"Солиҳ амал"
Азизларим , Солих, амалларимизни кўпайтирайлик , биз ҳар биримиз жаннат истовчилармиз , яхши солиҳ амалларимиз сабаб , Аллоҳим жаннатларни раво айласин , жаннатларда Аллоҳимни жамолини бепарда кўрмоқликни насибу рўз этсин илохим , ҳар биримизга .
Солиҳ амал дегани одамларга фойдаси тегадиган , хайр эҳсон қилиб уларни кўнглини кўтариб , қўлимиздан келганча ўзгаларни хожатини чиқариш ёрдам беришимиз керак . Биз мўмин - мусулмонлармиз , хаётимиз давомида савобли амалларимизни , хайрли ишларимизни кўпайтирайлик .
Қийланиб қолган , оиласида ногирони бор , ёки сурункали касаллиги билан кўп йиллардан бери тўшакда ётган оилалар бор , оиласида боқувчисини йўқотиб уйлантира олмаётган ва шунга ўхшаш бошқа бир сабаб қийин ҳолатга тушиб қолган оилалар бор , уларга қўлимиздан келгунча , беминнат ёрдам қилсак бу ҳам бир солиҳ амалдир.
Солиҳ амал қилиш - кишини икки дунёда ёқимли хаёт кечириш бахт саодатига сабаб бўлади . Аллоҳ таоло бу хақида шундай мархамат қилади: яъни:" эркакми ёки аёлми— кимда - ким мўмин бўлган холида бирор эзгу иш қилса , бас , биз унга ёқимли хаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз "( Наҳл сураси 97- оят ) . Эзгу амал қилувчи солиҳ мўмин ҳаётда бой ёки камбағал ҳолда яшамасин , унинг хаёти ўзига ёқимлидир.
Бой бўлсада, эзгу ва солиҳ амаллардан узоқ бўлса яъни бой бўлсада ҳеч кимсага ёрдам қилмаса , қўлини очмаса , ҳеч кимга , хеч нарсани раво кўрмаса ундайлар юқорида айтиб ўтилган улуғ савоблардан бебаҳрадир. Ундай кимсалар , агар камбағалликга ҳам сира сабр - тоқат қила олмайдилар . Улар ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам , иши фикри бойлик орттириш йўлини қидиради , у қанчалик бойиб кетса хам , бойлигини эзгулик , савоб йўлига сарфламайди . Умрини фойдасиз амаллар билан ўтказади холос . Охиратда эса хисоб - китоб учун Аллоҳ хузурида унга , машаққат устига машаққатдур.
"Лекин бой бўлинг хотамтой бўлинг " деган нақл ҳам бор. Бой бўлиш билан бирга кўпгина етар-етишмовчиликда яшаётган бир қанча одамларни , иш билан таъминлаётган , катта- катта ёрдам қилган солиҳ ва солиҳа бойлар борки имон - эътиқодли , солиҳ амалларга бой бундай инсонларни кўриб , икки дунёси обод инсонлар шулар деб кўзимиз қувонади.
Эзгу ва савобли амал қилган кишини жаннатда мартабаси баланд бўлади.
Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
яъни:"Кимки у зотга (Аллоҳ хузурига ) яхши амалларни қилиб мўмин ҳолида келса , бас , ана ўшалар учун юксак даражалар бордир"( Тоҳа сураси 75оят)
Шундай экан азизларим , Солих амаллар қилиш, Аллоҳ таоло фарз қилган ибодатларни бажариш , Ота - онага яхшилик қилиш, мухтож бўлиб қолганларга ёрдам қўлини чўзиб солиҳ эзгу амалларда бардавом бўлайлик. Қилган яхши амалларимизни Аллоҳ даргохига қабул айласин .
"Ду́стлик" МФЙ.отинойиси Нафасова .Г.