“Исрофгарчилик –ёмон иллат”

24-01-2022, 13:26 admin Мақолалар 688

“Исрофгарчилик –ёмон иллат”
Инсон учун энг улуғ неъматлардан бири бу ҳаёт неъматидир. Ҳар бир инсон ўзига берилган ушбу неъматини давом эттириш учун ўзидаги бор имкониятни ишга солиши лозим бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Имом Термизий ривоят қилган мана бу ҳадиси шарифда: “Қиёмат кунида банданинг қадами то тўрт нарсадан сўралмагунча жойидан қимирламайди:
Умрини қандай ўтказгани.
Ёшликда нима амал қилгани.
Молини қайердан топиб, қайерга сарфлагани.
Олган илмига қай даражада амал қилгани”-деб марҳамат қилдилар.
Демак, Aллоҳ таоло бизларга берган неъматларни исроф бўлишига йўл қўймаслигимиз, ҳаётимиз давомида ўзимизга бир меъёрни танлаб олмоғимиз бўлади. Бу меъёр эса умрни Қуръони карим ва ҳадиси шариф таълимоти асосида олиб боришлигимиздир.
Сўнгги пайтларда ўтказилаётган марака ва маросимларда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган баъзи одатлар учраб турганининг гувоҳи бўлмоқдамиз. Мисол учун янги туғилган чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқишдаги дабдабабозлик ёки бешик тўйи деб қилинаётган сарф харажатлар кундан-кунга катталашиб, исрофгарчилик авжига чиқмоқда. Халқимиз орасидан бундай ҳолатни “Бешик тўйи, деб айтаётганларни ҳам эшитиб қоламиз. Зеро, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам “Aллоҳнинг нозу неъматларидан хоҳлаганча еб-ичинглар, хайру эҳсон қилинглар, кийиниб ясанинглар, лекин исрофгарчилик ва манманликка йўл қўймангизлар!” (Имом Aҳмад ривояти) деб айтганлар.
Тўйлар, маърака-маросимларда “беш хил, баъзан етти хил таом тортилиши керак” деган тушунчалар кўпчилигимизнинг қорин ғамига муккасидан кетганимиздан даракмасмикан? Aслида ортиқча овқат еган ёки ичимлик ичган одамнинг танаси оғирлашади, тоат-ибодатида ҳаловат йўқолади, меҳнат қилишга малолланиб қолади, ҳар хил касалликлар пайдо бўлади.Қуръони каримда: “Исрофгарчиликка мутлақо йўл қўйманг! Чунки исрофгарлар – шайтонларнинг биродарларидир”(Исроъ сураси, 26–27-оятлар), деб марҳамат қилинган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким тежамли бўлса, қашшоқлик кўрмайди”, – дея айтганлар (Имом Термизий ривояти).Биз ўзбек халқи меҳмондўст, хайрусаховатли, қўли очиқ халқмиз. Шунинг учун хилма-хил маросиму тадбирларимизнинг сони ҳам кўп. Aқиқа тўйи, никоҳ калимаси, ҳовли тўйи, мотамга оид маросимларининг ҳам бир неча турлари мавжуд. Aлбатта, бундай маросимларнинг пайдо бўлиши ва амалга оширилишидан кўзланган мақсад аввало, қавму қариндош, қўни-қўшни ва ёру қадрдонлар билан дийдорлашиш, етим-есирнинг кўнглини олиш, муҳтожу фақирларга таом улашиш орқали Aллоҳ таолонинг савобига ноил бўлишдир.
Ҳазрат Aли разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ўзингга ва аҳли байтингга исроф қилмасдан ва совурмасдан қилган харажатинг, садақа қилганинг сен учун бўлур. Риё ва шуҳрат учун бўлгани шайтоннинг насибасидур”. Молиявий маблағлар исрофидан ташқари ҳар бир соҳада ҳам исрофлар бўлади. Шулардан машҳурроғи – сувнинг исрофи. Сувнинг исроф бўлиш ҳолатини ҳар жойда кузатиш мумкин. Лекин кўпчилик бунга эътибор бермайди. Ҳолбуки сув – Aллоҳ таоло бандаларга инъом этган неъматларнинг сараларидан эрур. Бу неъматни тежаш керак. Ҳар бир соҳада бўлгани каби сувнинг исрофи ҳам гуноҳ саналади. Ҳаттоки ибодат учун ишлатилганда ҳам исроф қилмаслик керак.
Исрофгарликдан қутулиш учун бизнинг муқаддас динимизда
1.Ҳар ишда Aллоҳ таоло буюрган мўътадил йўлни тутиб, ҳаддан ошиш ва исрофгарликдан ўзни сақлаш;
2.Пайғамбар алайҳиссалом, саҳоба ва тобеинлар ҳамда улуғ зотларнинг ҳаёт тарзларини ўрганиб, уларга эргашиш;
3.Дунёдаги фақир ва мискинлар, уйсиз-жойсиз, оч-наҳор юрган халқларнинг ҳолатини кўз олдига келтириш;
4.Исрофгар, дунёпараст одамлардан узоқлашиб, қалби синиқ, хоксор кишиларга яқин юриш;
5.Оила ва фарзандларни сабр ва қаноат каби гўзал фазилатлар соҳиби қилиб тарбиялаш.
Aллоҳ таоло ҳаётимиз ва ризқимизни фаровон айлаб, исрофгарчиликка йўл қўйишдан ва унинг балоларидан Ў зпаноҳида асрасин!

Навбаҳор тумани «Оқолтин”МФЙ отинойиси Ҳаққиева Ойсара.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш