Шариатда жиҳодга кетаётган аёлларга муносабат.
Динимизда оила муқаддас хисобланиб, улуғ неъмат сифатида қадрланган. Оилада ота оила устуни бўлса, она эса оиланинг асоси ҳисобланади. Аммо ана шундай неъматнинг қадрига етмасдан, турли баҳоналар билан тинч юртини, шириндан-шакар фарзандларини, ўз оиласини ташлаб жиҳод учун чет мамлакатларга айнан қон тўкар мамлакатларга кетаётган аёлларимиз ана шундай муқаддас «она» деган, «аёл» деган номга доғ туширишмоқда. Қуръони каримнинг (Нисо сураси 34-оят)ида «Баъзиларингизни-баъзиларингиздан устун қилиб яратдик, эркаклар хотинлар устида раҳбардирлар» - дейилади. Аллоҳ таоло инсонни икки жинсда яратди ва ҳар икковига алоҳида-алоҳида маъсулиятни юклаб қўйди. Демак аёл ҳам эркак ҳам оилада ўз вазифасига маъсулиятли бўлиш кераклиги Қуръони каримда огоҳлантирилади. Лекин хозирги пайтда хотин-қизларимизни жиҳод қилишликлари қанчалик тўғри? Хўш шариатда жиҳодга кетаётган аёлларга муносабат қандай? Аввалом бор Жиҳод - сўзининг маъносига эътибор қаратайлик. «Жиҳод» - сўзининг лўғавий маъноси бор имкониятни ишга солмоқ, ҳаракат қилмоқ, яъни ўзини нафсига қарши жидди жаҳд билан курашмоқ - маъноларини англатади. Оддийгина қилиб айтганда, ёмонликдан қайтиш, яхшиликка юз тутиш. Демак ҳар бир ишда бўладими, ўқишдами ёки Ватан ҳимояси борасидами, ҳар бир инсон ота-онасининг хизматида бўладими айнан ана шу йўллар устида жиҳод қилаётганлигини англаб етишлиги керак. Айтайлик бир инсон тирикчилик учун ишлаётган бўлса ўз касбига нисбатан меҳрли бўлиш, виждонан ёндашиш, ҳалол луқмасини шу иши орқали топиши, яъни ўзини нафсини жиловлаб мана шу ишга ёндашиши бу ўз касбидаги жиҳод ҳисобланади. Ёким олайлик оддий талабани илм олиши учун бор имкониятини ишга солиб жидди жаҳд билан илм ўрганмоқлиги ҳам бир жиҳоддир ва яна юртини хар қанақа ёмонликлардан, босқинчилардан, исёнкорлардан химоя этиб хизмат килиш Ватан йўлидаги жиҳод хисобланади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайтларида бир инсон келиб «Эй Расулоллоҳ, мен ҳам жиҳодга бормоқчиман, жиҳод қилишимга изн беринг»-деб айтдилар ва шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) «Ота-онанг борми?» - дедилар. «Ҳа бор»- деб жавоб берди. «Агар ота-онанг бўлсалар уларни хизматларини қил ва бу ҳам жиҳоддир» - деб жавоб бердилар. Кўриниб турибдики ота-онанинг хизматларида бўлишлик ҳам бир жиҳоддир. Бугун ота-оналарини, фарзандларини, яқинларини қаровсиз қолдириб чет элларга жиҳод учун кетаётган аёлларимиз, ўз аёллик вазифаларидан кечиб, маъсулиятни ҳис қилмасдан ўз номларига доғ тушираётган даражадаги ёмон йўлларга кириб кетишмоқда. Дастлаб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайтларида ислом динини одамларга тушунтириш қийин бўлган, мушрукларга қарши курашишда эса саҳобаларнинг кучлари камлик қилган. Лекин ана шундай холатларда ҳам Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) аёлларни жиҳодга чиқишларига йўл қўймаганлар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) пайтларида сахобалар билан ўтирганларида бир аёл келиб савол берди. «Эй Расулоллоҳ, эркакларнинг Роббиси бўлган Аллоҳ аёлларнинг ҳам Роббиси эмасми? Эркакларнинг отаси бўлган Одам ато аёлларнинг ҳам отаси эмасми? Эркакларнинг онаси бўлган Ҳавво аёлларнинг ҳам онаси эмасми? Аллоҳ эркаклар билан бир қаторда сизни биз аёлларга ҳам Пайғамбар қилиб юборганку тўғрими? Унда нега эркаклар Аллоҳ йўлида жиҳодга чиқиб ажр савобга эришишмоқдалар. Биз эса фақат уларнинг қўл остида хизмат қилиб ўтирамиз. Бизга қандай ажр савоб бор?» -деб савол бердилар. Шунда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деб жавоб бердилар. «Аёлнинг ўз эрига итоатда бўлиши, эрининг жиҳод қилиши билан баробардир ва ажри ҳам баробар. Афсус, сиз аёллар эрга итоат этишда дангасалик қилмоқдасиз»-дедилар ва яна ҳадисга қўшимча равишда «Аёллар оила қуриб, никоҳ орқали бир фарзандни дунёга келтиришса жиҳод қилгандек савобга эга бўласизлар. Шу ҳолатда вафот этсангиз шаҳидлик мақомида, агар фарзандни эсон-омон дунёга келтириб олсангиз ғозийлик савобига эришасизлар»-деб мархамат қилдилар. Эндиликда дин ниқоби остида экстремистик кучлар айрим аёлларга нисбатан даъватлар қилишмоқда, яъниким, «Сиз ҳам жиҳод қилишни хохласангиз ислом учун кураш бўлаётган диёрларда (Сурия, Ироқ)да хижрат қилиб, у ерда қон кечаётган мужоҳидларни нафсини қондириб, уларга фарзанд ато этишингиз энг тўғри йўлдир»-деган жоҳилона чақириқлар билан аёлларни йўлдан уришмоқда. Кейинги пайтларда интернет тармоқларида «интим жиҳод» деган иборалар тарқалиб кетди. Демак «интим жиҳод»-нима? «Интим жиҳод»-яъни бу қон тўкар мамлакатларда (Сурия, Ироқ)да жоҳилона уруш олиб бораётган яъни мужоҳидларни нафсини қондириб, улар билан яшаш «Интим жиҳод» эмуш. «Интим жиҳод»даги аёлнинг эри жангда ўладиган бўлса, дарҳол бошқа бир мужоҳидга турмушга чиқиши мумкин эмуш. Эътибор қаратадиган бўлсак аёл эри ўлганидан сўнг шариатда идда ҳукми 4 ойю 10 кун этиб белгиланган. Қани бу ерда никоҳ қонун-қоидалари, қани идда ҳукми?. Демак буларнинг даъватлари ёлғондан ва фитнадан бошқа нарса эмас. Улар ўзларича Қуръон оятларини нотўғри талқин этиб ёлғончи даъватларни жорий этмоқда. Жиҳод мақсадида кетган опа – сингиллар илмсизлик ва нотўғри алдовлар сабабли ўз оиласи, фарзандларини ташлаб ўзга ўлкаларга бориб танаси билан жиҳод қилаётган, окимлар макрига алданиб қолган аёллар ўз вақтида хатоларини тушуниб Аллоҳга товбалар қилиб йўлларидан қайтмасалар бу дунё ва охиратда ҳам аянчли оқибатларга гирфтор бўлишликлари муқаррар.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллигининг
хотин-қизлар масалалари бўйича
ёрдамчиси: У.Холова