Дуо--- энг яхши даво.

18-01-2021, 13:52 admin Мақолалар 1 584

Дуо--- энг яхши даво.

Ибодатнинг мағзи дуодир.
Дуо --- яратилишимиз замири бўлган ибодатнинг мухим унсурларидандир.Дуо банданинг ўзи ожизлигини идрок этиб, Яратгучига сиғинишдир. Фақат қийин вазият, ё машаққатга дуч келганда эмас, умри мобайнида умидворлигини узмасликдир ва Аллохдан бир лахза бўлсада ғофил қолмаслигидир.
Аллоҳ баьзан бало ва мусибатларни, беморликни неьмат сифатида беради. Аллоҳ айрим кимсаларни шундай неьматлар билан имтихон қилади. Инсон бундай имтихонларда яна буюк Роббисига юзланади, Унга дуо қилади, илтижо қилади.
Дуода асл мақсад банданинг ҳолини Роббисига арз қилиши бўлгани боис бу иш Аллоҳ ва бандаси орасидаги алоқадир.
" Парвардигорингиз:" Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун( дуоларингизни) ижобат қилай!" деди.Албатта, Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан холатда жаханнамга кирурлар"( Ғофир сураси,60 - оят)
" Агар дуоларингиз бўлмаганда. Парвардигорим сизларга парво қилмас эди"(Фурқон сураси 77- оят)
Дуо ибодатнинг мағзидир.Бунда банда Яратувчиси, ризқлантирувчисига холини баён этиб, ожиз ва нотавон эканлигини эьтироф этади. Аллоҳдан мағфират сўраш баробарида ёрдам ҳам истайди. Бу ҳол банданинг Аллоҳга боғланиши, Ундан ҳожатларини сўрашидир. Дуо икки сўз билан тугал бўлмайдиган,сўзнинг қолипига сиғадиган кичик ва ахамиятсиз нарса эмас. Дуо бизнинг ҳаётимиз орқали яшаши лозим. Дуо бўлмаса, Аллоҳнинг ризоси ва жаннатига қандай эришамиз?.
" Жин ва инсонларни ёлғиз менга ибодат қилишлари учун яратдим", дея мавжудлигимиз ғоясини баён қилган Роббимиз соғлом ақл эгалари учун тўғри нишонни, манзилни кўрсатиб қўйгандир. Ичдан самимий қилинган дуони эса Аллоҳ қабул қилишидан умид қилинади.
Аллоҳим ! Дунё ва оҳиратда Сендан авф, офият сўраймиз, Динимиз, дунёмиз, оиламиз, жонимиз, молимизга хайр сўраймиз, хатоларимизни кечириб, олдимиздан,, ортимиздан,ўнгимиздан, сўлимиздан, устимиздан Ўзинг ҳимоячи бўл! .Аллоҳим! Сендан фойдали илм, халол ризқ, мақбул амал сўраймиз. Дуоларимизни даргоҳингда қабул айла.
Аллохумма иннака афуввун Кариймун туҳиббул авфа фаьфу анний.
Учқудуқ.
Туман бош отинойиси О Тўрақудова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш