Мол- дунё офати.

22-11-2021, 15:48 admin Мақолалар 582

Мол- дунё офати.
Бу азоб- уқубатларга сабаб уларнинг дунё ҳаётини охиратдан афзал билишларидир .
( Наҳл, 107)
Билгинки, дунё ўткинчи манзилдир.Одамлар сафар қилгувчилар бўлиб, сафарлари давомида дунё устида тартибга солинган бозорлардан йўл озиқларини олгайлар. Дунё ўлмоқдан илгаридир, охират ўлгандан кейиндир.Дунёдан мақсад охират озиғини тайёр қилишдирки, камолот ҳосил қилса, Аллоҳ ризолигига эришади инсон, аммо тескариси бўлса... Аллоҳ таоло ўзи асрасин!
Дилни дунёга машғул қилишдан қанчалаб офатлар келиб чиқадики, охири ҳалокатга сабаб бўлади. Таом , маскан , либос ...булар баданни , демакки, дилни асрамоқ учундир. Аммо, одамзод дунё машғуллигига берилиб, дилни ,демакки, Аллоҳ таолони эсдан чиқаради.
Аслида Аллоҳ таоло ҳар бир жонзоднинг ризқини ўзи белгилаб қўйган. Бизга берилган ризққа бола- чақамиз, қавм- қариндошимиз, ҳаттоки, бегоналар ҳам шерик .. қандай дейсизми , мана қаранг...
Бир йигит кўчадаги тиланчига пул бериб ўтар экан. Кунлар ўтиб ўша йигит уйланибди ва тиланчига пул бермай қўйибди. Шундай кунларнинг бирида тиланчи кўчада ўша йигитни кўриб қолибди-да:
— Сенга нима бўлди? Нега мени кўрганда пул бермайдиган бўлиб кетдинг? - деса, йигит:
— Уйланиб, топганим рўзғордан ортмай қолди, - дебди.
Тиланчини жаҳли чиқиб:
— Нима, оилангни менинг ҳисобимдан боқяпсанми? - деган экан ....
Бу латифада ҳақиқат бор аслида...
Чиндан ҳам топганингиз ўзингизникидир, лекин унда атрофдагиларнинг ҳаққи бор... Яқинларингизнинг, йўлингизда учрайдиган тиланчининг, ҳовлингиздаги жониворнинг, кўкдаги қушнинг, ҳатто ердаги чумолининг ҳам ҳаққи бор... Аллоҳ таоло сиз орқали уларга ризқ узатган бўлса не ажаб... Сиз ҳақ улашувчисиз... ㅤㅤㅤ
Аллоҳ озгина силтаса кўзимизга пулларимиз, фарзандларимиз, ҳатто дунё ҳам кўринмайди. Жон ширин , Аллоҳ таоло " Менга иймон келтир, намоз ўқи, рўза тут, закот бер, Ҳабибимга эргаш, нажот топасан, - деса қилмаймиз.
Фарғонада ўқитувчи билан содир бўлган мудҳиш фожиани ўқиб, донишманднинг бир гапи эсимга тушди:
«Ҳар бир қимор ўйинида бир қаллоб ва бир ахмоқ бўлади. Ахмоқ ким эканлигини билмайсанми, бас, ўша ахмоқ ўзингсан». Қаранг , мол- дунё ҳаваси илм кишисиниям йўлдан урибдия?!
Ахир , биз нега Аллоҳ таоло олдидаги ҳисоб- китобимизни унутиб қўйдик? Ҳар бир амалимиз учун жавоб беришимизни нега унутиб қўйдик?
Ривоят қилишларича,
Ҳазрати Мусо (а.с.) Парвардигорга мурожаат қилиб шундай дебди:
- Роббим, менга дўстларингдан бирортасини кўрсат!
Парвардигор Пайғамбарига айтди:
- Эй Мусо, анави тоққа чиқ, у ерда ғор бор, унда бир одам яшайди. Ўша ғорни макон тутган одам Менинг дўстимдир.
Ҳазрати Мусо тоққа чиқиб, ғорга кирди. Қараса, у ерда бир одам очликдан беҳол ётибди. Боши остида ғиштдан ёстиғи, ёнида жойнамози, яна биргина тўни бор, бошқа хеч вақоси йўқ бир фақир киши экан. Хазрати Мусо:
- Роббим, шу фақир одам Сенинг дўстингми? - деб сўради. Шунда
Парвардигор:
- Эй Мусо, азаматим ва қудратим хаққи, шу одам дўстим бўлса-да, эгнидаги кийими, ёстиқ қилган ғиштининг хисобини бермагунича жаннатга қўймайман, - деди.
Қаранг, азизларим, бир кийим ва бошга қўйилган бир ғиштнинг ҳисоби сўралса, хўш, бизнинг ҳисобимиз қандай бўлади?
Мол- дунё ҳаваси одамзодни ҳамма нарсани ҳатто , ота- онасиниям унуттиради. Унинг фикри- ёди мол тўплаш бўлади.Бир киши олимдан сўради:
_ Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?
Олим унга жавоб берди:
Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади. Агар ота-онангни доим дуода эсласанг, демак, солиҳ инсонсан. Агар уларни дуоларингда эсламасанг, демак , солиҳ инсон эмассан!!
Ҳар куни қиладиган энг биринчи ва энг афзал ишимиз ота- онани зиёрат қилишни унутиб қўйяпмиз.
Опа- сингил, ака- ука , қавм- қариндошдан телефон орқали ҳол- аҳвол сўраб қўяқоляпмиз.Нимага? Чунки, бориб кўриб келиш йўл кира, совға- салом учун пулимизни сарфлагимиз йўқ. Тайёр баҳонамиз бор.Иш кўп, вақт йўқ.
Жаноб Пайғамбаримиз Муҳаммад соллалоҳу алайҳи васалламнинг : " Олганинг эмас, берганинг ўзингники" деган ўгитларини эсдан чиқарсак, қиёматда ўзимизга ҳалокат бўлғай!!
Оилалар ажримида баъзан ўта ачинарли ҳолатлар юз беради. Келин кўрпа- тўшакни олиб чиқаётганда қайнона -"кўрпани сўтиб мен берган пахтани ташлаб кет " - деди. Қудаси " Мана 30 кг пахта олиб боргандинг, килосига 10 000 дан 300 000 сўм. Ол!!" деса, олиб киссасига солишни сиз қандай тушунасиз? Ахир, боласини бахти барбод бўляптику, пахта қандай кўзга кўринади?!! Бойликка муккасидан кетиш, яхшиликка олиб келмаслигини ҳамма билади.Аммо амал қилмайди.Яратган эгам ҳар бандасининг қалбини ўзи ислоҳ қилсин , илоҳим!

Навоий вилояти, Навбаҳор тумани Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима ҳожиона.

скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш