ВАТАН – МУҚАДДАС

20-09-2021, 17:13 admin Мақолалар 602

ВАТАН – МУҚАДДАС
Бу Ватанда бир Ватан
Қўрмоқ истайдир кўнгил,
Ўзни озод қуш каби
Кўрмоқни истайди кўнгил.
Ул Ватан елканларини ---
Маърифат уммонида
Қиблаи имон сари
Бурмоқни истайдир кўнгил.
(Э. Воҳидов)
Ватан – бебаҳо маскан. Ота-боболардан мерос юрт.Сени таърифлашга тилим лолу, қалам ожиз.Ўзбекнинг асрий орзуси Мустақилликка эришганимизга ҳам 30 йил бўлди.Бу тарих олдида жуда қисқа давр. Лекин мана шу йиллар мобайнида Ўзбекистон мисли кўрилмаган даражада ўзгарди ва улкан ютуқларни қўлга киритди. Мустақилликнинг илк йилларида қадалганни ниҳоллар серҳосил дарахтга айланиб ,бугун ўз меваларини бермоқда. Мана шу қисқа вақт ичида Ўзбекистонни бутун дунё тан олди. Ўзбеклар ҳам ҳеч кимдан кам эмаслигини исботлади. Турли соҳаларда эришилаётган ютуқлар юртимиз оброўсини кундан-кунга кўтармоқда. Юртдошларимиз учун, айниқса, ёшлар учун яратилаётган имконият ва шароитлар янгидан янги ютуқларга эришишимиз учун йўл очмоқда.
Ёшларимизнинг жаҳон ареналарда қўлга киритаётган олтин медаллари, жаҳон олимпиадаларидаги олтин медаллар Мустақилликнинг тотли меваларидир.
Ўзбекистон деб аталмиш юртимизни ҳусн-у таровати кундан-кунга таниб бўлмас даражада ўзгармоқда. Иқтисодий ривожланган буюк давлатга айланмоқда. Ер юзининг жаннати бўлган юртимизга кўз тегмасин. Аллоҳ ёмон кўзлардан ўзи асрасин!
Мана шундай юртда туғилиб яшаётганимдан , шу юртнинг фуқароси эканлигимдан фахрланаман. Мустақиллигимиз абадий бўлсин. Мустақиллик байрами ҳаммага муборак бўлсин.
Навбаҳор тумани ,,Чорбоқгузар`` маҳалласи отинойиси: С. Жумаева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш