"Ватанни севмоқ Имондандир".

12-01-2022, 15:45 admin Мақолалар 399

"Ватанни севмоқ Имондандир".
"Кечалари Аллоҳдан қӯрқиб ёш тўккан кўзни ва Аллоҳ йўлида тунлари посбонлик қилиб, мижжа қоқмаган кўзни дўззах оташи куйдирмайди."
Яратганни сизу бизга берган энг олий неъмати тинчликдир.
Бизларни тинч осойишта, баракали меҳнат қилишимиз, фарзанд ва набираларимизни бе хавф хатар ўсиб улғайишлари, кечқуринлари ҳеч нарсадан қӯрқмасдан дам олишимиз, шубҳасиз бу Ватан ҳимоячиларимизни бизларни ухламасдан қӯриқлаб, ҳимоя қилиб турганликларидандир.
Дарҳақиқат Ватан ҳимоячиси деган касб энг олий ва шарафли касб эканлигини яхши билган мард ӯғлонларимиз Ватанни ҳимоясини ӯзларини олдидаги шарафли бурчлари эканлигини, эл юрт тақдири уларни қӯлида эканлигини теран англаб етганлар. Улар аввало ӯз ота -оналарини, ака-укаларини, опа-сингилларини барча юртдошларимизни ҳимоя қиладилар.
Тинчлик-бу хотиржамлик ва барқарорликдир.
Имон эса қалб хотиржамлигидир.
Демак, тинчлик ва Имон маънолари бир бирига яқиндир. Тинчликни мустаҳкамлаш йўлида ҳар бир инсон ӯз бурчини сидқи дилдан ихлос ва этиқод ила бажармоғи лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир ҳарбий хизматчи ӯзига топширилган вазифани Аллоҳ ва инсонлар ҳузуридаги улуғ маъсулият деб билмоғи ва ҳарбиӣ касамётни, ваъдаларини бажариши вожибдир.Пайғамбаримиз Муҳаммад (с.а.в) марҳамат қилиб айтганлар." Кимки Аллоҳ таоло йӯлида бир кун ёки бир кеча чегара пойласа, унга бир ой кундузи рӯза тутиб, кечаси ибодат қилганлик савоби ёзилади. Кимки сарҳадни қӯриқлаб турганда ҳалок бӯлса унга ҳам худди шундай ажру савоб мукофоти бӯлади ва шаҳидлик мақоми берилиб, барча фитналардан омон бӯлади." Буюк давлат арбоби ва саркарда соҳиб қирон Амир Темурнинг нақадар буюк ватанпарвар бӯлганлигини тарих жуда яхши билади.
Улуғларимиз таъкидлаганидек : " Миллат ғамида ёнган, унинг истиқболи ва истиқлоли йӯлида фидокорлик кӯрсатиб яшаган арбобни келажак ва тарихи хеч қачон унутмайди. Амир Темур ана шундай тарихий ва унутилмас шахсдир."
Ватан ҳимояси барчамизнинг мукаддас бурчимиз!
Мустаққиллик туфайли ҳаётимизда ёрқин саҳифалар очилди, эмин-эркин тоат-ибодат қилиш имкониятига эга бӯлдик , диний ва маънавий қадриятларимиз тикланди.Имон эътиқодимиз ва эртанги кунга бӯлган ишончимиз мустаҳкамланди. Шунинг учун фарзандларимизни Она Ватанга, эл-юртга садоқат руҳида буюк аждодларимиз каби иймон эътиқодли қилиб тарбиялашимиз барчамизнинг энг муҳим вазифаларимиздандур.
Аллоҳ таоло мустаққил юртимиз сарҳадларини сергаклик билан қӯриқлаётган фарзандларимизни, Ватанимиз Қуролли Кучлари сафида хизмат қилаётган барча юртдошларимизни Ӯзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб азиз ва жонажон Ӯзбекистонимизни тинч, осмонимизни мусаффо ва мустақиллигимизни абадий қилсин.
Азизлар Ватан ҳимоячилари куни муборак бӯлсин.

Сен ӯз ӯрнинг сардори
Ҳимоянгда ёш- қарри
Сергак тургин чарчама
Ӯзбакистон Аскари .

Навбаҳор тумани "Навбаҳор" МФЙ отинойиси Хайитова Маҳбуба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш