Ватанни севмоқ имондандир.

22-04-2021, 18:01 admin Мақолалар 814

Ватанни севмоқ имондандир.
Ислом дини инсонпарварлик дини бўлиб, у барча инсоний туйғу ва қадриятларни улуғлайди. Бу туйғулар меҳр-оқибат, соғинч ва мухаббат билан мужассам бўлади. Улар аввало ота-она, ака-ука, ёр биродарлар билан боғлиқдир. Бошқача қилиб айтганда, уларнинг барчаси инсон уйи, туғилиб ўсган қишлоғи Ватан деган тушунчада мужассам бўлади. Ватан дегани араб тилида «Она юрт, макон» деган маъноларни англатади. У кенг ва тор маъноларда ишлатилади. Кенг маъноси – халқ вакиллари, жамул-жам бўлиб яшаши, уларнинг аждодлари азалдан истиқомад қилиб турган худуд бўлса, тор маъноси-даги эса туғилиб ўсган уйи, махалла, ўз қишлоғи тушинилади. Қуръони каримда «Дор» (диёр) атамаси 47 маротаба такрорланади. Демак, Қуръони каримда Ватан тушунчаси диёр атамаси билан такрорланиб келади. Бир инсонни Ватанидан бадарға қилиб чиқариш (мажбурлаб) бу оғир гуноҳдир. Қуръони каримда «Эсланг! Сизлардан «Бир-бирларингизнинг қонингизни тўкмайсиз, ўзларингизни (бир-бирингизни) юртингиздан бадарға қилмайсиз»-деган аҳдингизни олган эдик»-дейилади. (Бақара сураси 84-оят). Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага хижрат қилаётганларида «Агар қавмим мени Маккадан чиқиб кетишга мажбур қилмаганида, ҳеч ҳам ўз ихтиёрим билан уни ташлаб кетмаган бўлар эдим»-деганлар. Ота-боболаримиз ҳамда алломаларимиз ҳам ёшларни ўз Ватанига садоқат йўлида тарбиялашга алоҳида аҳамият қаратишган. Буюк шоир ва саркарда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ҳаёти Ватанни севишга ёрқин мисол бўла олади. У Хиндистонда давлат хукумдори бўлсада бир умр Андижон, Фарғонани, бобокалонларидан мерос бўлган Самарқандни қумсаб, ижодини салмоқли қисмини Ватан соғинчига бағишлади. Имом Бухорий, Имом Термизий, Аҳмад Фарғоний, Муҳаммад Хоразмий, Бурхониддин Марғиноний, Абул Мўъин Насафий каби буюк мутафаккирларимиз ўзларининг таҳаллусларини киндик қони тўкилган юрт билан боғлаганлар. Демак, келтирилган оят, хадис, ибратли мисоллардан кўриниб турибдики, Ватан инсон учун муқаддас, уни ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайди. Ватан муқаддас даргоҳ, уни ҳимоя этиш, асраш равнақи фаравонлиги йўлида хизмат қилиш ҳар бир мусулмонга ҳам фарз, ҳам қарз. Бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам «Молини, жонини, динини ва аҳлини ҳимоя қилиш йўлида ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомидадир»-дедилар. Шариатда Ватанни ҳимоя этиш фарзи айн, яъни барчага баробар буюрилган амаллардан деб белгилаб қўйилган. Ватан ҳимояси муқаддас амал эканлиги боис ундан юз ўгириш бирор баҳонани важ қилиш оғир гуноҳлардандир. Ислом таълимотида Ватан ҳимояси муқаддас бурч бўлиб хисобланади. Ватанни ҳимоя этиш қанчалик улуғ хисобланса, унга хиёнат қилиш, қурол кўтариб бостириб келиш ҳам катта гуноҳлардандир. Халқимизда «Ватанни севмоқ имондандир»-деган нақл бор. Фарзандларни Ватанга мухаббат руҳида тарбиялашда ота-она ва устозларнинг ўрни каттадир. Ватан оиладан бошланади, шундай экан ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш асосий масалалардан бири бўлиши керак. Бу борада юртбошимиз Ш.Мирзиёев «Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг!»-деган шиорларини ҳар биримиз қалбимизга жо қилиб олмоғлигимиз даркор.



ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш