Ҳаёт машаққатларига қайғурманг. Зеро у шундай яратилган.
Бу ҳаётнинг асли машаққат ва чарчоқдир. Шодлик унда вақтинча келган, хурсандчилик жуда ноёб нарсадир. Аллоҳ ўз дўстларига бу дунёда доимий ҳаловат топишни раво кўрмаган.
Агарда дунё азоб-уқубат диёри бўлмаганда эди, бу ҳаётда ғам-алам ва дарду оғриқлар бўлмас, пайғамбарлар (алайҳимуссалом) ва солиҳ зотлар ночор ҳаёт кечирмаган бўлишар эди. Одам (алайҳиссалом) то ўлгунларича меҳнат қилиб, машаққат чекиб ўтдилар. Нуҳни (алайҳиссалом) қавмлари ёлғончига чиқариб, У зотни мазах қилди. Иброҳим (алайҳиссалом) гулхага ташландилар ва ўғлини қурбонликка ётқизиш ила имтиҳон қилиндилар. Яъқуб (алайҳиссалом) кўзлари кўрмай қолгунича йиғладилар. Мусо (алайҳиссалом) Фиръавн зулмига бардош бердилар ва қавмлари ҳам У зотга азоб берди . Исо (алайиссалом) фақирликда кун кечирдилар. Ҳабибибмиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақирликка, энг яқинлари ҳамда суюкли амакилари Ҳамзанинг (розияллоҳу анҳу) ўлдирилишига ва қабиладошларининг нафратига бардош бердилар. Булардан ташқари яна кўплаб пайғамбар ва улуғ зотларни санашимиз мумкин. Асосий мавзудан четлаб кетмаслик учун улардан айримларини эслаш билан чегараландик.
Зайд ибн Собит (розиллоҳу анҳу): “Расулуллоҳнинг (соллалоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг ташвиши дунё бўлса, Аллоҳ унинг ишларини тарқоқ қилиб, ҳаётда уни фақир қилиб қўяди. У дунёдан фақатгина ўзига тақдир қилинганига эга бўлади. Кимнинг нияти охират бўлса, Аллоҳ унинг ишини тартибли қилиб, бойлигини қалбида қилиб қўяди. Дунё эса ўзи истамаган ҳолда унга келади”, деганларини эшитдим”, дейдилар.
Абдуллоҳ ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу): Набий (соллалоҳу алайҳи ва саллам)нинг: “Ким ташвишларини ягона охират ташвишини деб билса, Аллоҳ унинг дунё ташвишларини Ўзи кўтаради. Кимнинг ташвишлари дунё ҳолатларига кўра турфа бўлиб кетса, Аллоҳ уни дунё водийларининг қай бирида ҳалок бўлишига парво қилмайди”, деганларини эшитганман” , дейдилар.
Шайх Оиз Қарний "Ўкинма" китобидан