Ватанни севмоқ - иймондандир

13-01-2017, 17:43 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 706

Тинчлик – бебаҳо неъмат. Тинчлик бор жойда ривожланиш, ўсиш бўлади.
Бизнинг фаравон ҳаётимиз, бахтли болалигимиз, замонавий мактабларда илм олишимиз, ўзимиз қизиққан спорт турлари билан шуғулланишимиз тинчлик туфайлидир.
Ўзбек халқи – тинчликсевар халқ. Чунки халқимиз тинчликнинг нечоғли қадрли эканлигини яхши билади. Ота-боболаримиз: “Юртинг тинч – сен тинч” , деб бежизга айтишмаган.
Уруш даҳшатини, азоб-уқубатларини бобо ва момоларимиздан эшитганмиз, кинофильмларда кўрганмиз. Иккинчи жаҳон уруши давомида навқирон йигитлар ва урушга яроқли эркаклар жангга кетишган. Далалардаги, завод-фабрикалардаги оғир меҳнат қариялар, аёллар ва ҳатто ёш болалар зиммасига тушган. Урушда миллионлаб инсонлар қурбон бўлган.
Бугунги кунда дунёнинг айрим мамлакатларида бўлаётган кўнгилсиз воқеалар ҳар биримизни ҳушёрликка ундаши зарур. Нотинч мамлакатларда яшаётган тенгдошларимизнинг қорни нонга тўймайди, уст – боши юпун, яшаш учун ҳатто бошпанаси ҳам йўқ. Уларнинг ҳаёти - доимий хавф остида. Болалар мактабларда илм олиш ўрнига қорин тўйдириш, жонларини омон сақлаш учун курашмоқдалар. Бундай воқеалар осойишта ҳаётимизнинг қадрига етишимизни эслатиб туради.
Афсуски, бизнинг бахтли ва фаровон турмушимизни кўролмаётган, уни бузишга уринаётган ёвуз ниятли кучлар ҳам йўқ эмас. Улар ҳар хил йўллар, алдовлар орқали онгимизни заҳарлашга интиладилар. Бундай кимсаларнинг чангалига кўпроқ билимсиз, дунёқараши тор ёшлар тушиб қолмоқдалар.
Биз учун энг яқин дўст ота-оналаримиз, устозларимиздир. Улардан ҳеч нарсани яширмаслигимиз, ҳар бир ишни улар билан маслаҳатлашиб қилишимиз лозим. Ёмон ниятли кучларнинг тузоғига тушиб қолмаслик учун эса яхши ўқишимиз, устозларимиз ва ота-оналаримизнинг айтганларига доимо амал қилишимиз зарур.
Ҳар бир мамлакат хавфсизлигини таъминлаш, тинчлигини сақлаш учун ўз армиясини шакллантиради. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучлари 1992 йил 14- январда ташкил топган. Шунинг учун ҳар йили 14 – январни “Ватан ҳимоячилари куни” сифатида нишонлаймиз.
Ўзбекистон Республикасининг Қуролли кучлари Қуриқликдаги қўшинлар, Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари, Ҳарбий ҳаво кучлари, Махсус қўшинлар, Чегара қўшинлари ва бошқа ҳарбий тузилмалардан ташкил топган.
Бундан кўриниб турибдики, бизнинг армиямиз мамлакатимизни ҳар томонлама ишончли ҳимоя қила олади.
Бағрида ўстириб – улғайтирган, яхши билим олишимиз, соғлом ва баркамол бўлиб вояга етишимиз учун қайғурган Ватанга хизмат қилиш биз ёшларнинг шарафли бурчимиздир. Бунинг учун барчамиз астойидил бел боғлашимиз лозим. Мунтазам спорт билан шуғулланиб чиниқишимиз, фанларни чуқур ўзлаштиришимиз, дунёқарашимизни кенгайтиришимиз, тил ўрганишимиз шарт. Ана шундагина биз чинакам юрт посбонлари бўла оламиз.

РАХМОНҚУЛОВА
ГУЛИРАЪНО
Навоий шаҳридаги
8 мактабнинг 4-синф ўқувчисискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш