Исломдаги фарзанд тарбияси.

17-12-2021, 16:34 admin Мақолалар 416

Исломдаги фарзанд тарбияси.
Ҳар бир инсон ўзининг биринчи таълим-тарбиясини ўз оиламиздан бошлаймиз. Болани дунёга келтириш суннат уни тарбиялаш эса фарздир.

Ота-она болага ҳамма вақт дўқ-пўписа қилинавермайди, чунки койиш эшитиш, хунук ишларни қилиш унга енгил туюлиб қолади, қалбидан гапнинг таъсири тушиб кетади. Ота боласи билан бирга бўладиган сўзлашиш ҳайбатини сақласин ва боласини доим эмас, балки баъзи вақтларда койиб турсин. Она эса уни отангга айтаман, деб қўрқитсин, уни ёмонликлардан шу билан қайтарсин.
Уни кундузи ухлашдан ман қилсин, чунки бу дангасалик келтиради. Кечаси ухлашдан эса ман қилинмайди, лекин юмшоқ тўшакларда ётқизмасин. Шунда унинг аъзолари мустаҳкам бўлади, бадани семириб кетмайди ва ўзини овқатдан тийишга муҳтож бўлмайди. Ётишда, кийишда дағалроқ нарсаларга одатлантирсин. Яна гўдакни яширинча қиладиган ҳар бир ишидан ман этиш лозим. Чунки бола бир ишни яшириб қиладиган бўлса, албатта уни ёмон иш, деб эътиқод қилади. Шундай пайтда ман қилинса, ёмон ишни тарк этади. Кундузи баъзан дангасалик ғолиб келмаслиги учун юриш, ҳаракатланиш, жисмоний тарбия қилиш одатлантирилади. Баданини очиб юбормаслик, тез юрмасликка ўргатилади. Қўлини буткул ташлаб ҳам юрмайди, кўкрагига қўйиб олади. Тенгдошларига ота-онаси эга нарсалар ё ейдиган, ё киядиган нарсалар ёхуд лавҳи ва сиёҳдонлари билан фахрланишдан қайтарилади. Балки камтарлик ва атрофидаги ҳар бир кишини ҳурмат қилиш, улар билан гаплашганда мулойим бўлиш одат қилдирилади. Бойларнинг болаларидан унга чиройли бўлиб кўринган нарсаларни олиш ман қилинади. Балки унга буюклик олишда эмас, беришда экани уқтирилади. Албатта олиш пасткашлик ва хасисликдир, гарчи камбағалнинг болалари олса ҳам. Таъма қилиш ва олиш пасткашлик, хорлик экани ҳамда бу итнинг одати экани уқтирилади. Чунки ит бир луқмани кутиб, унга таъма қилиб думини ликиллатиб туради. Яна болаларга тилла-кумушни яхши кўриш, уларни орзу қилиш ёмон кўрсатилади. Улар тилла-кумушдан илон-чаёндан кўра кўпроқ эҳтиёт бўлишга чақирилади. Чунки тилла-кумушни яхши кўриш, уларни орзу қилиш офати болаларга заҳарларнинг офатидан ҳам зарарлироқдир. Ҳатто катталарга ҳам шундайдир. Яна ўтирган жойида туфламаслик, бурун қоқмаслик, бошқаларнинг олдида эснамаслик, бировга орқа ўгириб ўтирмаслик, бир оёғини иккинчисига чалиштириб ўтирмаслик, кафтини жағи тагига қўймаслик, билаги билан бошини суямасликка одатлантириш лозим. Чунки булар дангасалик белгисидир. Унга қай ҳолатда ўтириш ўргатилади, кўп гапириш беҳаёликка далолат қилишини, у пасткашлар фарзандларининг иши экани билдириб қўйилади. Яна унга хоҳ рост, хоҳ ёлғон бўлсин, бирданига қасам ичиш ҳам ман этилади, сабаби у қасам ичишга кичкиналигидан одатланиб қолмасин. Олдин гап бошлашдан қайтарилади. Фақат жавоб қайтаришга ёки саволга яраша гапиришга одатлантирилади. Ўзидан катта киши гапирган пайтда эътибор билан тинглаш, ўзидан юқори киши учун ўрнидан туриш, унга жойни бериш, унинг олдида уялишга ўргатилади. Беҳуда ва хунук сўзларни айтиш, лаънатлаш, сўкиш, тилларида доим хунук сўзлар бўладиган болаларга қўшилишдан қайтарилади. Чунки бу одатлар ёмон дўстлардан шубҳасиз унга ўтади. Болаларга одоб беришнинг асли ҳам уни ёмон дўстлардан сақлашдир. Яна муаллими урган вақтда овозини кўтариб бақирмаслиги лозим. Калтак еганида бир кишидан ёрдам сўрамайди. Балки сабр қилади. Ана шу ҳолат эркак ва ботирларнинг одатларидан, деб эслатиб турилади. Кўп бақириш эса қулларнинг ва аёлларнинг одатидир, дейилган.


Навоий шаҳар Отинойиси: Акатова Матлуба.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш