"Ватан ҳимоячилари куни".

13-01-2022, 13:43 admin Мақолалар 496

"Ватан ҳимоячилари куни".
Инсонни гўзал фитратда яратган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Ватансеварликда устоз бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салоту саломлар бўлсин. Бизгача илмни омонат билан етказган барча уламолардан Аллоҳ рози бўлсин!
Дунёда шундай бир илоҳий калом борки, уни тилга олган ҳар бир кишининг қалбида чексиз ғурур, ифтихор ҳисси жўш уради. Бу Ватан сўзидир. Ватан бизнинг туғилиб ўсган тупроғимиз, илк қадам қўйган остонамиз, муқаддас саждагоҳимиздир. Бу дунёда Ватандан ортиқ мўътабар жой йўқ. Инсон ўз онасини қанчалар севса, ўз ватанини ҳам шунчалар севиб ардоқлаши зарур. Она фарзандини гўдаклигидан оқ ювиб оқ тараб вояга етказади. Ватанимиз ҳам бизни ўзининг қайноқ қучоғида улғайтиради. Шунинг учун ҳам Ватан сўзини дунёдаги энг мўътабар зот номи билан тилга оламиз. Ватан солномаси ғурурга чорлайди. 14-январ-Ўзбекистон республикасининг суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қиладиган касб эгалари-Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топган кун сифатида нишонланади. 1991йилнинг 31август куни
"Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг асослари тўғрисида" ги Қонуни қабул қилинди. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тарихидаги энг муҳим воқеа бўлган муҳим ҳужжат ёш республикамизга ўзининг ҳарбий сиёсатини юритиш ҳуқуқини берди. Шу куни эълон қилинган
"Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги тўғрисида" ги баёноти эса миллий Қуролли Кучларимизни ташкил этиш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилди. 1992 йилнинг 14январ куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида" ги қарори ўша пайт жуда муҳим тарихий аҳамиятга эга эди. Мазкур қарорга кўра давлатимиз ҳудудидаги ҳарбий тузилмалар Республика тасарруфига олинди. 1993йил
29-декабр куни Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг қарори билан "14-январ-Ватан ҳимоячилари куни " деб белгиланди.
Мана 29 йилдирки ушбу кун миллий байрам сифатида нишонланиб келинади. Она юртимиз ҳар доим ўзининг мард, жасур йигитлари билан фахрланиб келган.Йигитларимиз ота-она, оиласини, ўзи яшаётган юрт тупроғини муқаддас билиб, Ватан ҳимояси учун доимо шай туришни бурч деб ҳисоблаган.Ушбу байрамнинг нишонланиши халқимизнинг ўз миллий армиясига нисбатан чексиз ҳурматини, алп йигитларига нисбатан ифтихорини билдиради.Биринчи Президент И.Каримов ўзининг "Миллий армиямиз- мустақиллигимизнинг тинч ва осойишта ҳаётимизнинг мустаҳкам кафолатидир" асарида:"Ватан ҳимоячилари кунини фақат ҳарбий хизматчилар эмас, айни вақтда армия сафларида ўз бурчини ўтаб қайтган ватандошларимиз ва хизматга борадиган минг-минглаб навқирон фарзандларимизнинг қутлуғ байрами деб нишонлашимиз лозим ",- деган эдилар.
Дарҳақиқат, йигитлар юртнинг миллатнинг таянчи, ҳимоячиси ҳисобланади.Ватанни чин дилдан севадиган, ардоқлайдиган, юрагида Ватанга бўлганмуҳаббат ҳисси жўш уриб турадиган йигитларгина Ватаннинг ҳақиқий ҳимоячиси деган шарафли номга муносибдир. Ўтмишда не-не мард йигитлар Ватан эрки дея жон фидо қилдилар. Бугунги кунда ҳам ўз юртининг тинчлиги йўлида жон беришга тайёр фидоийлар бор.Бундай йигитлар халқнинг, миллатнинг фахри сифатида доим хотирланади.
Ватан севгиси Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга суннатдир.У зоти муборак ватанини жуда севганлар. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:" Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар сафардан қайтганларида Мадина шаҳри деворларини кўришлари билан Мадинага тезроқ кириш учун туяларини тезлатардилар ва уни яхши кўрардилар".(Имом Бухорий, ибн. Ҳиббон, имом Термизий)
Ушбу ҳадисдан кўриниб турибдики, пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ватанларини шунчалар қаттиқ севганларки, унга кириш учун сафардан қайтишда шошилганлар.
Хатирчи тумани "Зарафшон" мфй отинойиси Исломова Марзия.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш