Дуо-энг яхши даво.
Ибодатнинг мағзи дуодир.
Дуо-яратилишимиз замири бўлган ибодатнинг муҳим унсурларидандир.Дуо банданинг ўзи ожизлигини идрок этиб, Яратгучига сиғинишдир.Фақат қийин вазият,ё машаққатга дуч келганда эмас,умри мобайнида умидворлигини узмасликдир, ва Аллоҳдан бир лаҳза бўлсада ғофил қолмаслигидир.
Аллоҳ баъзан бало ва мусибатларни,беморликни неъмат сифатида беради. Аллоҳ айрим кимсаларни шундай неъматлар билан имтихон қилади.Инсон бундай имтихонларда яна буюк Роббисига юзланади, Унга дуо қилади,илтижо қилади.
Дуода асл мақсад банданинг холини Роббисига арз қилиши бўлгани боис бу иш Аллоҳ ва бандаси орасидаги алоқадир.
" Парвардигорингиз:" Менга дуо қилингиз, Мен сизлар учун( дуоларингизни) ижобат қилай!" деди. Албатта ,Менга ибодат қилишдан кибр қилган кимсалар яқинда тубан холатда жаханнамга кирурлар"( Ғофир сураси,60 - оят)
" Агар дуоларингиз бўлмаганда, Парвардигорим сизларга парво қилмас эди"(Фурқон сураси 77- оят)
Дуо ибодатнинг мағзидир.Бунда банда Яратувчиси , ризқлантирувчисига холини баён ожиз ва нотавон эканлигини эътироф этади.Аллоҳдан мағфират сўраш баробарида ёрдам ҳам истайди.Бу ҳол банданинг Аллоҳга боғланиши,ундан ҳожатларини сўрашидир.Дуо икки сўз билан тугал бўлмайдиган,сўзнинг қолипига сиғадиган кичик ва аҳамиятсиз нарса эмас.Дуо бизнинг ҳаётимиз орқали яшаши лозим.Дуо бўлмаса, Аллоҳнинг ризоси ва жаннатига қандай эришамиз?.
" Жин ва инсонларни ёлғиз менга ибодат қилишлари учун яратдим", дея мавжудлигимиз ғоясини баён қилган Роббимиз соғлом ақл эгалари учун тўғри нишонни , манзилни кўрсатиб қўйгандир.Ичдан самимий қилинган дуони эса Аллоҳ қабул қилишидан умид қилинади.
Аллоҳим ! Дунё ва оҳиратда Сендан авф, офият сўраймиз. Динимиз дунёмиз,оиламиз, жонимиз, молимизга ҳайр сўраймиз. Хатоларимизни кечириб, олдимиздан, ортимиздан, ўнгимиздан, сўлимиздан, устимиздан Ўзинг ҳимоячи бўл! .Аллоҳим! Сендан фойдали илм, ҳалол ризқ ,мақбул амал сўраймиз.Дуоларимизни даргоҳингда қабул айла.
Аллохумма иннака афуввун Кариймун туҳиббул авфа фаъфу анний.
Учқудуқ тумани бош отинойиси:
О. Тўрақулова.