Ватан ҳимоячилари- юртнинг мард ўғлонлари!

12-01-2021, 17:55 admin Мақолалар 606

Ватан ҳимоячилари-
юртнинг мард ўғлонлари!

Йигитча эсини таниганидан буён ўзини ҳарбий кийимда юрганини орзу қилади. Тинмай шуғулланишлар, танасини чиниқтиришлар уни чарчатмайди. Ҳозирда талаб кучли. У ҳар томонлама билимга эга бўлиши керак. Ота-онасини юзини ёруғ қилиши ва ниятига эришиши учун тинмай изланди. Ниҳоят орзуйига етди. У ҳарбий кийим кийишга эришди. Энди унинг елкасида ўз юртини ҳимоя қилишдек юксак маъсулият юкланди. У ўз касбини жондан севди ва юқори пағоналарга кўтарилди. Уни шон-шуҳрат, мақтовлар йўлдан оздирмади. Ватан хизмати учун доим шай турди. Барча нарсадан Ватан меҳрини устун қўйди. Шу йўлда керак бўлса жонини фидо қилади. Юрдошларининг уйда тинч-хотиржам юриши учун, куни осойишта ўтиши учун сув келса симириб, тош ёғса кемириб ўз қасамёдини виждонан бажаришга ҳаракат қилади. Чунки улар Ватан ҳимоячилари, ўзбекнинг мард ўғлонларидир. Доим шижоатли, жасур ва ғурурли ўзбек ўғлонлари байрамингиз муборак бўлсин !
14-январь Ватан ҳимоячилари куни барча ҳарбийларимизга қутлуғ бўлсин ! Юрт тинчлиги йўлида олиб бораётган барча ишларизни Аллоҳ таоло муносиб ажрлари ила сийласин!

Темур бобом заковати сизда бор
Мангуберди шижоати сизга ёр
Широқ бобом жасорати сизда бор
Сизни Аллоҳ асрасин Ватан ҳимоячилари!

Хизматингиз ўтайсиз ухламай тунлар бедор
Жўш урар қонингизда Ватан меҳри улуғвор
Сизни қувватлантирар йигит номуси ва ор
Сизни Аллоҳ асрасин Ватан ҳимоячилари!

Юртнинг поспонларисиз, халқнинг қаҳрамонлари
Ватани деб фидойи, мард-жасур ўғлонлари
Ғанимлар енголмагай бор бўлса полвонлари
Сизни Аллоҳ асрасин Ватан ҳимоячилари!

Сиз борсиз учун қалблар, тўқ хотиржам, осуда
Юртимиз ўсаверар, бўй чўзар кенг жаҳонда
Мағрур қадамин босар, ўзбек бугун ҳар ёнда
Сизни Аллоҳ асрасин Ватан ҳимоячилари!

Ҳафқориён мфй отинойиси Шоназарова Меҳригул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш