Ақиқа маросими ҳақида.
Бандаларига энг олий неъматлардан бири ота -она бўлиш бахтини берган Аллоҳ таолога ҳамду -санолар бўлсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам набиралари Ҳасан ва Ҳусайнларга қўй сўйиб ақиқа қилиб берганлар.Шунинг учун ақиқа қилиш мусулмонларга суннатдир.
Ақиқа луғатда кесиш, ёрди маъноларини англатади. Чақалоқ туғилганининг еттинчи, ўн тўртинчи, йигирма биринчи куни ёки кейинроқ бўлса ҳам фарзанд шукронаси ва жонининг гарови сифатида қўй сўйиб қилинадиган ва шу куни чақалоқнинг сочини олиб, соч оғирлигида кумуш ёки пул садақа қилинадиган маросимдир. Болани сочини олиб, шунча миқдорда пул садақа қилиш мустаҳаб амаллардандир. Яъни ақиқа эваз, гаров бўлиб, болага етадиган бало, қазо,тузалмас касалликлар эвазига унинг номидан бирор жонлиқни сўйиб садақа қилишдир. Бу ҳақда Расулуллоҳ алайҳиссалом ҳадисларида :"Янги туғилган болага ақиқа қилинглар, қон оқизиб, азиятларини даф қилинглар ", Ақиқа болага гаровдир, еттинчи куни қўй сўйилади, исм қўйилади ва сочи олинади ", "Чақалоққа ақиқа бордир. Бас, унинг учун қон чиқаринг ва ундаги нопокликни кетказинг " ва "Боланинг офат ва касалликлардан омонда бўлиши ақиқага боғлиқдир "-деб марҳамат қилганлар.
Ақиқада сўйиладиган жонлиқнинг шартлари, қурбонлик қилинадиган ҳайвонларнинг шартларига ўхшайди. Яъни бир ёшдан ошган, соғлом жонлиқ шарт бўлади. Ақиқада ҳам жонлиқни уч қисмга бўлиб, бир қисми бева бечораларга улашилади. Бир қисми пиширилиб, келган меҳмонларга едирилади. Бир қисми эса она ва бола учун ажратилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам : "Янги фарзанд кўрган киши, унинг ўнг қулоғига "Азон" айтсин ва чап қулоғига "Такбир" айтсин. Шундан сўнг унга ҳеч қандай ёвуз кучлар зарар қилмайди"-деб айтганлар.
Фарзанднинг қулоғига азон ва такбир айтиш мандуб амалдир. Ислом дини ва эътиқоди асосида яшаб амал қилиб келаётган мўмин, мусулмонлар, шариатимизда ақиқа маросимларини қандай ўтказиш тартиб -қоидаларини тўлиқ билишлари ва шунга риоя қилишлари муҳимдир. Шариатимиз кўрсатгандек ақиқа қилинган фарзандлар келажакда ўниб-ўсиб шайтон васвасаларидан, ўз жонига қасд қилишдек ишлардан омонда бўладилар. Ва ота -онасини раига қарши бормайдиган, уларни қадрини биладиган, диний ва дунёвий билимларни мукаммал эгаллаган солиҳ ва солиҳа фарзандлардан бўлишади. Инншааллоҳ.
Навоий шаҳар "Дўстлик" ва "Олтин водий" маҳаллалари отинойиси Сувонова Ш.