Оилавий ажримларда аёллар томонидан сабаб бўлаётган муаммолар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳиим.
Аллоҳга ўзининг куч- қудрати ва буюк мақоми қадар ҳамду-санолар ва ҳабиби Мухаммад мустафо соллоллоҳу алайҳи вассалламга мукаммал дуруду саловатлар бўлсин .
Ҳазрати аёл хусусида қанчадан қанча таърифу-тавсифлар сўзларни гавҳардек терувчи калом соҳиби ва соҳибалари томонидан келтирилди. Лекин барчаси маромига етказилмагандек туюлади.
Аллоҳ субҳонаҳу таоло ўҳЎзи яратган ҳилкҳқат ҳақида мукаммал таъриф бериб ,ислом динида дарожатини кўтариб вазифасини белгилаб бергандир. Ислом дини нозил бўлгунга қадар аёлларга инсон сифатида эмас, балки бир буюм сифатида қаралган бўлиб, уларни сотиш ёки сотиб олиш мумкин бўлиб, аёлларга қул сифатида муомала қилинган.
Аллоҳ ислом динида бандаларининг жинсидан қатъий назар Ўзининг олдида мақоми бир хил эканлиги аёлми ёки эркакми қилган амалларига қараб савоблари бир-бирларидан заррача камайтириб берилмаслиги ,лекин эркакларни аёлларга раҳбар этиб маъсулиятини юқори қўйганлиги ҳақида баён қилган.
Бу ҳақда Аллоқ ўз каломида шундай марҳамат қилган :"Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий ) қоим турувчилардир.Сабаб Аллоҳ уларнинг айримлари(эркаклар) ни айримлари (аёллар)дан баъзи хусусиятларда ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол -мулкларидан сарф қилиб туришларидир. (Нисо сураси.34-оят.)
Оилани нафақа билан таъминлаш ,ор-номусини сақлаш ва барча жавобгарликлар эркакнинг зиммасига юклатилган бўлиб ,вазифаларига караб эркак кишларни жисмонан бақувват, аёллаарни эса жисмонан заифрок қилиб яратгандир.
Аллоҳ аёл жисмни заиф яратиб уни ўз ҳикмати ила эркакка ёрдамчи қилиб қўйди. Аёлни эркак учун оила деб аталмиш масканда тинчлик- осойишталик яратиш, унга ўзини бахшида этиш ,фарзандларини туғиб тарбиялаш билан, Ўзи яратган нозик ҳилқатни вазифалантириб қўйди.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади :"Росулуллох соллаллҳу алайҳи вассаллам айтдилар:” Аёлларнинг яхшиси,унга қарасанг хурсанд қиладигани ,бирор иш буюрсанг ,итоат этадигани ,йўқлигингда молингни ва ўзини асраганидир"( Имом Табароний ривояти).деган ҳадис Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассалламдан бизга етиб келган.
Юқорида баён этилган ҳадисга мувофиқ аёллар жамиятда қайси касбда ва қайси лавозимда фаолият юритишларидан қатъий назар улар учун шаръий ҳукм хадисдаги ҳукмдир.Эрининг барча шаръий талабларини беминнат ,хушфеъллик билан бажаришга буюрилгандир .Бу буйруклар барча замон ва макон учун амал қиладиган илоҳий буйруқлар бўлиб мусулмон динига эътиқод қилувчи барча аёллар, Қуръонда нозил бўлган буйруқларга , ҳадисларда келган кўрсатмаларга амал қилишлари лозим, амал қилмаган аёллар эса тўғри йўлдан адашиб икки дунёсини куйдирадилар.
Шу ўринда айрим аёлларимизнинг ахлоқан залолатга юз тутганлиги диний ахлоқий тарбиялари етишмаслиги сабабли билиб –билмай ўз жуфтларига хиёнат қилётганликлари ёки бетгачопар , бадфеъл , кўпгина ҳолларда пишир – куйдир, саранжом – саришталик каби рўзғор тутишда нўноқликлари сабабли оилалар бузилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас.
Бундан ташқари ўзбилармон ношукур қайноналарнинг манманлик қилиши, тирноқ остидан кир қидириши , келинига куйиниши , очкўз ва молпарастлиги, ноўрин ҳуда – беҳудага ўғли ва келини ўртасидаги муносабатларга аралашиб жанжал ва оилавий низоларни баттар алангаланишига сабабчи бўлиб оилавий ажримларни келтириб чиқараётганлиги ниҳоятда ачинарли ҳолдир.
Донишмандлардан Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ : “Бахтсизликнинг нишонаси қўйидаги нарсаларда кўринади : бешарм ва беҳаё бўлиш , кўнгли қаттиқ ва дағал бўлиш ,молу –дунёга ҳаддан ортиқ муккасидан кетиш”- деб ана шу тоифа аёлларга қарата айтганлар. Улар неча асрлардан бери: “Ҳазрати аёл” , муқаддас аёл” дея тавсиф этилган ,Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи вассаллам “Жаннат оналар оёғи остидадир “ деб таърифлаган аёл зотлари шаънига қора доғ бўлиб тушмоқдалар. Аёлларга хос бўлган қадрлаган ўзбекона қадриятларимиз ерга урилмоқда.
Ўзбек миллатига мансуб муслималар қовмидан бўлган бир она сифатида бу холатлар мени нихоятда ташвишга солади.
Халқимизда бир мақол бор "Гуруч курмаксиз бўлмайди" -дейилади .Мен шу тоифа аёлларни "аёлларнинг курмаги" дегим келади."Курмаг"ларга Аллоҳ инсоф берсин. Вақт ғаниматида тавбага юз тутсалар Аллоҳ тавбаларни қабул этгувчи ва кечиргувчи меҳрибон зотдир.
Навбаҳор тумани бош имом хатибининг
хотин – қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: Хушматова Сайёра.