" Туй ва маросимларни ихчамлаштириш ва исрофгарчиликни олдини олиш".
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм
Хар бир ота-онанинг интиқлик билан кутадиган орзуларидан бири фарзанди тўйида бош-қош бўлиш. Келган мехмонлар кўнглини олиб кузатиб қўйишдир. Орзу хавасларга берилиб обруни сақлаш учун дабдабали тўйлар қиламиз. Аслида-чи, бу дабдабабозликни нафақат охират, балки, бу дунёда ҳам сариқ чақалик фойдаси йўқлигини уйлаб кўрмаймиз. Тўй - кўп асрлик миллий қадриятларимиз, лекин унинг қандай мақсадлар ифодаси эканини, моҳиятини эсдан чиқариб қўйдик. Тўй номи аслида қариндош уруғлар, яқин дўсту биродарларнинг дийдорига, суҳбатига туйиш маъносидадир. Тўйни дилга яқин кишиларнинг дийдорлашуви байрамига айлантириш учун мустақиллигимиз йилларида бир қанча қарорлар қабул қилинди. Ушбу қарорлар ижросидаги сусткашликлар туфайли тўй маросимларида "тўқликка шўхлик", "ким узар" қабилидаги маданияту маънавиятимизга зарарли янги-янги урфлар одат тусига кириб бормокда.
Ислом шариати мусулмонларга қийинчиликни раво кўрмайди. Куръони каримда: "Аллоҳ (тоати йули)да хаққоний жидду-жаҳд қилингиз! Сизларни (шу дин учун) У танлади ва динда сизларга бирор хараж (кийинчилик) қилмади". (Хаж сураси 76-оят), бошқа бир оятда Аллоҳ хеч бир жонга тоқатидан ташқари нарсани таклиф этмайди". дейилади. (Бақара сураси 286-оят).
Никох тўйлари ва ақиқа каби маросимларни осонлик ва тежамкорлик билан ўтказиш шариатимизга мувофикдир. Мусибат етган хонадонларда эса оила иқтисодига зарар етказмайдиган холда, бир марта эҳсон ўтқазилса кифоя. Мусибатхоналарда "етти", "йигирма" ва "қирқ" номи билан қилинаётган эҳсон маросимлари ҳеч бир диний китобда ёзилмаган ва айтилмаган. Барча диний ва миллий маросимлар тежамкорлик билан, исрофгарчиликсиз, миллий тарзда ўтқазилса мақсадга мувофиқ бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Куръони каримда: "Чунки исрофгарлар шайтонларнинг биродарларидир" деб огоҳлантирган. (Исро сураси 27-оят).
Хар биримиз хукуматимиз чиқарган карорларга бўй сунайлик, шариатимиз кўрсатмаларига амал қилайлик, исрофгарчиликка йўл қўймайлик. Зеро, хукумат қонунларини бажармаслик-жиноят, суннатга амал қилмаслик-шаккоклик, бехуда исрофгарчилик эса гунохдир. Шариат кўрсатмаларига амал қилмоқ хар бир мусулмоннинг икки дунёда савоб топишига сабаб бўлади. Иншааллох.
"Катта мачит МФЙ" отинойиси Худойбердиева Манзура.