Намознинг фазилати. Бошқа ибодатларга қиёслаш

15-12-2016, 16:39 Istamjon Khamrayev Намоз 3 916

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз, Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб саловоту дурудларимиз бўлсин.
Намозни фазилатлари, унинг фойдалари, унинг ичидаги ҳатто биз билиб билмаган қанчадан-қанча ҳикматлар, дунёвий ухровий фойдалар бор эканлигини, қанчадан – қанча жисмоний, руҳий, маънавий, тарбиявий ахлоқий тарафдан фойдалари бор эканлигини бироз бўлсада қиёс ўлароқ сизларга илинган бўлдик.
Намоз шундай ибодат эканки, намознинг ўзи 1 фарз бўлса, шу 1 фарзни адо этмоқлик учун кўплаб фарзларни жамлашлик керак бўлиб, бошқа ибодатларда эса бундай ҳолат кузатилмайди.
Масалан, 2 ракат фарз намозини адо этмоқлик учун 12 та фарзни адо этмоқлик лозим бўлади, йўқса бу намоз юзага чиқмайди, яъни намозгача бўлган 6 та фарзни бажариб кейин намозга етиб келасиз. Намозга ҳозир бўлгач, яна 6 та фарзни адо этиб, умумий равишда 12 та адо этилган бўлади, шундагина бир фарз юзага чиқади. Намознинг фазилатини қарангки, 1 фарзни адо этмоқлик учун 12 фарзнинг савобига эришилади.
Бунга рўзани қиёс қилиб олсак ҳам, унда 3 та фарз бор:
– емаслик:
– ичмаслик;
– аҳли аёл билан бирга бўлмаслик.
Мазкур 3 фарзни кун давомида, ўртача ҳисобда 16 соат мобайнида амал қилиб бажарсангиз, кейин 1 фарзни адо қилинган бўлади. Аммо намозчи? Бор йўғи 5 дақиқалик намозни ичида 12 та фарзни адо этиб, уларнинг савобига эришасиз.
Ҳатто ҳаж ибдоатини адо этмоқлик учун ҳам 3 та фарз адо этилгач, 1 фарз ҳаж ибодати адо этилади. Бу 3 фарзни жамлаш учун эса 4 кун вақт сарфланади. Бошқа ибодатларга қиёс қилсак ҳам, намозни нечоғлик улуғ ибодат эканлигини, уни нақадар муҳим аҳамиятга эга эканлиги, намоз ҳақиқий мўминнинг меърожи эканлигини тушуниб етамиз.
Аллоҳ толодан илтижо қилиб қоламизки, ҳар бир намоз ўқувчига юқорида айтиб ўтилган фазилатларни ҳамда ризқига барака, охиратда эса жаннат мукофот бўлишлигини ўз фазли марҳамати ила насиб этсин. Амийн!
Исҳоқ Муҳаммад,
«Тўхтабой» жомеъ масжиди имом хатиби
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш