Ташвишлардан чиқиш йўли!
Биз биламизки, ҳар қандай инсон хаёти давомида ташвиш машақатларга дуч келади, шунда нималарга эътибор бериш керак? ва нималарга амал килиш керак?,
Ҳар қандай инсон хаёти давомида дуога муҳтождир. Аллоҳ ва Унинг марҳаматига, баракотларига, дунё ва саодатларига эриши қандай эҳтиёждан, бало -офатдан ва машаққатлардан нажот топиш йўли бу дуодир. Аллоҳ таоло мусулмонларни Қуръони каримда ўн икки суранинг йигирма икки оятида
дуога тарғиб этган.
" Сиздан (эй Мухаммад ,) бандаларим Менинг хаққимда сўрасалар ,Мен уларга яқинман. Менга илтижо килувчининг дуосини ижобат этурман".(Бақара, 186- оят.)
"Парвардигорингиз: "Менга дуо қилинглар , Мен сизларга (дуоларингизни ) мустажоб қилай", деди"(Ғофир-60 )каби оятлар шулар жумласидандир.
Абу Хурайра розияаллоху анху ривоятларида Пайғамбаримиз (солаллоҳу алайхи ва саллам) дедилар:" Ким Аллоҳдан сўрамаса, Аллоҳ унга ғазаб қилади.(Термизий , Хоким ривояти)
Яна бир йўли тақво ва ибодат.
1. Tақво -Аллоҳнинг буйруқларига бўйсунмоқ ,ман этган ишларидан сақланмоқ керак. Аллоҳ таоло Ўз китобида мархамат қилади:
2.Кимки Аллоҳга тақво қилса,(у) унга (ташвишлардан) чиқиш йўлини (пайдо) қилур. 3) Яна ўзи ўйламаган жойдан ризқлантирур. Кимки Аллоҳга таваккул қилса , бас (Аллоҳнинг) ўзи унга кифоя қилур. (Талоқ сураси, 2-3 оят).
Яна бир оятида:
"Уйлмайдиган Бархаёт зотга таваккул қилинг ҳамда Унинг ҳамди билан тасбех айтинг! У Ўз бандаларинг гувоҳлардан етарлича хабардордир." (Фурқон сураси, 58- оят).
Демак, биз бошимизга бир ташвиш тушса ёки мусибат етса, Аллоҳга суянишимиз ,ва Аллоҳга таваккул қилиш билан бирга , гунохларимизга тавба қилиб, Аллоҳдан кечирим сўрашимиз керак экан.
Аллоҳ таоло ўз китобида шундай марҳамат қилади:
"Бас , дедимки: "Роббингиздан мағфират сўрангиз! Албатта У(бандаларига нисбатан) ўта кечиримли зотдир.(Шунда, яъни истиғфор айтсангиз) устингизга осмондан (баракали) ёмғир ёғдирур. Сизларга мол- дунё , фарзандлар билан мадад берур ҳамда сизларга боғлар (барпо) қилур ва сизларга анҳорларни( ато ) қилур.(Нух сураси , 10- 12 оят).
Ибн Аббос( р.а) дедилар: Росулуллох(солаллоҳу алайхи васаллам) шундай деганлар: "Аллоҳ таоло истиғфорни кўпайтирган бандани барча ташвишларидан холос қилади, хар қандай чорасизликдан қутқариб йўл кўрсатади ҳамда унга ўзи кутмаган жойдан ризқлантиради".
Хикоят: Айтишларича бир аъробий
қавмнинг экинзорларига офат, етиб
барча экинларга талофот етди. Бу нарса уларга жуда оғир ботди, уларнинг баъзилари хаттоки, хаддан зиёд ғам -ғуссага чўмиб қолдилар. Шунда ораларидан бир аробий аёл чиқиб баралла деди:
"Нима учун сизлар бу кунда рангларингиз ўчган , қалбларингиз ўлган ҳолдасиз? Ахир Раббимиз биз билан нима хохласа шуни қилади, ризқимиз унинг кўлида, истаган жойидан ўзи бизга етказиб беради- ку!"
Шу ўринда айтиш лозимки ,ташвишлардан чиқишни яна бир йўли , Аллоҳ зикрида бўлиш, чунки Аллоҳ таоло:" Бас Мени ёд этингиз , Мен ҳам сизларни ёд этурман".(Бақара, 152 оят)
Яна бири шукр қилиш . Аллоҳ таоло айтади :" Яна Роббингиз эълон қилган (бу сўзлар) ни эслангиз: "қасамки , агар ( берган неъматларимга ) шукр қилсангиз , албатта, ( уларни янада) зиёда қилурман. Борди- ю, ношукрчилик қилсангиз, албатта, азобим ( ҳам) жуда қаттикдир." ( Иброхим сураси, 7- оят.) Хуллас сўзимни охирида шуни айтмокчиманки , Аллоҳ таоло яхшилик қилувчиларни севади .Ёмонлик қилувчиларни жазолайди. !
Улуғ бобомиз Бобур, мана бу сатрларда ушбу фикрларни ажойиб тарзда баён этганлар!
Хар кимки вафо қилса, вафо топқусидир.
Хар кимки жафо қилса, жафо топқусидир.
Яхши киши ёмонлик кўрмагай харгиз,
Хар кимки ёмон бўлса , жазо топқусудир.
Учқудуқ туман "А. Навоий" МФЙ отинойиси
Сафарова .М.