"Дуо-гўзал ибодатдир".

4-10-2021, 09:21 admin Мақолалар 647

"Дуо-гўзал ибодатдир".

Дуо банданинг Аллоҳдан умидворлигининг энг гўзал ифодасидир. Дуо қилиш банданинг Аллоҳга мухтожлигини билдирганлиги боис Аллоҳ наздида севимли ибодатлардандир. Роббимиз Қуръони каримда: "Парвардигорингиз:"Менга дуо қилинг, мен сизларга (дуоларингизни) мустажоб қилай",- деди. Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан холатда жаҳаннамга кирурлар"(Ғофир-60).Афсуски, инсонлар орасида дуо қилиш неъмати нима эканини билмайдиган кимсалар ҳам йўқ эмас.Дуо фақатгина намозда, диний маросимларда эмас, хар ерда, ҳар вақт қилиш керак. Аллоҳ берган неъмат фарзандга зорлар қанча. Лекин берган неъматни қадрига етмасдан фарзандлари ҳаққига дуо қилиш урнига, уларнинг озгина камчиликларини кўрсалар, насиҳат қилиш ўрнига ҳақорат қилиб, қаргайдиган ота-оналар учраб туради. Фарзандларимизни қанақанги орзу-умидлар билан вояга етказамиз. Лекин, фақат едириб-ичирган билан ота-оналик вазифасини бажарган бўлиб қолмаймиз. Биз уларга хаётда яхши меҳр, чиройли тарбия берсак, ҳар бир ишимизда уларга намуна бўлсак, кексайганимизда шу берган меҳримиз ўзимизга икки баробар бўлиб қайтади, иншааллоҳ.Ҳар тонг турганда фарзандларга саломлашиш, дастурхон атрофида дуо килишлик, ўқиш ё ишга "Аллоҳ Ўзи асрасин, ўкиш-ишларингни барокотини берсин. Кунимиз хайрли бўлсин" -деб, дуо қилиб кузатсак, қандоқ яхши бўлади.Бунда фарзандларимизнинг бизга бўлган меҳри, хурмати ортади, дуонинг ижобатидан ўқиш ,ишларининг ривожи бўлади, албатта. Ёшликда меҳр бермасдан ичиб, сўкиб, едириб-ичирганини таъна қилиб, кексайгач мана шу
ёшлигини хорликда ўтказган фарзандлардан яна меҳр кутишлик туғримикан.
Эрта-ю кеч фарзандларини карғаб турган ота-оналарни қарғишлари сабаб, фарзандларини тобутини кўтарганларни ҳам кўряпмиз, афсуски.Лекин, шунда ҳам илмсизлиги, имонсизлиги сабаб шу хатоларини англамайдилар, ўзларини ислох қилмайдилар."Ким Аллоҳдан истамаса, Аллоҳ ғазаб қилади."(Термизий).
Шу ўринда фарзандлар ҳам дуоларида ота-оналарини соғлигини, умрини тилаб дуо қилишлари лозим бўлади, албатта
Бир шайхнинг хузурларига шогидларидан бири келиб:
-Устоз, дуоларим қабул бўлмаяпти - дебди.
Устоз:- қилаётган дуоларингда ота-онанг ҳам борми?- деб сўрабдилар.
Шогирд нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхнинг хузурларидан чиқиб кетибди.
Кимга дуо қилиш бахти муяссар бўлса, унга рахмат эшиклари очилади.
Аллоҳ барчамизни зикр қилгувчи, шукр қилгувчи, тавба қилгувчи, дуогуй инсонлардан айласин, илохим.
Навбаҳор тумани"Тошрабод" МФЙ отинойиси
Қувондиқова Наргиза.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш