Оила ҳар бир жамиятнинг бошланғич бўғини ҳисобланади. Оила мустаҳкам, тинч, ҳалол ва пок бўлса, жамият ҳам осойишта, мустаҳкам, фаравон бўлади.
Аксинча, оилаларда парокандалик, бузғунчилик бўлса,ўша жамият бузилади, тинчи йўқолади,у оқибатда чуқур таназзулга юз тутади. Ўзининг биринчи таълим –тарбиясини ҳар бир инсон ўз оиласидан олади. Болани дунёга унга меҳрини бериб , парвариш қилса, Ота ўз фарзанди учун эртадан кечгача ҳалол йўлда меҳнат қилади. Шу ўринда бола ҳам вояга етиш асносида ўзининг ота- онасига тақлид қилиб улғайиб боради. Оила деб номланган мактаб сабоқларидан дарс олиб, ҳаётга тўғри ва теран назар ташлаб яшашга ҳаракат қилади.
Абдуллоҳ ибн Умар (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “ Ҳар бирингиз жавобгарсиз ва қўл остидагиларга масъулдирсиз. Имом жавобгардир ва қўл остидагиларга масъулдир. Эр ўз аҳлига жавобгардир ва қўл остидагиларга масъулдир.Аёл эрининг уйига ва болалари учун жавобгардир ва қўл остидагиларга масъулдир”, дейдилар”. Исломда оила бошлиғи эр, қиёматда қўл остидаги аҳли аёли, ўғил-қизлари ҳақида сўралади. Аёл эса эрининг оилавий ишларида ёрдамчиси, уй ва ундаги нарсаларни асраб-авайлашга, хонадон хизматларини бажаришга ва фарзанларининг таълим – тарбиясига масъулдир. Бугунги кунда айрим оилалардаги жанжал ва тушунмовчиликлар юқоридаги сўзларимизнинг исботи ва далилидир.
Туғилган фарзанд учун оила бир мактаб, ота –она боланинг биринчи муаллимларидир. Айнан шу оила деб номланган мактаб жамиятимизнинг тинчлик –тотувлик, барқарорлик ва тараққиёти йўлини таъминлаб беради.
Дунёда бизнинг юртимизчалик оила мустаҳкамлигига эътибор қаратадиган мамлакатнинг ўзи йўқ. Оиладан маҳалла бошланиши, маҳалладан улкан жамият бошланишини назарга тутиб, мустақил юртимизнинг ҳар бир гўшасида ташкил этилган маҳаллаларга улкан бошқарув ваколатлари бериб қўйилган. Шунинг учун ҳар бир маҳалладаги оилаларда барча яхшиликларни ўзида мужассам қиладиган соғлом муҳитни пайдо қилиш бугунги кунда жуда долзарб масаладир.Чунки сир эмас, ҳозирги кунда баъзи ғарб мамлакатларда оилавий муҳит аянчли аҳволга келиб қолган. Оилада эру хотин, ота-бола, она-бола, ака-ука, опа сингил муомалалари жуда аянчли аҳволда. Қариндош-уруғлар ўртасидаги алоқани гапирмаса ҳам бўлади. Бунга сабаб оила ва жамиятда соғлом муҳитни йўқлигидир.
Ёшларимизни ҳар томонлама комил инсон бўлиб етишувларида оиланинг ўрни беқиёсдир. Манавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқлари билан қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Оилада яхши тарбия топган фарзанд жамиятда, албатта, ўз ўрнини топади. Ота-онасига эл-улус орасида обрў-эътибор, раҳмат олиб келади. Оилада тарбияси бузилган боланинг жамиятда ўз ўрнини топиб кетиши қийин. Халқимиз бундай ноқобил фарзандларни кўрган пайтда, бу бола ким, демайди, бу боланинг ота- онаси ким, кимнинг фарзанди экан, деган саволни беради. Демак, фарзандлар яхши ёки ёмон бўлганларида нисбат ва қиёс кимга берилар? Албатта, оилага ва ота-онага. Аллоҳ таоло юртимизни ва жамиятимизни тинч ва фаровон айласин. Оилаларимизни ва фарзандларимизни соғлом эътиқодли ва маърифатли бўлиб боришларини Ўзи насиб айласин.

Қизилтепа тумани “Бўстон Боязид Бастомий” жомеъ масжиди имоми З.Орипов