Муаммойимиз...

7-12-2018, 09:59 admin Мақолалар 1 146

“Ва исроф қилманглар. Албатта, У исроф қилувчиларни севмас” (Анъом, 141)
Аллоҳ ва унинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам « енглар, ичинглар исроф қилманглар» дедилар. Барча нарсада ҳам меъёр зарурдир. Ҳатто яхшиликларнинг ҳам меъёрдан ошиши нуқсонга олиб келади. Саҳийлик исрофгарчилик билан, тежамкорлик очкўзлик билан, ботирлик мулоҳазасизлик, эҳтиёткорлик беғамлик билан алмашиниб кетиши мумкин. Барча ишларда мулоҳазакорлик зарурдир. Исрофгарчилик ва меъёр ҳақида кўп гапирилган бўлсада, бугунга қадар бу муаммо ўз аҳамиятини йўқотмаган. Уни турмушимизнинг бошқа жабҳалари қаторида эҳтиёждан ортиқчаси исрофгарчилик эканини англамаган кишилар орасидаги энг сўнгги моделдаги телефон ишлатиш бўйича мусобоқаларда ҳам кўришимиз мумкин.
К. Геббел «очкўз овқатга тўймай қийналади, исрофкунанда ортиқча еб» деган еди. Яҳё ибн Муоз «Эътибор нуқтайи назаридан кўзинг дунёда бўлсин. Вале ичингдаги самимий истагинг нафсоний орзулардан воз кечмоқ бўлсин. Дунёда меҳнатинг бечораликни даф этиш учун бўлсин. Охират учун ишлаганингда эса тезкор бўл» деганлар. Роғиб айтади:”Инсон қиладиган ҳар бир ишда ҳаддан ошиш исрофдир”. Албатта, исрофчилар шайтонларнинг биродарлари бўлганлар. Шайтон эса Роббига ўта ношукур бўлгандир(Исро сураси, 27-оят). Оятдан англашилиб турибдики, исрофчилар ношукур ҳам бўлар эканлар. Агар шукр қилганларида, уларга берилган неъматни Аллоҳ ризолиги учун сарфлар эдилар. Хўп, ўша орзу қилаётганимиз телефонга етишдик ҳам дейлик. Бу «дийдор»дан сўнг ҳаммаси жойига тушадими? Йўқ! Уни «чехол», «наушник» каби нарсаларсиз қолдириб бўлмайди! Унга ҳар ойда мулоқот учун ташланадиган пул ҳам ҳайратланарли даражада. Телефонга мутеъ бўлиш, ўз навбатида умрни исроф қилишни ҳам келтириб чиқаради. Шу билан бирга мобил телефонлар турли касалликларга сабаб эканлиги ҳам бугунги кунда ҳеч кимга сир эмас. Оилавий ҳаётда ҳам айнан уяли алоқа воситалари туфайли кўпгина низолар келиб чиқаётганлиги ва ҳатто айрим ҳолларда бу можаролар ажрим ҳолатлари билан якун топаётгани аянчлидир. Мобил телефонлар бугун ана шу кучни ҳаракатлантиришга, кимларнингдир манфаатлари йўлида ёвуз ва зарарли мақсадларга хизмат қиладиган воситалардан бирига айланиб бормоқда. Ислом Каримов табири билан айтганда: “бугунги замонда мафкура полигонлари ядро полигонларидан ҳам кўпроқ кучга эга”. Уруш, зўравонлик, ўлдириш, қийноқ каби ваҳшийликлар акс этган расм, видеотасвирларни кўз пирпиратмасдан кўришимиз ҳам қалбимиз қаттиқлашиб бораётгани далилидир. Албатта, кун сайин мобил алоқа компаниялари янги-янги «кўнгилочар» хизматларни тавсия этиб турган пайтда одамлар бунга қизиқиш билдирмайди дейсизми? Бу эса улар ҳаётимизнинг «ажралмас қисми»га айланишини янада тезлаштирди. Юртимизда мобил телефондан фойдаланувчилар сони ўн миллиондан ошгани юртимизда бу соҳанинг тараққий этиб бораётганлигини кўрсатади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, телефон ҳаётимизга кўплаб қулайликлар олиб келди. Дастлаб бу қурилма фақат ўзаро суҳбат, узоқни яқин қилиш мақсадида ишлатилган бўлса, ҳозирга келиб ундан илм мақсадида, турли соҳада янгиликлар манбаси ва кўплаб соҳаларда қўлланилиб, кундалик ҳаётимизга тобора чуқурроқ кириб бормоқда. Ўз ўрнида, режали, аниқ мақсадларда, тежамкорлик билан қўлланилганда биз учун албатта фойдалидир. Қолаверса, биринчи Президентимиз Ислом Каримов «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида таъкидлаганидек, болаларимизнинг онгини фақат ўраб-чирмаб, уни ўқима, буни кўрма, деб бир томонлама тарбия бериш , уларнинг атрофини темир девор билан ўраб олиш, ҳеч шубҳасиз, замоннинг талабига ҳам, бизнинг эзгу мақсад-муддаоларимизга ҳам тўғри келмайди.
Китобга муҳаббат, ёзувчига ҳурмат, маънавий бойликка эҳтиёж туйғусини тиклаш жамият олдидаги асосий вазифалардан бири бўлиб турган вақтда уяли алоқа воситалари билан банд бўлиб қолиш, эндигина шаклланиб бораётганларни ҳам шундай муҳитда тарбиялаш оқил инсонларга муносиб ишмикин?! Алла ўрнида жазз эшитиб улғаяётган, мумтоз адабиётимиздан буткул узоқ, ҳатто адабий тилимиздан беҳабар бу ёшлардан ватанпарварликни кутиш бу арпа экиб буғдой кутиш дегани эмасми?! Жамиятимиздаги муаммолар кўп жиҳатдан телефон ва интернет билан боғлиқ бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Уяли алоқа воситаларидан нотўғри фойдаланиш неъматга бўлган ношукурликнинг ўзгинаси эмасми?! Уларнинг таъсири ҳаётимизга нақадар сингиб кетганлигини кўрсатиш учун биргина бугунги кунда пайдо бўлган янги «виртуал ҳаёт» терминини келтириш кифоя қилса керак.
Исрофгарчилик оммалашиб, янги турлари пайдо бўла бошлаган вақтда унинг кўринишларидан бўлган уяли алоқа воситалари ҳақида ожизона бўлсада ифода қилишга ҳаракат қилдим, айб ва нуқсонлари учун сиз азизлардан узр сўрайман.
Абу Барза Асламийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:» Қиёмат куни банданинг икки қадами то ундан умридан – уни нимада ўтказгани; илмидан – у билан нима қилгани; молидан – уни қаердан касб қилгани ва нимага сарфлагани; жисмидан – уни нимада қаритгани ҳақида сўралмагунича жойидан жилмайди”. (Термизий ривоят қилган)

Фарангис
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш