Ҳалол ва ҳаром.
Ислом шариатида ҳар бир нарса инсон фойдасига, саломатлигига, бахтига, саодатига қаратилган. Ҳалол ва ҳаром масаласи ҳам фақатгина инсон зотининг фойдаси учундир. Исломда бандалар учун ёмон нарсалар ҳаром қилинган бўлса, унинг ўрнига яхши нарсалар жорий қилинган.
Жоҳилият даврида одамлар орасида пул-- мол топиш учун рибохўрлик қилиш ниҳоятда авж олди. Аллоҳ таоло рибони ҳаром қилиб, унинг ўрнига савдони ҳалол қилди. Яъни " савдо" араб тилида "байъ" дейилиб, луғатда ўзаро бир нарсани алмаштиришни англатади. Бугунги куннинг истилоҳидаги "бозор иқтисоди" маъносига яқинроқ келар экан, " Аллоҳ савдони ҳалол, рибони ҳаром қилган" бўлса, демак тижоратда фойда кўриш, ё куйиб қолиш ҳам эҳтимоли бор бўлиб, бунда инсоннинг меҳнати, маҳорати, фойда топиши ёки зарар кўришига тижоратнинг бевосита таъсири бор экан.
Савдогар харажат қилиб, фойда кўриш умидида иш бошлайди. Қилган харажатига куйиб қолишини билса ҳам,
Судхўр -- чи ? У ҳеч нарса қилмай, жойида ўтиради. Лекин, фойда олади, асосийси куйиб қолмайди.
Мазкур сабабларга кўра инсон учун тижорат билан шуғулланиш ҳалол, судхўрлик ҳаром қилинган бўлиб, савдо инсонларнинг бир -- бирлари билан муомалаларининг бу дунёдаги асосий жабҳаларидан биридир. У тўғри низомга солинмаса, инсон ҳаётини тартибга солиб бўлмайди. Агар бу муомалалар тартибга солинмаса, кучли кучсизни, ақлли ақлсизни алдайди. Натижада инсон ҳаққи паймол қилинади.
Шунга кўра яратган Аллоҳ, ризқ бериб, охиратда ҳар биримизни ҳисоб -- китоб қилиб, қилмишимизга яраша жазо ёки мукофот беради. Энг муҳими, бу муомалалар ибодатга айланиб, бу дунёда топилган ризқнинг ҳалол ва баракали бўлиши таъминланиб, у дунёда ажру савоб, мақому мартабага эришилади, ин ша аллоҳ.
Конимех тумани отинойиси: Бобоназарова Лобархон.