Эзгу дуолар

23-07-2020, 16:00 admin Мақолалар 779

Дуо- бу ибодатдир. Парвардигорига ёлвориб сўрасак, унга яқин бўламиз, савоб оламиз. “ Парвардигорингиз менга дуо қилингиз. Мен сизлар учун дуоларингизни ижобат қилай!” – деди. “Албатта, менга қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан ҳолатда жаҳаннамга кирурлар”. Ҳадисда Расуллуллоҳ С.А.В Бомдод намозини ўқибоқ дуо қилишлари баён этилган. Банда солиҳ амаллар қилган ҳолда Аллоҳга ёлворса, дуоси қабулга яқин бўлади. Ҳар қандай фаолият илм асосида бўлиши Қуръон Каримда чиройли ишора билан билдирган. “ Бас, Эй Муҳаммад Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ эканлигини билинг ва ўз гуноҳингиз учун ҳамда мўмин ва мўминалар ( нинг гуноҳлари) учун мағфират сўранг”. Расуллуллоҳ С.А.В нинг “ манфаатли илм” деган сўзларидан маълум бўладики, илм икки ҳил бўлади.
Манфаатли илм
Зарарли илм
Дуо инсон фаолиятининг барча қирраларига тегишли эканлигини пайқаймиз. Қисқа лафзларда кенг маъноларга далолат этиш Қуръон ва Суннатдаги дуоларнинг ёрқин хусусиятларидандур. Дуони ўқиш билан баробар унга мос тарзда ғайрат қилмоқ ҳам лозим. Сўзи билан амали бир бўлган бандага Аллоҳдан барака ёғилади. Аксинча тилида дуо қилиб, амалда унга яраша ҳаракат қилмаган кишининг иши унмайди.
Дуода ҳикмат кўп. Бомдод ва Хуфтон намозларини савоби улуғдир. Дуоларимизда ҳурмат, ҳамжиҳатлик, қаноат ва шукроналик ҳислатларини янада кўпайтиришда давом этайлик. Мунаввар кунлардан ҳаловат туйиб яшаш ҳаёт тарзимизга айлансин. Аллоҳ таоло Моҳи Рамозоннинг шарофати билан саҳарлигу ифторларда қилинган ҳолис дуоларимиз барокати билан тинчлик, ҳотиржамлагимиз, иймон- этиқодимизни мустаҳкам, ҳаётимизни янада фаровон айласин. Аллоҳ таоло қилаётган ибодат ва эҳсонларимизни даргоҳида қабул қилсин.

Навбаҳор тумани "Қушқочиди" МФЙ маҳалла отинойиси С.Хайруллаева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш