Қаноат- ярим давлат.

6-12-2021, 12:14 admin Мақолалар 372

Қаноат- ярим давлат.
" Икки хислат бор.Кимда ўшалар бўлса, Аллоҳ уни собир ва шокир деб ёзади: ким дунёсида ўзидан пастга назар солса ва ўзини ундан афзал қилиб қўйгани учун Аллоҳга ҳамд айтса ва ким динида ўзидан афзалга назар солса ва унга иқтидо қилса".
Ҳадиси шарифдан.
Дунёда туриб охират учун ҳаракат қилмоқ, дину ислом қоидаларига амал қилмоқ, аллоҳ буюрган йўлдан юрмоқ, аллоҳ таолонинг қайтариқларидан қайтмоқ....ҳозирги яшаётган давримизда жуда кўпчилигимиз учун оғир ва мушкул ишдек кўриниб қолди. Амалларимизга қараб охиратда ҳисоб- китобга тортиламиз.
Агар яхши амалларимиз кўп бўлса, ҳам бу дунёмиз , ҳам охиратимиз хайрли бўлади. Мўмин банда бу дунёда яшаб туриб охиратини обод қилади, охиратини обод қилиш учун қилган ҳар бир амали туфайли бу дунёси ҳам обод бўлади.
Ҳасан Басрий Умар ибн Абдулазизга (р.а) га хат ёзиб, бундай деди: ".... Ҳавои нафсига итоат этган залолатга кетади. Ҳалим табиатли ютади. Худодан қўрқиб иш қилган омонда бўлади. Ибрат олганнинг кўзи очилади. Кўзи очилган англайди. Англаган билади. Билган эса, амал қилади. Агар адашсанг, қайт. пушаймонлик туйсанг, шунга олиб келган ишни тарк эт....”
Умар ибн Абдулазиз каби инсонга шунча панду- насиҳат қилинмоқда. У киши ўта тақводор , ўта қаноатли, ҳалолликка қаттиқ риоя қилгувчи, хокисор инсон бўлганлар.
Ҳозирги кунимизда қилаётган амалларимизга риё, такаббурлик аралашиб кетди. Ким ўзарга уй қурамиз, тўй қиламиз, сарполар ундоқ бўлсин, келинга ундоқ мебел бўлсин, бундоқ гарнитур бўлсин, куёвга сарпони унақасидан бўлсин... Ҳатто куёвларимиз уялмай тўйдан бурун бориб ўзлари танлашяпти, сарполарни. Тавбааа... Қудаларчи?
Парда ундоқ бўлсин, гилам бундоқ бўлсин... Қани қаноат деган сўзнинг бир ҳарфига мос тушувчи ҳаракат топиб берингчи?
Тўйни қўйиб, яшаш тарзимизга қайтиб бир таҳлил қилайлик. Ойлик келгунча ойликдан ошириб қарз қилиб қўямиз. Кейингисидаям уза олмайдиган қилиб. Йўқчиликдан эмас, азбаройи қаноатсизликдан. Керак нокерак нарсани харид қилаверамиз. Бўйимизга қараб тўн бичмаймизда, яна ойлик рўзғорга етмаяпти деб нолиймиз.
Ойликни расамади билан сарфласангиз етадида. Бунақа сарфлашда , у ҳовлини эркагига баракалла дейсизда. Эркак бир чидайди, икки чидайди , охири рўзғор жанжални уясига айланади. Қаноатсизлик жуда катта хавф. Инсон бошига фалокат бошлаб келувчи ёвдир.
Биздан аввалгилар биздек яшаганми ҳеч замонда. Бизнинг ёшлигимизда ҳатто, газ, свет деган нарсалар йўқ эди. Ўчоқ, чироқ бор эди. Ҳаёт шундоқ ҳам биз учун гўзал эди. Ҳозир бир соат свет ўчса, газ ёнмаса ҳаммаёққа жар солиб юборамиз.Бизлардек кийим - кечакка ўч бўлишганми, аввал ўтганлар? Йўқ... Улар битта иккита кийимга қаноат қилишган. Қайнонам раҳматли " Борида ейлик, йўғида қаноат" дердилар. Ҳозир бирортамиз шундай деймизми? Йўўўқ... Бориб қарзга бўлсаям топиб келишимиз керак . Қаноат- ярим давлат.. бу ҳикматли сўзни унутмайлик азизлар !!
Ҳазрат Умар ибн Хаттобнинг набиралари Солим ибн Абдуллоҳдан уммавий халифа Сулаймон ибн Абдулмалик масжидда ўтирган пайтда " нима ҳожатингиз бўлса айтинг, бажараман" , дебдилар . " Аллоҳни уйида бандасидан ҳожат сўрамайман " дедилар. Халифа ташқарига чиқиб саволни такрорлаганда, " Мен ҳожатимни дунёни эгаси бўлган зотдан сўрашга ҳаё қиламану, эгаси бўлмаган кишидан қандай сўрайман?"- дедилар.
Қаранг.. бунақа юксак даражадаги қаноатни бизнинг замонимизда тушуниш ҳам, тушунтириш ҳам қийин.
Аллоҳ таоло барчамизга сабрли, қаноатли, мурувватли бўлишни насиб этсин илоҳим!!
Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш