Дунё матоҳларига алданиб қолмайлик.

12-11-2021, 11:01 admin Мақолалар 302

Дунё матоҳларига алданиб қолмайлик.

Кўзимизни қамаштириб, бизни ўзига жалб қилувчи дунё матоҳлари борки, биз ҳеч қачон унга алданиб қолмаслигимиз зарур. Чунки улар бизни гуноҳга етаклаб, охиратимизни куйдириб қўйишимиз мумкин. Аллоҳ бундай бўлишидан ўзи асрасин !
Ер талашган қўшниларнинг вазияти қийинлашиб, оқибат бир-бирини уришгача боришди. Ачинарлиси бунга гувоҳ бўлган кишилар адолат қилиш ўрнига ёлғон гувоҳлик беришди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай ёлғон гувоҳлик берган қўшнининг ўғли машинада одам уриб юбориб, икки кишининг умрига зомин бўлди.
Наҳот Аллоҳ таоло бандаларига кўрсатган йўл қолиб, бандалари ўзини ҳалокат сари етакласа? Бизга синов учун мол-давлат берилади. Дунё матоҳлари кўзимизга чиройли қилиб кўрсатилади. Буюк Зот ўзи яратиб, унга назар солмаслиги, бизни турли тубанликларга ундовчи бойлик баъзан кўзимизни кўр, баъзан қалбимизни сўқир қилиб қўйиши мумкин. Дунё талашган кимсалар билишсинки, бизни ўзимиз ҳам Аллоҳники бўлиб турган вақтда қандай қилиб, яна мол талашамиз? Аллоҳ таоло марҳамат қилганидек: "Уларни синаш учун дунё ҳаётининг кўрки қилиб, айримларини баҳраманд қилган нарсаларимизга кўзларингни тикма. Роббингни ризқи яхши ва боқийдир" (Тоҳа, 131).
Роббимнинг раҳмати биз жамлайдиган нарсадан яхшироқдир. Шундай экан, Аллоҳ барчамизни Роббимнинг раҳматига мушарраф бўлишдек бахтга муяссар айласин !
Дунё матоҳлари деб бир-биримизга озор беришдан ўзиимизни тийсак, бошқаларни ҳам яхшилик сари етакласак улкан савобга эга бўлган бўламиз иншааллоҳ !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш