Ғунча очилмасдан сўнмасин

17-02-2017, 09:39 Istamjon Khamrayev Мақолалар 1 652

Ҳозирги кунимизнинг энг долзарб ва ҳаммани ўйлантирадиган масалаларидан бири – бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда. Ота-оналар худди аранг чидаб тургандек, қизларидан безор бўлишгандек илк келган совчига розилик бермоқдалар. Тўғри, уларни ўзларича суриштирган бўладилар, уй-жой, машинаси, отасининг мансабига алданиб, ҳали эндигина етилиб келаётган қизларни турмушга узатиб юборишмоқда.
Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг юқори синф қизларига қаратилган. Улар мактабни тугатиб улгурмасданоқ, унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-тўққизни битирган қизлар мактабдан чиқариб олиниб, кўп ўтмай узатиб юборилади. Қонунда қизлар 17 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган бўлса-да, буни бузувчилар истаганча топилмоқда. Айримлар балоғатга тўлиқ етмаган қизларининг ҳужжатларини сохталаштириб «катталаштираётган» бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш билан кифояланишмоқда, холос. Ачинарлиси шундаки, буни бартараф этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар, аксинча, «ҳайбаракаллачи» сифатида тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт тилашмоқда. Бундайларнинг замонавий шиори: «Қизинг бўлса, тезда узат, қутул балосидан…»
Совчилар «онаси ўпмаган қиз»ни қидирсалар, бўлгуси куёвлар «кўча кўрмаганлар»ни топиш илинжидалар. Ҳозирги ёшлар наздида «шаҳар кўрган эчкидан қўрқиш лозим» эмиш. Тушунаман, кўп қаватли биноларда яшайдиган шаҳарлик қизларнинг айримлари нечоғлик ибо-ҳаёли, латофатли бўлсаларда, йигитлар назаридан четда қолишлари мумкин, шу боис улар совчилар ташрифига муштоқ яшашади. Аммо бизнинг кишлокларда ҳар бир хонадон қизи, хунук бўлса ҳам ўз тенгини топади. Шундай бўлса-да, ўта барвақт оила қуришга интилишлар тушунарсиз ҳолат бўлиб қолмоқда.
Ҳозирги кунда ота-оналар (айниқса, оналар) қизини «сўровчилар» қанча кўп бўлса ва уни тезроқ узатса, шунчалар фахрга тўлишади. Аммо айрим совчиларнинг «оғзи етмаса, пуф, сассиқ» қабилида иш тутишари ҳам баъзи қизлар бахтига зомин бўлишидан ота-оналар чўчишади. Шунинг учун айрим хонадонлардан даставвал совчиларнинг қадами узилмаса-да, кейинчалик уларнинг сафи сийраклашиб қолади. Чунки гапининг рад қилинишига ўрганмаган айрим совчилар қиз шанини бўлғайдиган гапларни тарқатишдан ҳам тортинишмас экан. Шунингдек, йигитлар орасида «қизнинг ёши канчалик катта бўлса, шунча кўча кўриб, ибо-ҳаёсини йўқотади», — деган фикр ҳам йўқ эмаслиги барчага маълум. Афсуски, барвақт турмуш қураётганлар орасида тушунмовчиликлар, ажралишлар, хасталиклар кўп учрар экан. Ҳаттоки, бепуштлик ҳам барвақт оила қурганларда кўп учраши кузатилар экан. Сир эмаски, ота-боболаримиз ҳозиргидек экофалокатлар, зарарли омиллар, заҳри қотиллар комида бўлишмаган. Бугунги кун ёшлари орасида 18 ёшида ҳам оила қуриш, турмуш талабларига жавоб бериш, оилани бошқариш каби вазифаларни бажаришга тайёр бўлмаслик ҳолатлари кузатилмоқда.
Тасаввур қилинг-а, ҳали ўз танасини керакли моддалар билан тўлиқ таъмин эта олмаётган организм қўшвужудни, яъни она ва ҳомилани тўкис озиқлантириши мумкинми? Шу боис, Яратган бундай ёш организмларга қўшимча имконият беради, яъни уларнинг айримларида бирор йил давомида физиологик — касалликка алоқаси бўлмаган бепуштлик рўй бериши хам мумкин.

Навоий вилоят бош
имом-хатибининг ўринбосари Г.Собироваскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш