Маҳмуд Асъад Жўъшон
Тасаввуф алломаси
Тасаввуф алломаси
Биз одамларга “Дарвеш бўл, сўфий бўл” деб айтамиз. Агар одамлар бу сўзларнинг маъносини тўғри англаб етмасалар, сўзимиз унчалик тўғри бўлмайди. Уларга “Аҳли Қуръон бўл, аҳли ҳадис бўл”, дейишимиз керак. Чунки Қуръон – мунозарасиз бир раҳбаримиз. Пайғамбаримиз cаллоллоҳу алайҳи васаллам ҳам ҳеч шак-шубҳасизки йўлбошчимиздир. Сен ҳақиқий Қуръон аҳли бўлгинки, мен сенинг пойингни ўпайин. Сен Расулуллоҳнинг суннатини мукаммал амалга оширки, орқангдан эргашайин.
Тасаввуфга оид бир мавзуни талқин қилишдан олдин “тасаввуф” нима экани тўғрисида бир тушунчага келиш лозим. Мен тасаввуф сўзи-атамасидан исломий маънодаги тасаввуфни тушунаман ва сунния тариқатларини тасаввур қиламан. Бу мавзуда мақола ва китоб ёзган кишилар томонидан жуда кўп таърифлар тўпланган. Ҳаммаси ижтимоий, руҳий-психологик ҳаёт билан алоқадор бўлганлиги боис, бундай таърифларнинг миқдори китобларда 160 – 180 тагача жамланган.
Бир китобда: “Фалончи зот китобида тасаввуфга бағишланган
икки минг таърифни тўплабди”, – деб айтилган. Мен ўша икки минг таъриф тўпланган китобни кўрмадим, аммо бу маълумотни нақл қилган китобни ўқидим. Ва қандай таърифлар берилибди экан, деб қизиқдим. Зеро, табиийки, ҳар бир таъриф бир гулга ўхшайди, йиғилганда гулдастага ўхшаб, бирининг кўрки-чиройи янада ортади. Олимнинг таърифи ҳам, фикр-мулоҳазаси ҳам қийматлидир.
Тасаввуфга алоқадор таърифларни баъзи шоирларимиз ҳам назм шаклида ифода қилиб, бир жойга тўплаганлар. Масалан, Ойдинли Умар Дада (Рушаний) (в. 1487) бир манзумасида 50 – 60 байтнинг ҳар байтида тасаввуфни турли йўллар билан тушунтириб, ҳар хил таърифларни келтириб ўтади. Кейин Шайх Иброҳим Маъшуқий Афанди (в. 1655) ҳам бу мавзуда каттагина манзума ёзди (бу манзумани мақоламиз охирида илова қиламиз). Бу таърифларни синчиклаб кўрганимизда, уларнинг бир қисми тасаввуф билан алоқадор илмларга дахлдор хулосалар эканлигини кўрамиз. Яна бир қисми эса таъриф бераётган кишининг ўша дамлардаги руҳий ҳолатини акс эттиради.
Тасаввуф замон ва макон жиҳатидан теран илдиз отган ва кенг
ёйилган бўлиб, асрлар бўйи давом этгандир. Шунинг учун тасаввуфни бутун минтақалардаги кўриниши ҳамда том маъноси билан яхлит таърифлаб бўлмайди. Бинобарин, минтақа-минтақага ажратиб тадқиқ этиш лузумоти ҳам бордир. Масалан, Шимолий Африканинг тасаввуфий қарашлари ва тушунчалари билан Ўрта Осиёнинг, Онадўли билан Ироқ, Миср тасаввуфий қарашлари орасида фарқлар мавжуддир. Болқондаги, Жазоирдаги, Ямандаги ва Тунисдаги кўринишлари орасида ҳам тафовутлар кўзга ташланади.
Мен бу таърифларнинг ҳаммасини жамлаб жамлаб, ўз зеҳнимда пишитиб, баён қилмоқчи бўлсам: “Тасаввуф – бир томондан маърифатуллоҳни, бошқа тарафдан эса тазкияи нафсни таҳаққуқ (тўғрилигини исбот) қилдириш учун қилинган ҳаракатларни ифодалайдиган, уларни англатадиган бу ҳолларга эришиш учун тутиш керак бўлган йўлларни тушунтирадиган бир илм” – деган бўлардим.Яна бошқа бир ифода билан айтганда эса, тасаввуф Аллоҳнинг қулини, қулнинг эса Аллоҳни севиши йўлларини тушунтирадиган бир илмдир. Тасаввуф исломий илмларнинг энг шарафлисидир. Бу илмнинг шарафи, унинг ичидаги мавзусининг шарафи билан музайяндир. Модомики, тасаввуфнинг мақсади, мавзуси маърифатуллоҳ – Аллоҳни билмак-танимак бўлар экан, ўз-ўзидан бу ҳолда “тасаввуф ашрафи улуми исломиядир”. Яъни Ислом илмларининг шарафлисидир.
Нима қилсак Аллоҳ бизни севади? Нима қилсак қалбимизда
бўлишини тилаганимиз “муҳаббатуллоҳ” (Аллоҳ севгиси) ҳосил бўлади? Менимча, тасаввуфнинг тутган йўли – шу. Шундай саволларга жавоб беради. Айни маънода тушунадиган бўлсак, Ислом тасаввуфи Исломнинг ўзидир, руҳидир: Қуръони карим ва ҳадиси шарифлар ҳамда ҳазрати Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам билан саҳобаларининг ҳаёт тарзидир.
Тасаввуф манбаини Эрондан, Юнондан ёки бўлмаса Ҳиндистондан қидириш, уни христианликдан ўтган воқеалар кабидек кўрсатиш ҳақиқатга тўғри келмайди. У – Исломнинг ички ривожланиши, руҳий ҳаётни англашидан юзага келган илмдир.
Тасаввуфга Исломдан бўлак жойлардан манбаъ қидириш эса“у ердан олинган, бу ердан олинган” деб аслида Исломиятнинг ўзини ҳам йиқилган-тўпланган бир нарсадек кўрсатиш, пастгауриш ниятидаги айёр шарқиётчи (ориенталист)ларнинг бир ҳаракати бўлиб қолмоқда. Тасаввуф илгари йўқ эди, у кейинроқ пайдо бўлди, дегансўзга бу соҳага алоқадор бир киши сифатида мен шахсан қўшилмайман. Чунки, эътибор берсангиз, тасаввуфни тушунтирадиган жами мутасаввифлар бир нуқтада билиттифоқ бармоқ босадилар: “Тасаввуф қол эмас ҳолдир”, – деб айтадилар. Демак, тасаввуф аввало ҳол бўлар экан, кейин шундай номланганми-йўқми, бундан қатъи назар, бу “ҳол” Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам даврларида, асҳоби киром замонларида ҳам мавжуд эди. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам умрлари давомида тавозеъ ва ибодатга берилганликлари билан, дунё ҳодисалари қаршисидаги ҳолатлари ила тасаввуфий ҳаёт тарзининг энг гўзал намунаси бўлдилар. Тасаввуф аҳлининг ҳар жиҳатдан гўзал ахлоқи ва пок яшаш тарзининг энг олий намунасини ўзлари яратдилар ва у кишининг асҳоби ҳам бу ҳол билан зийнатландилар.
Асҳобдан кейинги тобеинларнинг феъллари ҳам шу руҳ уйғунлигида намоён бўлди. “Тасаввуф” ва “сўфий” калимаси билан таъбир қилинмаган бўлса-да, бу жиҳат “ҳол” шаклида мавжуд эди...
Тобеинлардаги айнан шу талабчанлик жиддий севги ва тақво туйғуси билан тўлиб-тошгандир. Улар ўзларидан кейинги мусулмонларда ҳам худди шу муносабат, шу ҳолатни уйғотдилар. Шу аснода, ҳадиси шариф, силсиласи орқали етказилгани каби, бу хусусдаги одоб-ахлоқлар ҳам, кейинги авлодларга мерос тарзида етказилди. Ва бу холис ва некбин одамлар, тасаввуфий гуруҳларни шу равишда тарихий, ижтимоий бир ҳодиса сифатида ўртага чиқардилар. Демак, тасаввуф “ҳол” кўринишида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам даврида ҳам бор эди, фақат калима, яъни сўз шаклида эса кейинроқ вужудга келди.
Соф тасаввуф ҳолати, зуҳду тақво ҳаёти асри саодатдан бери
мавжуд эди ва қиёматгача бўлади, иншооллоҳ! Чунки тасаввуф
Аллоҳнинг розилигини топиш йўлидир ва мутасаввиф ҳам асл мусулмон, ҳақиқий мўмин, хос ва холис қул деганидир.
Мен тасаввуфни сўз билан ўқиб-ўрганиш орқалигина эгаллаш мумкин эмаслигини амалда – ҳаётимда кўрган бир кишидирман. Касбим сабабидан илм арбоблари орасида юрган ва тасаввуфга оид кўплаб китобларни ўқиган бир киши бўлганлигим ҳолда татбиқотни, яъни амалда қўллашни китобларда тушунтирилганига нисбатан бошқа нарсалар янада кўпроқ қозонтиришини ўз ҳаётимда амалий кўрганман.
Тасаввуфни ташқаридан қидириш ва асарларда ифодалаш ва тушунтиришда зўракилик юзага келади. Инсон тасаввуфни унинг ичига кирган вақтида кўради ва феълан-амалан яшагандагина тушунади. Китобда ёзилганларни қандай англаш лозимлигини ҳам ана ўшанда тушунади. Хулоса қиладиган бўлсак, Ислом дини ўзининг табиий ривожланишида бўлган, табиий ҳолда ёйилган ва турли оқимлар ҳолида яшаган ва ўсган. Тасаввуф шундай бир ҳаёт ичида пайдо бўлиб, майдонга чиққан. Яъни, “Илк мусулмонлар ҳеч нарса билмас эдилар. Эрон билан танишганларида, у ерда бир ҳодисани кўриб унга тақлид қилдилар”, – деб айта олмаймиз. Чунки мусулмоннинг мақсад ва тушунчаси ташқаридан бир нарса олиш эмас эди. Бу кундаги ҳақиқий мусулмоннинг ҳолати ҳам шундайдир. Бугунги чин мусулмон ташқаридан тақлид йўли билан на шакл олишни, на фикр олишни ва на ишонч олишни хоҳлайди. Чунки, у бошқа нарсаларнинг бегона эканлигини билади. Ўзини ўз манбалари ичида камолга етказишни афзал кўради. Мутафаккирларимиз асарларида ҳам шу нарса кўзга ташланади.
Бу ишнинг ҳақиқий вакиллари тасаввуфнинг шариати шариф
аҳкомларидан зарра қадар ташқарида эмаслигини, суннатларнигина эмас, ҳаттоки одобни тарк этганида ҳам кўп нарсалар йўқотишини билар эдилар. Суннатга ва одобга риоя этишни қаттиқ тавсия этардилар.
Бинобарин, Шариати шарифга бўлган ҳурматимни ҳар лаҳза янада кўпайишини жаноби Ҳақдан тилаган ҳолда Қуръони карим ва ҳадиси шарифни бошга тож этишни жон дилдан маслак қилиб олган бир киши сифатида, хос ва холис равишда тасаввуфга қарши чиқишни энг катта хато ва жуда хавфли бир нарса деган хулосага келганман. Шариати шарифга, ояти карималарга дил берган бир киши сифатида тасаввуфни ихтиёрий кайф-завқ касби эмаслигини, аксинча ҳар бир мусулмон учун мажбурий, зарурий бир йўл деган хулосага келдим.

ЎМИ Навоий вилоят вакиллиги котибият мудири Абдулвоҳид Ҳакимов