МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ.

31-05-2021, 11:53 admin Мақолалар 754

МИССИОНЕРЛИК ВА ПРОЗЕЛИТИЗМНИНГ САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ.


Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм.
Аллох таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо салоллоҳу алайҳи ва салламга дуруду саловотлар бўлсин.
Диннинг яратувчанлик, бунёдкорлик ва йуналтирувчилик салохиятидан фойдаланилганида у хамиша жамият ривожига, инсон камолотига хизмат қилган. Бироқ динни ниқоб қилиб, ундан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, ундаги ғояларни вайронкорлик руҳида талқин этиб, одамлар бошига кўплаб кулфат келтирадиган ҳаракатлар бор. Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади.
Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчани маъносини тушуниб олишимиз керак.
Ушбу сўз лотин тилида ( missio) феълидан олинган бўлиб "юбориш", "вазифа топшириш", миссионер эса "вазифани бажарувчи" деган маъноларни англатади. Миссионерлик бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати демакдир. Миссионерлик билан бир қаторда прозелитизм ҳам бор.
Прозелитизм - тўғридан-тўғри бирор бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатини англатади. Ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Прозелитизм келтириб чиқараётган салбий оқибатларни хаётий мисолларда ҳам келтириш мумкин:
Бизга қўшни бўлган айрим мамлакатларда христиан динини қабул килган айрим кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлик айрим муаммолар келиб чиқмоқда.
Христиан ва бошка динни қабул қилган қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланмоқда. Оилада қизнинг ота-онаси мусулмон. Албатта улар ўз қизларини мусулмон кишига турмушга чиқишини истайдилар. Аммо христиан динидаги қизга мусулмон киши уйланиши амри маҳол. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Бунақа муаммолар динлар аро низоларни келтириб чиқаришга сабаб бўлиши мумкин.
Миссионерлик бугун сертармоқ соҳа ҳисобланади . Ҳозирда улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Кўпгина миссионерлар фаолиятларини кенгайтириш мақсадида ўз ҳаракатларини халқаро нодавлат ташкилотлари мақомида амалга оширишга интилмоқдалар. Бу ташеилотларнинг мақсади, бойлик орттириш ва сиёсий мақсадга эришиш.
Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти таъкикланган.
Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътикод қилмаслик билан боғлиқ конститутциявий ҳуқуқидир. Жумладан, эркинлиги ҳуқуқига эгалиги, дини ва эътиқодидан катъий назар, қонун олдида тенглиги уларнинг асосини ташкил этади.
Агар биз ўз эътиқодимизга мустаҳкам турсак, халқ орасида мафкуравий тарбияни ва маънавий маърифий ишларни кучайтирсак, миссионерлик ҳаракатлари йулида жиддий тўсиқ бўлади. Бир сўз билан айтганда, оммавий, ижтимоий, психологик, қирғинбарот курашишимиз керак. Шундагина бизга ҳеч қандай куч таъсирини ўтказа олмайди.
Аллоҳим барчамизни бу йўлда собитқадам қилсин.
Кармана тумани отинойиси
Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш