"Одамлар орасини ислоҳ қилган каззоб эмас"
Бисмиллаҳир рохманир рохим.
Аллоҳ таолонинг Ўзига битмас- туганмас хамду- санолар бўлсин.
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллоллоҳу алайҳи васалламга мукаммал саловату дурудлар бўлсин.
Ҳар бир жамиятда оиланинг аҳиллиги алоҳида ахамияти касб этади. Аҳил оилада ўсган болалар салоҳиятли фуқаро бўлиб ўсадилар.Ота- онанинг жанжаллари остида ўсган болалар эса салохиятли бўлиши қийин.Шунинг учун эр ва хотин ўзаро келишмовчиликларини бартараф этишлари фарзанд аҳли учун мухим.
Оилани сақлаб қолиш мақсадида бир- бирларига яхши маънода ёлғон гап айтишга рухсат берилган.
"Анфол" сураси, 27- ояти да Аллоҳ таоло шундай мархамат қилади:
" Эй иймон келтирганлар! Билиб туриб, Аллоҳга , Расулга хиёнат қилманг ва омонатларингизга хиёнат қилманг".
" Нисо" сураси,107- оятида эса,
"Албатта, Аллоҳ хиёнаткор бўлган кимсани суймас", дея мархамат қилади.Кимки яхши жамият тузмоқчи бўлса, мана шу ёмон одат-- хиёнатни йўқ қилишга катта аҳамият берса, ўз ниятига эришади.
Шу билан бирга бўхтон хам ислом харом қилган турлардан биридир.
Бўхтончи доимо бир инсоннинг амалига, мансабида, шарафига футур етказишга харакат қилади.Бўхтон кўплаб бало - офатларнинг сабабчисидир.
Тарихдан бизга маълумки,
рофизийларнинг Оиша онамизнинг Талҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумога Жамал воқеасига бирга борганлари ҳақидаги иддаоси ҳам тарихий ҳақиқатга тескаридир. Зеро, Талҳа ва Зубайр розияллоҳу анҳумо Aли розияллоҳу анҳудан умра қилиш учун рухсат сўраганларида, Aли розияллоҳу анҳу боришларига рухсат бергач, улар Маккага борганлар ва у ерда Оиша онамиз билан кўришганлар.Динларини ёлғон ва тақия узра қурган рофизийларнинг яна бир иддаоси эса Талҳа розияллоҳу анҳунинг (Aллоҳ асрасин) Оиша онамизга кўнгил қўйгани, онамиз Басрага бормоқчи бўлганларида, ўзлари маҳрамсиз боришлари жоиз эмаслиги айтилгач, Талҳа розияллоҳу анҳуга турмушга чиққанлари бўҳтонидир. Бу ҳам Оиша онамизнинг обрўсини тўкиш учун тўқиб чиқарилган, ҳеч қайси мўътабар китобда келмаган, ёлғонлиги дунёда фош бўлган, ҳисоби охиратда бериладиган ёлғонлардан биридир.
Рофизийлар Оиша онамиз уйларидан ташқарига чиқиб “Виқор билан уйларингизда ўтиринг. Илгариги жоҳилийятнинг очиқ-сочиқлиги каби очиқ-сочиқ юрманг” ояти каримасига қарши чиққанини иддао қиладилар.
Оиша онамиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврида қандай зарурий эҳтиёж билан кўчага чиққан бўлсалар, у зотнинг вафотларидан кейин ҳам шундай давом этдилар. Aммо (Aллоҳ асрасин) кўчаларни тўлдириб, очиқ-сочиқ эмас, опаларининг ўғли Aбдуллоҳ ибн Зубайр сингари маҳрамлари билан, юзларига ҳижоб тортиб юрганлар.
Бу билан рофизийлар Оиша онамизни камситадилар.
Қуръон Каримда олдинга сурилган асосий ғоялардан бири-ўзгаларни хурмат қилишдир.Чунки бу нарса жамиятнинг бирлигини сақлашда, унинг аъзолари орасида мухаббатни кучайтиришда, душманлик ва келишмовчиликнинг сабабини йўқотишда катта аҳамият касб этади.
Учқудуқ туман бош отинойиси Одинахон Тўрақулова