“САБР ҚИЛСАНГ”..
“Болали уй бозор, боласиз уй …..,, деб бежиз айтишмаган халқимиз. Хақиқатдан ҳам хаётнинг барча қувончу ташвишлари шу азиз болажонлар билан чамбарчас боғлиқдир . Ота- ақл, она- идрок. ха, оилада фарзанд учун ҳам ота, ҳам она кўзу қошдек азиз. Ота оналар учун фарзандлар уларнинг шодлигу қувончи, бахти. Хар бир ота – она ўз дилбандининг шодлигидан шодланади, азиятидан унданда ўн карра азият чекади.
Икки ёш мустақил ҳаётга қадам қўяр экан улар аввалам бор оилаларининг пойдевори меҳр билан, садоқат билан мустаҳкам бўлишини истайдилар ва шу йўлда бор фазилатларини бахш этадилар. Ширин орзулар оғушида бўладилар. Бўлажак фарзандларининг қувончлари уларни бутунлай мафтун этади. О
Тўғри парвардигори эгам хар бир яратган бандасига бир дард беради, ва бу бандаларидан шу дардларини чидам ва сабот билан енгишга, бардош беришга мажбур этади.
Аммо бугунги тинч замонамизда тўқликка шўхлик қилиб енгил –елпи ҳаёт кечиришни кўзлаётганлар ҳам йўқ эмас. Оила қурганларига сал вақт бўлмай туриб, ҳали рўзғор нималигини тушунмаган ёшлар ажралишгача бориб етмоқда. Уларга ҳеч бир жамоатчиликнинг таъсири кор қилмаяпти. Улар Аллоҳ ато этган бахтдан юз ўгирадилар, норасида гўдакларини қаровсиз қолдирадилар. Мен ушбу сатрларни қоғозга туширар эканман, бэихтиёр Мунирахоннинг хаёти кўз олдимда гавдаланади .
Мунира эри Шахбоз билан бир – бирларига кўнгил бериб турмуш қуришди. Лекин ойлар, йиллар ўтдики, Аллоҳ уларни ўз неъмати – фарзанддан қисмоқда эди.
Орадан йиллар ўтди ….Улар хамон фарзанд кутарди. Фақат фарзанд кутгандагина эмас, саккиз йил Мунира ҳар қандай азоб уқубатларни, таъна – тошларию, ғазаб, камситилишларни бошидан ўтказди. Баъзан эрининг гох кўнглига таскин берувчи ширин сўзларини, гоҳида эса жеркишларини эшитди. Ҳаммасига чидади, бардош билан чидади. Унинг бошидан ўтганлри, кўнглидан кечганлари ёлғиз яратганга аёндир.
Аллоҳнинг иродаси билан Мунира ўтган йили Ватанимизнинг мустақиллги куни байрами арафасида оналик бахтига муяссар бўлди. Жажжи қизчасига Ойбарчин деб исм қўйишди. ,,Яхшилик ҳам эгиз –эгиз,, деганлари шу бўлса керакда. Мунирахоннинг ҳам Шахбозжоннинг ҳам кўзларида севинч ёшлари билан қўшалоқ байрам, қўшалоқ бахт, қўшалоқ севинчни қаршиладилар.
,,Сабрнинг таги олтин ,, деганларидек бардош қилсанг, хар қандай қийинчиликларга чидаб берсанг, албатта шу олтининга эришар экансан.
Қиссадан ҳисса шуки, мен бу мақолам орқали энди оила қурмоқчи бўлаётган қизларимизга сабрли, қаноатли, садоқатли, бардошли бўлишларини тилайман .
Нурота тумани “ Будик” МФЙ отинойиси Эргашева Мавжуда.