(Соғлом она ва бола йили)
Фарзанд - инсон ҳаётининг мазмуни, насл-насабини давом эттирувчиси, оиланинг мустаҳкам занжиридир. Яхши, солиҳ фарзанд – ота-онанинг бахт-иқболи, икки дунё саодатига етказувчи дилбанди. Фарзандлар “жаннат райҳонлари” деб тавсифланиши бежиз эмас. Аммо у одобли, яхши фазилатлар соҳиби, итоаткор ва қобил бўлгандагина ота-онасига раҳмат ва бахт-хурсандчилик келтиради. Бунинг акси бўлишидан Аллоҳ сақласин!
Оила ва солиҳ фарзандлар кўришни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Фарзанднинг яхши, одобли, меҳнатсевар, соғлом бўлиб ўсиши кўп жиҳатдан онасига боғлиқ бўлади. Шунинг учун динимиз кўрсатмаларида бўлғуси келинни танлашга алоҳида эътибор қилинади. Келажакда туғилажак фарзандларга муносиб она танлаш ҳақида фарзанд ҳали туғилмасидан қайғурилади. Оиша онамиздан (розияллоҳу анҳо) ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Фарзандларингизга муносиб онани ихтиёр қилинглар”, деганлар.
Бўлажак келин соғлом, дину диёнатли, солиҳа, гузал тарбияли бўлмоғи барака омилидир. Оила қуришдан асосий мақсад наслни давом эттиришдир. Инсониятнинг кўпайиши, наслнинг бардавомлиги қиёматгача давом этадиган илоҳий ирода ва муҳим жараёндир. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
(تَنَاكَحُوا تَنَاسَلُوا تَكَاثَرُوا، فَإنِّي مُبَاهٍ بِكُمُ الأُمَمَ يَوْمَ القِيَامَةِ"(رواه البيهقي"
яъни: “Никоҳланинглар, кўпаясизлар, мен қиёмат куни ўтган умматларга нисбатан умматимнинг кўплиги билан фахрланаман”, -деб марҳамат қилганлар.
Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали ҳомила ҳолида эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бун¬га қандай эришиш мумкин? Бўлажак онанинг емиши ҳалол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришининг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдаси бор. Ҳатто замонавий тиббиёт ҳам она ҳомиладорлик чоғида кўпроқ қандай кайфиятда бўлса, буларнинг ҳаммаси болага ҳам кўчишини исботлаган. Масалан, ҳомиладорлик чоғида кўп асабийлашган, бошига бирор ғам, мусибат тушган аёлларнинг фарзандлари инжиқ, серзарда, йиғлоқи бўлиб туғилиши кўп марта кузатилган.
Қуръони каримда Аллоҳ таоло марҳамат қилиб шундай дейди:
(وَقَرْنَ فِي بُيُوتِكُنَّ ... (سورة الأحزاب/33
яъни: «Ўз уйларингда барқарор бўлинглар…»(Аҳзоб, 33),-деб марҳамат қилинган. Бу аёл учун энг шарафли жой –унинг уйи, оила давраси дегани. Аёл учун оиланинг чароғбони, рўзғорнинг ишбошиси, фарзандлар тарбиячиси бўлишдан кўра фазилатли, савобли иш йўқ.
Олимларнинг тадқиқотларига кўра, ўз онаси тарбиясини олган, унинг ғамхўрлиги, шафқатини ҳар қадамда ҳис этиб турган болалар бутунлай ўзларини жамоат ишига бахшида қилиб, фарзанд¬ларидан узилиб қолган оналарнинг болаларига қараган¬да соғлом, ақлли, тарбияли ва кўнгилчан бўлиб улғайишар экан. Онанинг бурчларидан яна бири фарзандга меҳрибонлик кўрсатиб, уни турли азият берадиган нарсалардан сақлаган ҳолда вақтида озиқлантириб, ювиб-тараб, тоза кийинтириб, шамоллаб қолишига йўл қўймай, уни парвариш қилишда эринчоқлик ёки дангасалик қилмай доимо ҳушёр ва ундан хабардор бўлишликдир.
Оналарнинг бошқа муҳим вазифаларидан бири фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиб бориш лозим бўлади. илму фаннинг қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиш пайдо қилиб, ўқиб ўрганиб маълумот ҳосил қилган киши, албатта, ўзи, оиласи, халқи ва Ватани учун манфаат келтирадиган инсонлар қаторидан жой олади, иншоаллоҳу таоло. Зеро, Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
(…هَلْ يَسْتَوِى الَّذِينَ يَعْلَمُونَ وَالَّذِينَ لاَ يَعْلَمُونَ …(سورة ﺍﻟﺰﻣﺮ/9
яъни: “…Ўқиб илм орттирганлар билан ўқимаганлар тенг бўладиларми…?” – деб илму фанга тарғиб қилади. Ёшларни дунёвий илмлар соҳиби ва касб-ҳунарли бўлишга тарғиб қилиш энг муҳим масалалардан экан, Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу ҳам ҳар бир даврда ўзига хос бўлган илмларни ҳосил қилишга ишора қилиб:
عَلِّمُوا أوْلاَدَكُمْ لِزَمَانٍ غَيْرَ زَمَانِكُمْ
яъни: “Болаларингизга ўзлари яшайдиган давр илмларини ўргатинглар!”, - деганлар.
Айниқса, шу кунларда таълим муассасаларда ўқишни тугатиб, ёзги таътилга чиқиш арафасида турган фарзандларимизга эътиборлик бўлишимиз лозим. Уларнинг мароқли дам олишларига қулай шароитлар яратиб берайлик. Фарзандларимизни кўча-кўйда беҳуда тентираб, бўлмағур, ножуя хатта-ҳаракатлар қилишдан уларни сақлаб, гўзал хулқ эгаси бўлишга чақирайлик.
Фарзанд тарбиясидаги онанинг муҳим вазифаси – болаларимизни ёшликдан оиласи, маҳалласи, она Ватанига меҳр-муҳаббатли этиб тарбиялаш саналади. Зеро, уламоларимиз таъкидлашларидек, “Ватанни севмоқ иймондандир”. Ватан она каби муқаддасдир. Шу сабабли, ислом динида оилага, юртга ҳиёнат оғир гуноҳ ҳисобланади. Ҳозирги кунда ота-онаси, оиласи ҳақида қайғуриш ўрнига узга юртларда муқаддас ислом динимизда фитна чиқариб, бегуноҳ мусулмонларнинг қонини тўкаётган жангариларга қўшилиб, ўзи ва ота-онасига тавқи-лаънат орттираётган кимсаларнинг аччиқ қисмати бошқаларга сабоқ бўлиши лозим. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:
(يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالحِْجَارَةُ ... (سورة التحريم/6
яъни:“Эй, имон келтирганлар! Ўзларингизни ва оила аъзоларингизни ёқилғиси одамлар ва тошлар бўлмиш дўзахдан сақлангиз...”, дейди. Дўзахдан сақланиш учун эса, дўзахга тушадиган ишлардан узоқ бўлиш, жаннатга дохил қиладиган солиҳ амаллар билан шуғулланиш даркор бўлади. Бу ояти карима билан Ҳақ таоло фарзандларимизнинг тарбияси билан ҳам қаттиқ шуғулланиб, уларни ахлоқсиз, итоатсиз, оила ва Ватанига меҳрсиз бўлиб ўсиб, охир оқибат дўзахийлардан бўлиб қолмасликлари учун доимо ҳаракатда бўлишимиз кераклигини уқтирмоқда. Шундай экан, фарзандларимизда киндик қони тўкилган юртга садоқат шакллантириб, оиламиз ва жамиятимизнинг келажаги пойдеворини мустаҳкамлайлик.
Дарҳақиқат, фарзанд тарбияси борасида оилада онанинг ўрни алоҳида аҳамият касб этади. Фарзандга меҳр деган улуғ туйғуни онадан бошқа ҳеч ким бера олмайди.
Аёллар агар болаларига яхши тарбия бермасалар, уларга ўзини, милла¬тини, динини, Ватанини танитмасалар ва севдирмасалар, оналик ҳақини адо этмаган бўлишади.
Донишмандлар бола тарбиясига у ҳали ҳомила ҳолида эканидаёқ киришишни маслаҳат беришади. Бун¬га қандай эришиш мумкин? Бўлажак онанинг емиши ҳалол, пок бўлиши, у ҳамиша тоза, покиза юриши, дуо ва зикрни мунтазам айтиб туришининг туғилажак фарзанднинг келгусида яхши тарбияли, одобли, эътиқодли, чин инсон бўлиб камолга етишида катта фойдаси бор.
Шу ўринда машҳур олимлар ва тасаввуф шайхларининг оналари ҳомиладорлик пайтларида нима¬ларга эътибор қилишгани ва ўз фарзандларини тарбия¬лаб вояга етказишда қандай йўл тутишгани ҳақидаги ибратли ривоят билан танишайлик:
Собит исмли йигит бир боғдан оқиб чиққан ариқда юз-қўлини юварди. Шу пайт кўзи сувда қалқиб келаётган қирмизи олмага тушди. У олмани тутиб, бир тишлади. Тишлади-ю, мазасини билган заҳоти ҳушёр тортди: «Нима қилиб қўйдим? Ахир бу олманинг эгаси бўлса керак?! Ўзимники бўлмаган нарсадан тотиндим, энди эгасини албатта рози қилишим керак!»
Йигит шу хаёл билан сув оқиб келаётган томонга юрди. Бироздан сўнг ҳосили кўплигидан шохлари сувга эгилиб турган олма дарахтларини кўрди. Қўлидаги тишланган олмага қараса, ўша дарахт мевасига ўхшай¬ди. «Мен сўроқсиз тотинган олма шу боғдан экан», деб ўйлади ва боғ эгасини чақирди. Чиқиб келган боғ соҳибига бўлган воқеани тушунтирди. Сўнг «Розили¬гин¬гизни олмоқчи эдим, олманинг ҳақини бераман, ғафлатда қолиб қилган хатойимни кечири¬шингизни сўрайман, олмани менга ҳалол этсангиз», деди. «Уч йил менга ишлаб берасан, шундан кейин ўйлаб кўраман, олмани ҳалол этишнинг бирдан-бир чораси шу», деди боғ эгаси.
Собит розилик билдирди. Бир лаҳзалик ғафлат, сўроқсиз бир тишланган олманинг тўлови ўша боғдаги уч йиллик хизмат бўлди. Аммо бошқа иложи ҳам йўқ эди. Нима қилиб бўлса-да, олмани ҳалоллаб олиши керак!
Уч йил тўлган куни Собит бадавлат боғ эгаси олдига борди. Муҳлат тўлганини айтиб, «ҳақингизни ҳалол¬ланг, энди мен кетай», деди. «Уч йил ўтгач,ўйлаб кўраман, деган эдим. Ўйлаб кўрдим. Бироқ яна кичик бир шартим бор, шуни ҳам бажарсанг, кейин ҳақимни ҳалол этаман: менинг бир қизим бор, кўзлари кўрмайди, қулоқлари эшитмайди, қўллари ишламайди, оёғи йўқ – юрмайди. Агар шунга уйлансанг, олмага рози бўламан, акс ҳолда, рози эмасман», деди боғ соҳиби.
Йигит унинг шартига кўнди. Никоҳ ўқитилди, тўй зиёфати ўтди. Куёв гўшангага кирса, соппа-соғ, ҳусни бинойидай келин ўтирибди. «Бу ерда бир янглишлик ёки ҳийла борга ўхшайди», дея ўйлаган йигит қайнотага учради. «Отажон, менга кўр, тилсиз, мажруҳқизим бор, деган эдингиз, ҳолбуки, соғ-саломат гўзал қизни кўрдим», деди.
Қайнота кулимсираб: «Шундай, ўғлим, қизим ҳаромга қарамайди, шунга кўзлари кўр, ҳаромни сўзламайди, шунга тили йўқ, қўлини ҳаромга чўзмайди, шунга қўли ишламайди, ҳаром жойларга бормайди, шунга оёғи ҳам йўқ. Буларнинг барини мажозий маънода айтдим. Чунки қизимга сен каби Аллоҳдан қўрқадиган, ҳаромдан ҳазар қиладиган бир солиҳ йигит ахтариб юрган эдим. Сенинг сўроқсиз тишланган бир луқма олма учун ҳалоллик сўраганингда орзуимдаги йигитни топганимга ишондим ва сени уч йил имтиҳон қилдим. Синовлардан ўтганинг¬дан кейин ҳеч бир тараддудсиз қизимни сенга узатишга рози бўлдим»,деди.
Бу никоҳдан мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа Нўъмон ибн Собит (Имоми Аъзам) раҳматуллоҳи алайҳи дунёга келди, бу зот шундай тақволи ота-онадан туғилди. Имоми Аъзам болалигида Қуръони каримни уч кунда хатм қилди. Югуриб бориб онасига: «Онажон, Қуръони каримни уч кундаёқ хатм қилдим», деб қувонди. «Ўғлим, агар отанг ўшанда олмани бир тишламаганида Қуръонни бир кунда хатм қилган бўлардинг!» деди онаси.
Бу ибратли ривоятдан равшан бўладики, бола¬нинг келажакда қандай инсон бўлиб улғайиши кўп жиҳатдан оналарга, уларнинг қандай тарбия бериш¬ганига, ҳатто болаларига қай даражада меҳр кўрсатиб, эркалаганларига боғлиқ. Шундай бўлгач, болангизнинг баркамол дунёга келиши, яхши инсон бўлиб улға¬йишини истасангиз, онасининг емишига, кайфия¬тигаэътибор қаратинг.

Афсус, баъзан оналар учун бола тарбияси жамият ва рўзғор юмушлари олдида эътиборсиз нарса бўлиб қолмоқда. Агар аёллар болаларига яхши тарбия бермасалар, уларга ўзини, милла¬тини, динини, Ватанини танитмасалар ва севдирмасалар, оналик ҳақини адо этмаган бўлишади. Зеро, Ислом олимларидан бири айтганидай, «Авлод¬ларни вояга етказиш ва муносиб инсон қилиб тарбиялаш мақсад қилиб олинмаган никоҳ шунчаки бир айш-ишрат ва маишатдан бўлак нарса эмас. Бу никоҳдан туғилган болалар ҳам ўткинчи ҳирснинг қурбони бўлган бечо¬ралардир».
Оилада фарзанд тарбиясида аёл кишининг ўрни деганда фахр билан айтамизки, бугунги кунда ўзбек оилалари хусусан оналаримиз, аёлларимиз оиланинг соғлом иқлимли, оила бағрида фарзандларини эл-юртнинг муносиб ўғил-қизлари, Ватанининг ҳақиқий содиқ фуқароси бўлиб вояга етишларида жон кўйдирмоқдалар.
Аллоҳга шукрки, мамлактимизда аёл зотининг ҳурмати, эҳтироми ва нуфузи, хотин-қизларнинг турли жабҳа ва йўналишларда қилаётган ишлари муносиб баҳоланади ва қадрланади, ҳар қайси хонадоннинг уй бекаси бўлмиш опа-сингилларимизнинг оғирини енгил қилишга доимий равишда алоҳида эътибор қаратилади. Шунинг учун мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номланган жорий йилда оилада меҳр-муҳаббат ва ўзаро ҳурмат муҳити, оналикни муҳофаза қилиш, она ва бола соломатлигини мустаҳкамлаш, хотин-қизлар ўз иқтидорини руёбга чиқариш учун зарур шароитлар яратиш, уларнинг кундалик рўзғор юмушларини енгиллаштириш бўйича қатор тадбирлар амалга оширилиб келмоқда.
Биз Аллоҳ таолодан оила, фарзанд ва жамият олдида катта масъулият соҳиби бўлган барча муҳтарама оналаримизга, меҳрибон ва садоқатли хотин-қизларимизга мустаҳкам сиҳат-саломатлик беришини ва икки дунё саодатига мушарраф этишини сўраб дуолар қиламиз! Илоҳо, уларнинг сабр-бардошлари, оила ва бола тарбияси йўлидаги беқиёс меҳнатлари ва меҳрибонликлари эвазига Парвардигорнинг Ўзи муносиб мукофотлар ато айласин! Омин, ё Роббал оламин!