“Шукроналик”.
Аллоҳ таоло биз бандаларини ўзининг беҳисоб неъматларидан бахраманд қилган экан, у ўз навбатида анашу неъматларининг шукурини адо этиб бормоғимизга буюради. Аллоҳнинг неъматларини катта - кичик демай уларни шукурини бажо келтиришмиз зиммамиздаги бурчимиздир. Айниқса энг катта неъматидан бири тинчлик ва хотиржамликдир.
Инсон қўлидаги неъматларга шукур қилар экан, неъматлар зиёда бўлишига гувоҳ бўлади. Нолиш, инкор қилиш ила қўлидаги неъмат ҳам йўқ бўлади. Аллоҳ таоло бандаларига мислсиз неъматларни ином этди. Фақатгина бир талаб, ана шу неъматларга шукр қилишни талаб этди.
Бугун кўп дўстларимизни ёру-биродарларимизни ношукрлик қилиб нолиётганликларига гувоҳ бўламиз. Етти мучали соғ одам бугун ҳамёнида маблағи йўқ бўлса, шунга нолиши керакми энди? Бориб, шифохоналарда қўл - оёғи йўқ, ёки хасталаниб, ажалини кутиб ётган беморларни кўрсинларда қандай буюк неъмат соҳиби эканликларини ҳис қилсинлар. Уй-жойлари эскириб қолганига нолиётганлар эса, уй-жойсиз, ижарами-ижара ёки олисда Ватангадо бўлиб юрганларни кўрсинлар.Шундай юртда тинч-омон тонг орттираётганликларига шукр қилсинлар, зеро, эътибор бериб қарасангиз, бугун ўзга юртлар бошида қора булутлар санғиб юрганига, улар тинчликни бутунлай йўқолганига гувоҳ бўласиз.
Тинчлик бор жойда байрамлар тўйлар ва турли тадбирлар бўлади. Шунинг учун биз хар доим ўзимиз туғилиб ўсган она Ватанимизни кўз қора- чиғимиздек асраб авайламоғимиз шартдур ушандагина биз шукурни адо этган бўламиз. Алббата Аллоҳ таоло ҳам ана шунда бизлардан рози бўлади инша аллох. Қуръони Каримда бу хақида мархамат қилиб (зумар сурасининг 7 оятида) «…Агар шукур қилсангиз (ва имон келтирсангиз) у сизлар учун рози бўлур…» - дейилган ушбу оятдан маълум бўладики Аллоҳнинг розилигини топишни истаган ҳар бир банда доимо унга ҳам айтиб, неъматларига шукрона келтириши, ҳар доим ўзи туғилиб ўсган юртига ўз хиссасини қўшиши лозим бўлади.
Неъматлар ниҳоятда кўп, энг буюк неъмат – иймон, илм неъматларидир.Эй биродарлар! иймоннинг нури зиёда бўлиши, илм-маърифатнинг зиёда бўлиши учун яна бир неъмат бор. Биласизми бу нима? Ҳаловат неъмати...
Банда ибодат қилаётганда ҳаловатни ҳис қилар экан иймонининг нури зиёда бўлиб бораверади. Илм ўқиётган ҳаловат, лаззат ва муҳаббат билан ўқир экан, билингки, энди унинг ана шу илмга бўлган рағбати ошиб бораверади.
Хўш, биз ҳаловатга нима билан етамиз? Тинчлик билан, офият билан. Шунинг учун бугун тинчликни қадрига етайлик!
Тўғри, бугун бизда нимадир кам бўлаётгандир ёки Юртимиз янги ривожланиш йўлига ўтаётган бир пайтда нимадир етишмовчилик бўлаётгандир. Ана шу камчиликни бартараф этиш учун бир неча чора - тадбирлар олиб бориляпти. Изланиш давом этмоқда. Ҳукумат миқёсида битта мақсад – халқнинг турмушини яхшилаш, халқнинг талабини қондириш.
Демак, натижага сабр билан, ҳаракат ҳамда бирдамлик билан эришилади. Инсон қачон бой бўлади биласизми? Қаноатли, шукрли банда ҳақиқий бой ҳисобланади. Қаноат ила бой бўлиш – бор-йўғига кўнмоқ билан бўлади. Шукрнинг қаноатдан ҳам афзаллик жиҳати бор. Шукр неъматнинг борига хурсанд бўлиш, қолаверса, неъматнинг зиёда бўлишига сабабчи омилдир. Ҳар қандай неъмат шукр билан зиёда, шикоят билан нуқсонли бўлади.
Аллоҳ бизга берганига шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Банда икки қоидани билиб олиши керак, яъни бир инсонга икки қанот керак, биласизми у нима? Бири шукр, иккинчиси сабрдир. Масалан: машаққат устида сабр қилиб, борига шукр қилсак, Аллоҳ таоло Ўзининг фазли ила енгилликни ато қилади. Енгилликда ҳам шукр қилсак, Аллоҳ янада зиёда қилади. Бизнинг ҳамёнимиз сабр ва шукр бўлсин.
Қаранг, Юртимиз тинч. Ўқишга, ишга кетаётган одамнинг ота-онаси нима дейди? «Болам, яхши ўқиб келгин», «Ўғлим, ишинг бароридан келсин» ёки «Яхши бориб келгин» дейишади.
Бугун бошида уруш кечаётган диёрлардаги ота-оналар эса “Болам, дийдор қиёматга қолмаган бўлса, кўришамиз” деб фарзандларини кузатишади. Аллоҳ таоло тинчлик неъматини берди, дегани энди бу неъматга шукр қилиш керак дегани. Акс ҳолда Аллоҳ таоло бу неъматларни бизлардан олиб қўйиши мумкин. Тинчлик неъмати бўлса, ибодатимиз ҳаловатли, ҳаётимиз фаровон, келажагимиз порлоқ бўлади.
Кармана тумани отинойиси Аминова Шохсанам.