Яхшилик қадри

4-01-2018, 11:27 Istamjon Khamrayev Мақолалар / Янгиликлар 1 682

Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Анъом сурасида шундай марҳамат қилади: Ким бир яхшилик билан келса, унга ўн баробар қайтарилур. Ким бир ёмонлик қилса, унга фақат қилинганига яраша жазо бўладур. Ва уларга зулм қилинмас. Аллоҳ таолонинг бандаларига меҳрибонлигининг , марҳаматининг кенглигини қарангки, бандаларининг ҳар бир қилган яхшиликлари эвазига ўн баробар ажр берса, аксинча, қилган ёмонлиги эвазига фақат шу ёмонлигининг мислича жазо бераркан. Яратганнинг бу лутфини жон дили билан ҳис қилган инсон умрини яхшилик қилишга бағишлайди, савобли ишларда бардавом бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилган бир ҳадиси қудсийда “Аллоҳ таоло яхши ва ёмон амалларнинг ҳисоб китоби тўғрисида шундай баён қилди: агар ким бир яхши амални ният қилса, аммо у бу ишни қилмаса Аллоҳ унга тўлиқ бир ажр ёзади, агар у ният қилган яхши амалини қилса, Аллоҳ унга ўндан етти юз даража ва ҳатто ундан кўпроқ қадар ҳасанот ёзади. Бироқ, киши бир ёмон ишни ният қилсаю аммо бу ишни қилмаса, Аллоҳ унга тўлиқ бир ҳасанот ёзади, киши бир ёмон ишни ният қилиб сўнгра шу ишни қилса Аллоҳ унга бир жазо белгилайди.” Бу ҳадиси муборакда Аллоҳ таоло бандаларининг ўйлаган ҳар бир яхши ниятлари учун ҳам ажр ёзиши, бордию шу эзгу ниятни амалга оширса қилган ишининг ўндан етти юз ва унданда кўпроқ даражада мукофотлаши маълум бўлмоқда. Ўйланган ёмон ният учун жазо берилмаслиги, бордию шу ишдан ўзини тийиб, кўзлаган ёмонлигидан қайтса ажр ёзилиши баён қилинмоқда.
Бу синовли дунёда яхшилик қилиш жуда арзон, ёмонлик қилиш қиммат турса ҳам, айрим кишилар ёмонликдан тийилишмайди. Қилаётган ёмонликлари эвазига шу заҳотиёқ Аллоҳ таоло жазо юбормаётгани уларни хотиржам қилиб қўяди. Ёмонлик қилишда бардавом бўлишади. Виждонлари, бу йўлдан қайт, ахир бу гуноҳ деса ҳам “бу гуноҳ бўлса Аллоҳ жазолардику, менда эса ҳаммаси жойида” деб ўз ишларини ҳаспўшлашади. Аслида эса Аллоҳ таоло уларни шундайин Ўз жазосини кечиктириб синов қилаётганини билмайдилар. Қуръони каримнинг Аъроф сурасида Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Аллоҳнинг макридан хотиржам бўлдиларми?! Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўларлар”. Бу ерда қўлланилган “макр”- Аллоҳнинг макри – Аллоҳнинг синови маъносида. Яратган атайин бандаларни синаб, улар қилаётган гуноҳлар туфайли жазони шу пайтни ўзида бермасдан, кечиктириб туради, фақатгина ўзига зиён қилувчиларгина бу макрдан хотиржам бўлишади, олдинда қандайин аламли жазо кутиб турганидан фаромуш қолишади. Уларнинг ҳақиқий бахтсизлиги ҳам аслида шунда.
Шунинг учун эзгу ниятлар ила, эзгу амаллар сари ҳаракат қилиш ҳақиқий мўминлик сифати эканлигини, ҳар бир амал учун муқаррар ҳисоб китоб борлигини ҳис қилиб яшаш лозим.

Истам Хамраев
Кармана туман “Қосим Шайх” масжиди имом ноибискачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш