Коронавирус - пандемия!

17-04-2020, 04:51 muslim Мақолалар 610

Бугун бутун инсониятни ташвишга ва хавотирга солаётган коронавирус пандемияси ҳақида сўз юритсак. Бу касаллик “корона” , “ тож” деб аталувчи вирус орқали тарқаладиган касалликдир.
Бу касаллик биринчи бўлиб Хитойнинг Ухан шаҳрида тарқала бошлади, бу вирус ҳеч вақт ўтмасдан бутун дунё бўйлаб тарқалди. Шу жумладан, бу касаллик бизни гуллаб яшнаб келаётган юртимизни ҳам четлаб ўтмади. 7.04.2020 санасида коронавирус пандемияси билан касалланганлар сони 520 нафарга етди.
Аллоҳга шукурким бу касаллик билан касалланганларнинг анчаси соғайиб ҳам кетишди. Бу касалликни кўпайиб кетмаслиги учун юртбошимиз зарур чора ва тадбирларни қилмоқдалар.
Масалан: Юртимизга карантин ҳолати эълон қилинганлиги, ҳамма фуқароларимизни ниқоб тақиб юриши, қатъий гигиена қоидаларига риоя қилишимиз талаб қилинмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам касалликларни тарқалишини олдини олиш борасида ҳам муҳим кўрсатмалар берганлар. “Бир жойда вабо касали бор деб эшитсангиз, ўша жойга кирманглар. Агар сизлар яшаётган жойга вабо келса, ўша ердан қочиб чиқиб кетманг”.
“Ҳар бир киши овқатланса, гўшт ёғ доғини кетказиш учун қўлини ювсин”.
Демак, Ислом дини кишиларнинг соғлиғига қаттиқ эътибор беради. Чунки соғлик бўлмаса ибодат ҳам, риёзат ҳам, тирикчилик ҳам татимайди.
Азиз диндошлар, мана шундай таҳликали вақтда ваҳимага тушмасдан, ҳукуматимиз чиқарган буйруқларига қатъий риоя қилиб раҳбаримизга ёрдам беришимиз керак. Аллоҳга шукурким, юртбошимиз кечаю кундуз тинмасдан халқимизни шу офатдан беталофат олиб чиқай деб жон куйдиряптилар. Биз ҳам юртбошимизга ўзимизнинг одобимиз, интизомимиз, чиқарилган буйруқларга қатъий риоя қилишимиз, сабримиз билан жавоб қайтаришимиз керак.
Аллоҳдан қилган гуноҳларимизни кечириб, ҳаммани ҳавотирга солган, кўзга кўринмас бало шифосини беришини сўраб дуо қилайлик, Иншааллоҳ бу кунлар ўтиб кетади.

Навбаҳор тумани Навбаҳор МФЙ отинойиси М.Ҳаитова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш