Оила - муқаддас даргоҳ

26-01-2017, 17:54 Istamjon Khamrayev Мақолалар 2 149

Аллоҳ талонинг иродаси билан дунёга келган ҳар бир инсон миллати, тили ва динидан қатъий назар, бу дунёда бахтли-саодатли яшагиси келади. Бундай юксак орзуга етишишнинг шарти ва гарови бўлган омиллар жуда кўп. Улар орасида ҳаётимизга маъно-мазмун берадиган, уни янада ёруғ ва фойдали қиладиган бир омил борки, у ҳам бўлса, инсоннинг ўз оиласидир. Оила жамиятнинг асоси ҳисобланади. Оила мустаҳкам бўлса, жамият, мамлакат ҳам мустаҳкам ва барқарор бўлади. Оила қўрғонининг пойдевори, унинг мустаҳкам қалъаси, эр-хотинни маҳкам боғловчи ришта - никоҳдир. Никоҳ инсонлар жамиятида энг муқаддас битим ҳисобланади. Чунки, оила қуриш, эр-хотиннинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя этиш, инсон наслининг давомийлигини таъминлаш, ёш авлодни тарбиялаш ва ҳаётда ҳалол-ҳаромни ажратиш каби муҳим масалаларнинг ҳаммаси шаръий никоҳга боғлиқдир. Шунинг учун динимиз оилани никоҳ асосида қуришга алоҳида аҳамият беради. Аллоҳ таолонинг эр-хотин жуфтлигини яратишдан иродаси ҳам инсон наслини кўпайтириб, ер юзини обод қилиш эди. Бу ҳақда Қуръони каримда марҳамат қилинади: «Аллоҳ сизлар учун ўзларингиздан жуфтлар яратиб, жуфтларингиздан сизлар учун ўғиллар ва набиралар пайдо қилди ва сизларни пок нарсалардан ризқлантирди….» (Наҳл-72).
«Унинг аломатларидан (яна бири) сизлар(нафсни қондириш жиҳатидан) таскин топишингиз учун ўзларингиздан жуфтлар яратгани ва ўртангизда иноқлик ва меҳрибонлик пайдо қилганидир. Албатта, бунда тафаккур қиладиган кишилар учун аломатлар бордир.» (Рум-21).
Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бир ҳадисларида: «Никоҳ менинг суннатимдир, ким суннатимдан юз ўгирса, у мендан эмас»(яъни умматимдан эмас) деганлар. Демак, ҳар бир мусулмон кишининг оила қурмоқлиги Аллоҳ таолонинг буйруғи, Пайғамбаримизнинг суннатларидан экан.
Динимиз кўрсатмалари бўйича оилада эркакнинг ҳам, аёлнинг ҳам ўз вазифалари ва масъулиятлари бор. Шунингдек, эрнинг ўз аёлидаги ҳақлари, аёлнинг ҳам ўз эридаги ҳақлари белгилаб қўйилган. Аллоҳ таоло эркак кишига оиладек муқаддас даргоҳга раҳбар бўлиш вазифасини юклаганлигини қуръони каримда шундай марҳамат этади: «Эркаклар хотинлар устидан(оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари(эркаклар)ни айримлар(аёллар)идан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилишлари(учун)дир» (Нисо-34).
Эркак кишининг энг катта бурчи оиласини уй-жой, кийим-кечак ва озиқ–овқат билан таъминлашдир. У ўз қарамоғидагиларни ўзгаларга қарам бўлиб қолишига йўл қўймаслиги лозим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом: «Киши ўз қарамоғидагиларини нафақасиз ташлаб қўйиши, унинг қаттиқ гуноҳкор бўлишига кифоя қилади» - деб марҳамат қилганлар.
Аёл кишининг энг муҳим вазифаларидан бири ўз оиласи ва фарзандлари борасида масъуллигидир. Фарзанд кўриш, унга тарбия бериш, уларга гўзал одоб-ахлоқ намуналарини ўргатиш, таълим олишга ундаш, уларни иймон-эътиқодли, қаноатли, ўз юртини ва тинчликни қадрига етувчи қилиб тарбиялаш аёлнинг муҳим вазифаларидандир. Уй юмушлари билан шуғулланиш, хонадонни саранжом-сариштали ва пок-озода тутиш, фарзандлар тарбияси оиладаги аёл зиммасида бўлса, оиланинг моддий таъминоти эр кишининг вазифаси, аммо моддий таъминот бўйича аёл эридан унинг тоқати етмайдиган нарсаларни талаб қилиши мумкин эмас. Уломаларимиз айтадиларки, эрнинг топганига қаноат қилмасдан, ундан янада кўпрок нарса талаб қилган аёллар гуноҳкор бўладилар.
Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, оилада эр ва аёл ўз вазифаларига риоя қилиб, намунали, аҳил оила қурсалар ҳаётда бахтли-саодатли умр кечирадилар. Бинобарин, оиланинг муқаддас даргоҳ эканлигини ҳеч қачон унутмаслик лозим.


Хатирчи тумани “Имом ал-Бухорий”
жоме масжиди имом хатиби Мустафоев Абдумажидскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш