Тинчлигимиз посбонлари.

14-01-2021, 18:42 admin Мақолалар 724

Тинчлигимиз посбонлари.
14 январь-Ватан химоячилари куни.
Тинчлик- бу хотиржамлик ва барқарорликдир. Имон эса, қалб хотиржамлигидир.Тинчлик ва имон маънолари бир-бирига якиндир. Шунга биноан, бир кишининг тинчлиги жамият тинчлигининг бир қисмидир. Халқимизни тинчлигини таъминлаш Пайгамбаримиз Мухаммад (с.а.в.) даврларида хам булган. Ўша пайтларда хам бир жамоа кишилар сафарларда тунлари қўриқчилик қилиб чиққанлар. Пайғамбаримиздан ривоят қилинади: ”Қўриқчилик қилиб, ҳаётдан кўз юмган инсонни ”Мен сенинг жаннат аҳлидан эканлигингга гувоҳлик бераман”. (Имом Табороний).
“14-январни Ватан ҳимоячилари куни” деб, Республика Олий Кенгаши йиғилишида 1993-йили 29 -декабрда эълон килинган. Бу кун мамлакатимизда Ватан ҳимоячилари кунини миллий байрам сифатида нишоланади. Ватанни ҳимоя қилиш, хар бир юртимиз ўғлонлри учун шарафлидир, уни кўзқорачиғидек асраб авайлаш, ҳар бир фарзанд бурчидир. Ушбу шарафли вазифани ҳарбийларимиз ва бошқа ҳуқуқ- тартибот идоралари ходимлари амалга оширадилар. Уларнинг кечани кеча, совуқни совуқ демай юрт ҳимояси, унинг осойишталиги учун ором олиб кундузи хотиржаммиз. Шу сабабли хам, уларни қанча улуғласак хам, қанча эзозласак ҳам кам. Ватанни қўриқлаш ва унинг остонасини ғанимлардан асраб ҳимоя килиш, бу инсоннинг ўз уйи, оиласи, қариндош уруғлари ва яна динини ҳам ҳимоя қилишидир. Агар Ватан тинч бўлса, келажак авлод осойишта яшайди, юртимиз обод, тинч бўлади. Ўзи ва оиласи билан бахтли ҳаёт кечириб, тоат ибодатларини ҳам ўз вақтида адо этади. Бутун инсон жамияти аъзолари учун энг муҳим бўлган, бу тинчлигимизни асраб авайлаш, энг зарурий бурчимиз ва вожиб амаллардан ҳисобланади.
Бугунги кунда ҳаётнинг ўзи Қуролли кучларимизни бошқариш, режалаштириш ва қўллаш тизимида замонавий ахборот коммуникация технологияларининг кенг фойдаланиш, бошқарувнинг информацион воситалари билан ва ҳарбий алоқа тизимини уйғунлаштириш, қуролли кучларимиз ахборот коммуникацияларининг рақамли ягона тармоғини яратишини тақозо қилмоқда.
Юртимиз ҳимоячилари қалбларида иймон ва эътиқодлари уларни, Ватанни ва ўз халқини ҳимоя қилишга, сергакликка ва огоҳликка чорлайди.
Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда; “Аслида Аллоҳ ҳимоячингиздир, ва У ёрдам берувчиларнинг яхшисидир”(Оли Имрон,150- сура).
Тинчликни мустаҳкамлаш ва унинг остонасини ғанимлардан ҳимоя қилиш, бу ҳар бир киши- бурчини сидқидилдан ихлос ва эътиқод билан, чин дилдан бажариш лозим. Айниқса, Ватан ҳимояси жабҳаларида хизмат қилаётган ҳар бир хизматчи ўзига топширилган вазифани аъло даражада, улуғ маъсулият деб билиши, ва ҳарбий қасамёдни ваъдаларини бажариши вожибдир. Ватан ҳимоясида, нафақат ҳарбий кишиларнинг, балки, шу заминда яшаб меҳнат қилаётган барча фуқаролар, қайси соҳада бўлмасин, шифокорми,ишчи,ўқитувчими, олимми ёки тадбиркорми, хизматчи бўлишидан қатъий назар, Ватанни ҳимоя қилиши керак. Ҳимоя қилиш деганда, фақат қурол билан эмас, ёш авлодларга тўғри тарбия бериш, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, Ватанимизга иғво, буҳтон қилувчиларга қарши огоҳликка чакириб, уларга қарши кураш, ҳушёрликни ошириш даъват билан миллатини, ўз юртини, халқини ҳимоя қилиши зарур. Бу ҳам имонли бўлишга, мусулмон кишининг маъсулиятига киради.
Яна, Пайғамбаримиз (с.а.в.) келган ҳадисда марҳамат қилади: “Молини, жонини, динини ва аҳли аёлини ҳимоя қилишда ҳалок бўлган киши шаҳидлик мақомини топур”.
Бугунги кунда юртимиз ўғлонлари буюк бобокалонимиз издош бўлиб келмоқда. Соҳибқирон Амир Тимур бобомизнинг, Жалолиддин Мангуберди, Ватанидан йироқда ҳижрон доғида ўтган Бобур Мирзо ибрати,бу инсонларнинг қанчалик ватанпарвар,халқпарвар бўлганлари нақадар кучли, иймонлари мустаҳкам бўлганликлари бизга маълумдир.Бу улуғ инсонларнинг улуғ йўлларини, уларнинг ўз Она Ватан ҳимояси ва манфаати йўлида кўрсатган буюк жасоратларини ва садоқатларини фарзандларимизга ўргатиб, англатмоқлигимиз лозимдир. Ҳаётимизга беқиёс маъно ва мазмун олиб келган тинчлигимизни, уларга шукур қилиб, асраб авайлашимиз, ҳаммамизнинг бурчимиздир.
Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади.Бугунги ёшларимиз мустақил Ватанимизнинг посбонларидир. Ватанимиз Қуролли кучлари сафларида хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчиларни ака- ука, опа-сингилларимизни, фарзандларимизни, Аллоҳ Таоло ўзининг ҳифзу- ҳимоясида асраб, азиз заминимиз тинчлигини бардавом қилсин. Аллоҳ барчамизни, ўзи рози бўладиган ишларга муваффақ қилсин. Омин, ё Роббал оламийн.


Навбаҳор тумани
Мирзо Улуғбек МФЙ отинойиси
Камалова Замира.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш