"Жаннатдан маҳрум бўлманг".

25-06-2021, 19:14 admin Мақолалар 427

"Жаннатдан маҳрум бўлманг".

Инсон ўзига берилган барча илохий неъматларга доимо шукур қилиш, хаётда дуч келадиган хар қандай синов, қийинчилик ва мусибатларга сабр қилиш ва Аллоҳ таолони рахматидан ҳамиша умидвор бўлиб яшаши лозим. Афсуски, орамизда бошига тушаётган синовларга сабр қилолмай, ўз жонига қасд қиладиган кимсалар учраб туради. Бу холатлар ёшлар, хотин-қизлар орасида учраб туриши ачинарлидир. Улар бу дунё синов, имтихондан иборат эканини билишганида, балки бу ишга қўл урмаган бўлармиди? Чунеи, ўз жонига қасд қилиш ўта оғир жиноятдир.
Маҳалламизда бундан икки йил аввал бир мактаб ўқувчиси ўз жонига қаст қилиш учун ўзини осиб қўйган. Зухра исмли Отинойимиз у қизни уйига борсалар бу мутхиш холатни кўриб қизни асраб қолди.Қиз ерга тушиб хушини йўқотди.
Отинойимиз бириинчи ёрдам кўрсатиб ўзига келтирди.
Ҳар куни хабар олиб бу йўлдан қизни қайтаришга уринди . Хозирда бу қизимиз Аллоҳга шукр ўқишга кириш учун таёргарлик кўриб бутунлай соғайиб китобга меҳр қўйиб ҳар бир кунга шукур қилиб ҳаёти ижобий тарафга ўзгарган. Ҳаётга енгил қарайдиган ёш йигит-қизларимизга насихатлар қилиб мактабларга бориб, маърузалар ўтказамиз.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда бундай мархамат килади: "Бандам ўзини-ўзи ўлдириб, унга берган умримга шукр килмай шошилди. Шунинг учун жаннатни унга абадий ҳаром килдим" (Имом Бухорий ривояти). Биз отинойилар ёшларни, хотин-қизларни маърифатга чақириб, ҳаётда ҳар қандай синовларни ва машаққатларни енгиб ўтишда Аллоҳдан ёрдам сўраб, матонатли бўлиши, Аллоҳ харом қилган, нарсалардан ва гунохлардан сақлашида сабр қилишни, ибодатларни адо этишни, Ота-онага ҳурмат ва яхшиликлар қилишни ўргатсак бундай хатога йўл қўймаслигига сабабчи бўлар эдик. Аллоҳдан нажот сўраб, уни сабру қаноат билан енгиб ўтишда ҳаракат қилайлик. Шунда Аллоҳнинг мадади ила дунёмиз, динимиз ва охиратимиз обод булади.

Хатирчи тумани "Ғалабек" МФИ отинайиси. Нарзуллаева Санобар.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш