ОТА -ОНАЛИК БАХТИ.

25-01-2022, 12:44 admin Мақолалар 441

ОТА -ОНАЛИК БАХТИ.
Аллоҳ таолога хамду саноларимиз бўлсин.
Севикли Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот, саломларимиз бўлсин.
Инсоният бор экан Аллоҳ таоло томонидан инъом этилган ота-оналик бахтига муяссар бўлади.
Бу учун Яратганга беҳисоб шукроналар бўлсин. Ҳозирги кунда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган кўплаб маълумотлар ичида дилни ҳира қилгувчилари ҳам афсуски учраб турибди. Ачинарлиси шуки, улар ичида ота-оналарга фарзандларнинг салбий муносабатлари мавзуларида ҳам реал материалларнинг борлигидир.
Ҳар бир ота ва ҳар бир она борки, уларнинг бошидан ҳамма биладиган воқеалар бўлиб ўтади. Бу ҳаётий воқеликларни ҳар бир оталикка ва оналикка эришган киши узлуксиз ҳикоя қилиш қудратига эга.
Кўп инсонлар айтсалар ажабмас: "Эссиз ,онангни сенга ҳомиладорлик вақтларидаги кечинмаларини билганингда эди. Сен ҳали дунёга кемаган вақтингдаёқ ўтган бедор тунлар. Эссиз, жилмайган юзларингга қараб бир олам қувончларга тўлганларимиз.  Буларни мен ўша вақтларда қоғозларга , керак бўлса суратларга тушириб овозли ёзувларда сақлаган бўлганимда эди ",деган бўлсалар.
Дўстим ота-онангизни ўтмишдаги азобларини ёдига тушишига йўл қўйманг. Мен ҳам иншааллоҳ ҳозирда бир нафар фарзандга ёш отаман. Келинг ҳозир сиз билган ва билмаган нарсалар билан озроқ ўртоқлашамиз.Туғилиш бу сизнинг ҳурсандчилигингиз бўлади, бу албатта қачондир сизни ўйга солади, кайфиятингизни кўтаради, шукроналикка бўлган руҳиятингизни янада бойитади.  Лекин фарзандни дунёга келишидаги волиданинг қувончи каби қувонч, ҳурсандчилик ҳеч кимда бўлмайди. 9 ой, бу шунчаки оғизда айтиш эмас. Ушбу 9 ой вақтни бедорликка, уйқусиз ва кўплаб безовталик кунлари демакдир.  Ота ёки онангизга бирор ёқмайдиган гап қилсангиз “Сен ҳам ўзиндан ўзинг катта бўлиб қолмагансан” дейишади.
Дўстим, сизни парвариш қилиш, ҳалолдан едириш, кийдириш учун улар ҳам керагидан ортиқроқ тиришиб тирмашҳиб ҳаракат қилишган,. керак бўлса фақат сиз учун емиш топиб ўтказган кунлари ҳам бўлган. Агар отангиз, онангизни буюрган юмуши оғирлик қилса, малол келса бир нарсани ўйлаб кўринг, сизни юмушингиз учун улар кун ёки тун деб фарқлашишганми?
Ўйланасиз, ҳаттоки билмадим ,деб жавоб беришингиз ҳам мумкин.
Билмадим деб жавоб берганларлар ҳали ҳеч нима билмаслардир.
Ота-онанинг ёши улғайиши уларга нисбатан жирканиш ҳиссиётлари билан қарашликкача борганларни ҳам эшитган бўлсангиз керак. Уларга нисбатан гап шуки, сизни ёшликдаги инжиқлигингизга кўниш бу ота-онангизни сўнги вазифаси бўлмаган. Сизни устингизга яраштириб кийдириб қўйилган иштончангизни ҳам сизга қўшиб тозалаш вазифаларини ҳеч бир жирканишсиз бажаришган. Нима учун қўлдан куч кетганда, керак бўлса озуқани чайнаб оғзимизга солган онамизни малол олишимиз керак. Уларга бўлган раҳматимиз ёши улғайганда заҳматга қўйишми?
Нима учун волидамизни ёшликдаги заҳмат етмагандек, улғайганимизда ҳам заҳматга, қийинчиликка, ташлаб қўйишимиз керак.
Аҳир дунёга келтириб олганидан кейинг заҳматни бизни деб енгганку.
Биз учун тақдир қийинчиликларини қийинчилик санамаганку. У ҳам керак бўлса, ўзи учун яшаши мумкин эди. Билинг ота ва онанинг уволи жудда қаттиқ азоб беради.
Ўйлаб кўринг ҳаста бўлса ҳам ота-онам ёнимда бўлса эди деганлар йўқми? Ҳар бир кунни умид билан кутиб қадамларга интизор бўлган болалар, болалар уйларида кун кечираётганлар йўқми? Ота-онасини ўз қўллари билан қариялар уйларига топшираётганларга ҳайф.
Не умидларда улғайтирган волидангизни сизга берган оқ сути увол. Сиз онангизни оғир оёқдалик чоғидаги бир марталик тортган оҳига яраша эмассиз. Нима учун бундай гапиряпсиз деб ўзингизни оқлаш пайтида бўлсангиз сизга бир ривоятни айтиб бераман.
Бир куни Пайғамбаримиз олдига саҳобаларидан бири келиб, ё Росулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам , мен онамни ҳопичлаб Маккани 70 марта зиёрат қилдирсам , ундан қарзим узиладими ? ", деганларида, Росулоллоҳ соллаллоҳу алайҳи.васаллам шундай деган. эканлар: " Сан бу амалинг билан волидангни туғруқ вақтида безовта қилган бир марталик оғриқни ҳаққини ҳам адо қилолмайсан "дедилар.
Учқудуқ туман " Айтим" мфй отинойиси М Жабборова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш