Исрофгарчиликка йўл қўймайлик.

8-11-2021, 11:57 admin Мақолалар 491

Исрофгарчиликка йўл қўймайлик.

Молни зое қилиш исроф қилиш беҳуда сарф қилиш Аллоҳ таоланинг ғазабини келтирадиган амаллардан ҳисобланади. Ўртача мўътадил туриб, ҳасислик ҳам қилмасдан, исроф ҳам қилмасдан молини Аллоҳ таоло айтгандек, шариат кӯрсатганидек сарф қилса, Аллоҳ таоло унинг садақаси, хайр эҳсонининг ўрнига бандаси кутмаган томондан яна бошқа неъматлар ато этиб баракасини беради. Исрофгарчиликка йўл қўймаслик кишининг дунё ва охиратдаги ҳасрат ва надоматлардан сақловчи омиллардан биридир. Исрофчининг бу дунёдаги оқибати хасрат ва надоматдан иборат бўлиб, охиратдаги оқибати аламли жазо ва шиддатли азоб бўлади. Аллоҳ таоло Воқеа сурасида марҳамат қилади. "Чап тамон эгалари-чап тамон эгалари бўлмоқ не бахтсизликдир. Улар Самум (қаттиқ иссиқ шамол)ва қайноқ сув ичида, қора тутун сояси остидадирларки, на совуқдир ва на ёқимли. Улар бундан илгари дунёда маишатпараст эдилар.(Дунёда яйраб олайлик дер эдилар)Яъни улар дунё лаззатини ортидан эргашиб, иймонни, диёнатни унутган, маишатпараст ,
исроф қилувчи тоифада бӯлган эдилар.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)дедилар "Қиёмат куни ҳар бир инсон (тўрт нарса ҳақида)сўралмагунча жойидан жилмайди:Умрини қандай ўтказгани, илмига қандай амал қилгани, молини қандай топгани ва қаерларга сарфлагани, жисмини нима билан қаритгани "(Имом Термизий ривояти)
Шариатимизда ҳар бир нарсани меъёрида қилиш тавсия этилади.Бир нарсани жуда ошириб ҳам юборилмайди ва аксинча, жуда йуқ даражага ҳам тушириб қўйилмайди. Балки ўрта меъёрида адо этилади.Меъёридан ошириб юбориш исроф дейилади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Исро сурасида марҳамат қилади:Яъни "Баҳиллик қилиб қўлингизни бўйнингизга боғлаб ҳам олманг!Акс ҳолда, маломат ва маҳрумликда ўтириб қолурсиз"дейилган. Хонадонимизда ортиб қолган таомларни ташлаб юборилиши, зиёфат ва маросимларни дабдабали,сер чиқим қилиш ҳам айни пайтдаги исрофни кўринишидан биридир. Буни ўрнига маҳалладаги ночор оилаларга ёрдам бериш, ўқиш пулини тўлай олмаётган бир талабага ёрдам бериш, ўғлини уйлантиришга қийналаётган оилаларга ёрдам бериш мумкин.
Бугунги кунда никоҳ тўйларини ӯтказишда ҳам ҳаддан ошиш, исрофгарчиликка йўл қўйиш ҳолатлари кўп учрамокда. Никоҳ тўйларида келин киёвларни ҳали шаърий никоҳдан ўтмасдан туриб, ҳали тоғда, ҳали боғда қўл ушлашиб, қучоқлашиб видиотасвирларга тушиб ойнаи жаҳонда даврадаги ёшу кекса, эркак-аёлга намоиш этиш бу бизнинг ислом динимизга мутлоқо тўғри келмайди.
Холбуки ,Росулуллоҳ(соллаллоҳу алайҳи васаллам )"Ҳар бир диннинг ӯз ҳулқи бордир.Исломнинг хулқи ҳаёдир" деганлар.
Бундай янгиликлар неча асрлик урф одатларимиз ва миллий ғуруримизни топталишига олиб келмоқда.
Исломда никоҳ тўйи зиёфати ва умуман бировга таом бериш маросимларидан асосий мақсад ҳожандманд кишиларни таомлантириш, уларни кўнглини кўтаришдир.
Абу Ҳурайра(розияллоҳу анҳу)шундай деганлар:"таомнинг энг ёмони бойлар чақирилиб, камбағаллар чақирилмаган никоҳ тўй таомидир"деганлар.
Исрофгарчилик ҳар бир киши учун ҳам, оила учун ҳам ӯта зарарли иллат экан.Унинг зарари бу дунё билан чегараланиб қолмай,охиратга ҳам ӯтар экан.Шунинг учун исрофгарчиликка қарши биргаликда курашишимиз ,барчамиз эринмасдан, қаттиқ қӯллик, талабчанлик билан тўй ҳашамлар, оилавий тантаналар, марака маросимлар, марҳумларни хотирасига бағишланган тадбирларни баҳамжиҳат,тартибли, камхарж ўтказишнинг авзалликларини тинмай тарғиб этаверсак иншааллоҳ, мақсадга эришамиз.

Навбаҳор тумани"Навбаҳор"МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш