Бўлайлик сергак

9-02-2021, 18:30 admin Янгиликлар 627

Бўлайлик сергак
Барчага баробар бу рўйи жаҳон
Тўрт кунлик дунё бу, ҳаммамиз меҳмон
Дил ўйин мунаввар этайлик дўстлар
Титрамасин замин, етти қат осмон

Мўл-кўлчилик замон, бахтли истиқбол
Мол дунё талашсак-ачинарли ҳол
Ҳар босган изимиз бўлади гувоҳ
Ўлчовли умримиз топганда завол

Зарар келтирмайди зотига ҳайвон
Бир-бирин чақмайди заҳарли илон
Онг бор виждон йўқ баъзи инсонда
Шундайдирлар дастидан нотинч эл, замон

Мумай даромадми –манфаат сабаб
Бировлар уялмай, кўпларни алдаб
Ночорни ҳақидан қилмайди ҳазар
Чет элларга сотар, инсонни пуллаб

Алданиб қолмайлик, бўлиб сўнг вос-вос
Пушаймон ўринсиз бе ун беуввос
Жонга ҳеч арзимас мол-у матоҳлар
Ўткинчи дунёда бир синов холос

Найранглардан безган бу куҳна фалақ
Набиий умматимиз, мақоми юксак
Тарози паллада савобу-гуноҳ
Қўлни-қўлга бериб бўлайлик-сергак!
“Дўстлик” ва “Олтин водий” МФЙ отинойиси Сувонова Ш.Ю.скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш