"Тилнинг офати".
Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлари Сайид ибн Абу Жубайрдан ривоят қилинади: "Одам фарзанди эрталаб уйқудан уйғонган пайтида жасаднинг барча аъзолари ўйғонади ва улар тилга айтишади: "Орамизда сен Аллоҳдан ( кўпроқ ) қўрқ! чунки сен тўғри бўлсанг биз тўғри бўламиз.Сен эгри йўлга кетсанг, биз ҳам эгри йўлга кетиб қоламиз".(Термизий ривояти). Аслида тилнинг йигирмата офати бор бўлиб, улардан сақланишимиз керак.Шулардан бири ёлғон сўзлашдир.Ёлғончининг дуоси қабул бўлмаслигини Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳазратлари "Ёлғон билан имон бир орада бўлмайди" деганлар.У зотнинг энг ёмон кўрган нарсалари ёлғон бўлган. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам ) Ўзларининг тўғри сўзлиги билан инсонлар орасида "Муҳаммад Амин" деган ном қозонганлар.
Биз эса бир дўстимизни кўргимиз келмаяпти... демаймиз, аммо ишим бор, ишим чиқиб қолди дея ёлғон сўзлаймиз ёки фарзандларимизга ўйинчоқ олиб бераман деб ваъда берамизу яна эсдан чиқариб қўямиз.Натижада фарзандларимиз назарида ёлғончи бўлиб қоламиз ва улар энди бизнинг сўзимизга ишонмай қўядилар. Аслида, ёлғондан қочган инсон турли балолардан узоқ бўлиб, ҳаёти гўзал, чиройли бўлади. Бухз ибн Ҳаким (разияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) : "Инсонларни кулдириш учун ёлғон сўзларни айтувчига вайл бўлсин, вайл бўлсин, вайл бўлсин" дедилар. Абу Довуд Термизий, Насоний, Байҳақий ривояти, Ибн Умар айтади: Расулуллоҳ ( соллаллоҳу алайҳи васаллам) шундай деганлар: "Ким тилини тийса, Аллоҳ таоло унинг авратини тўсади.Ким ғазабини босса, Аллоҳ таоло уни азобдан сақлайди. Ким Аллоҳ таолога узрхоҳлик қилса, Аллоҳ таоло унинг узрини қабул қилади. Яна пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ривоят қилинади:" Ёлғончининг гувоҳлиги қабул қилинмайди"( Ибн Абу Дунё ривояти).
Конимех тумани отинойиси: Темирова Ҳуснара.