақулова Одина.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш