ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА ОНАЛАРИМИЗНИНГ ТУТГАН ЎРНИ

22-10-2018, 17:02 admin Мақолалар 1 637

Она – муқаддас зот.

Она у- аёл, у- ожиза, унинг бошининг усти оят, оёғининг таги жаннат.

Бир олим кишидан сўрашди:

-Менинг икки фарзандим бор, бири ўғил, бири қиз, бироқ иккаласини ўқитишга қурбим етмайди, қай бирини ўқитишни тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:

-Қизингни ўқит, зеро у эртага турмуш қуради, она бўлади ва фарзандларининг биринчи тарбиячиси- муаллимаси бўлади, илмли аёлда жоҳиллик бўлмас, илмли аёл устидан нафс устун келмас, унинг тарбиясини топган ўғил-қиз солиҳ ва солиҳа бўлиб, дини ҳамда эл-юрт учун манфаатли бўлади”-деган экан. Дарҳақиқат, бу кичик ибратли ривоятни исботини ҳозирги кунда ҳам кўриб келмоқдамиз. Илмли, ўқимишли аёл деганда фақатгина бир нечта тилни биладиган, мамлакатнинг нуфузли олийгоҳларини тамомлаган аёлни тушунилмайди.

Илмли аёл деб: ҳалол ва ҳаромнинг фарқига борадиган, Аллоҳ ва банда ҳақига хиёнат қилмайдиган, диний ва дунёвий илмларни ўзига жо қилган, Қуръон ва суннатни билимдони бўлган солиҳа аёлни тушунамиз.

Эркакларга қараганда аёллар уйда кўпроқ бўлишади, табиийки, бола асосий тарбияни онасидан олади. Халқда зарбулмасал бўлиб кетган бир мақол бор: « Онасини кўриб қизини ол.» Кўпчиликнинг фикрини ўрганиш чоғида шу аниқ бўлдики «Бу гап фақатгина аёллар ва қизларгагина тегишли, бунга йигитларни алоқаси йўқ» – деб ҳисоблашар экан. Бизнингча эса бу мақол уч кишига тегишли; Она, Ўғил, Қиз… Чунки ўша қизни тарбия қилган она ўғилни ҳам тарбия қилади. Муслима опа-сингилларимизнинг гўзал тарбияларини олган ўғил-қизларнинг одобларига таҳсинлар айтгингиз келади. Илмли, тақволи аёлни фарзандини бир қарашдаёқ таниб олиш мумкин. Чиройли хулқи, феъл-атвори билан, таълим жараёнида эса фанларни яхши ўзлаштириши билан кўпчиликнинг назарига тушган бўладилар. Илмдан, тақводан бенасиб аёлдан тарбия кўрган болалар эса табиатан ўжар, қўпол, қўрс, тажанг бўлишади. Таълим жараёнида ҳам ўзлаштиришлари паст ва ҳатто ёмон ҳам бўлиши ёки хулқлари ҳавас қилгудек бўлмаслиги ҳам кузатилади. Албатта бу ерда болани айблаш ярамайди. Бу ерда ҳам айнан оналаримизнинг эътиборсизлиги ҳамда сусткашликлари маҳсули деб қарашимиз мумкин. Содир этилаётган жиноятларнинг аксариятини кўрсангиз айнан мана шу тарбияда чигаллик бўлганлигини ва умуман бола эътиборсиз ўсганлигини, онасининг ҳам бепарво ва лоқайд эканлигини кузатишимиз мумкин.

Иймон-эътиқодли бир аёл фарзанд кўрди. У ҳар доим боласини эмизиш вақти келса мукаммал таҳорат олиб, болани эмизар, бола эмишдан тўхтагунча унга «Ясин» сурасини ўқиб берар эди. Бу ҳол бола сутдан ажралгунча бир неча йил давом этди. Ўша бола вояга етиб, фозил шахс бўлди, олим инсон бўлди. Динига, Ватанига кўплаб наъфи тегди. Бошқа бир аёл бор эди. На илмда, на ҳаёда ҳеч бир улуши йўқ эди. У ҳам фарзанд кўрди. Болани эмизиш вақти баъзан севимли сериали бошланадиган вақтга тўғри келар ва у шу сериал тугагунича болани эмизар эди. Баъзан эса болани бегона назарлар орасида эмизар эди. Бу жараён бола сутдан ажралгунча давом этди. Орадан йиллар ўтиб, бола улғайгач, ҳеч кимнинг гапига кирмайдиган, тажанг, қўпол, омонатга хиёнат қилувчи, қаллоб ва бузғунчи-вайронкор бўлиб етишмаслигига ким кафолат бера олади? Уни деб неча инсонларни ёстиғи қуриши, қанчалаб инсонлар эса турли хил азиятларни кўриши ҳеч гап эмас.

Мана шунинг учун ҳам бола тарбиясида онанинг ўрни беқиёс ҳисобланади ва бунга лоқайдлик қилиб бўлмайди. Болани қалбини бир уй деб тасаввур қилсак агар, эртага ўша уйда «яшаш» учун у ерни бола ҳали жуда ҳам кичиклигидан ҳатто ҳали туғилмасиданоқ обод қилиш тараддудида бўлишимиз лозим бўлади. Бу учун эса албатта асосий талабни оналаримизга қўйилади. Чунки бола она вужудида экан баъзи одобларни «таълим» олади, баъзилари эса эмизикли вақтида сут билан киради ва бутун вужудига, шуурига сингиб боради. Оналар мана шу вақт оралиғида ҳам жисман, ҳам руҳан тарбиятли бўлишлари, барча хунук одатлардан воз кечишлари шарт бўлади. Азиз аёлларимизнинг хулқлари қанчалик соф бўлса, адаблари қанчалар гўзал бўлса улардан дунёга келган фарзанд ҳам, уларни тарбиясини кўрган фарзанд ҳам шунчалар азиз ва мукаррам бўлиб, халқи ва дини учун фойдали, икки дунё саодатига етишишга сабаб бўлувчи солиҳ ва солиҳалар бўлиб улғайишади, иншооллоҳ!

Эркакларимизни чекига эса аввало солиҳа умр йўлдоши танлаш ҳамда оилани таъминотини фақатгина ҳалолдан таъминлашгина қолади.



Кармана тумани “Қосим Шайх масжиди” имом ноиби: И.Хамраевскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш