Баъзан қўрқув босар дилларни,
Ваҳимага тўлар кекса қалб.
Бежаноза ўлиб кетишдан,
Юрак титрар, кучли берар зарб.
Шунда келар жанговар садо,
Шайтон лаин васвас сололмас.
Қўрқув қочар, бўлади адо,
Ишонч ўрнин ҳадик ололмас.
"Биз сиз учун ишдамиз,
Сиз биз учун уйда қолинг"
Шифокорлар, жоним қизларим,
Мангуберди издоши, ўғлим.
Кўзларимдан ёш тирқирайди,
Юртимизда бўлмасин ўлим.
Сиз сафдасиз, жанговар сафда,
Қуролингиз ишонч ва имон.
Ҳар бир ўтган оғир кунингиз,
Келтиради сизга шараф-шон.
Сиз кимнингдир ўғли эмассиз,
Ёки гулруҳ, ожиза бир қиз.
Сиз Ватаним фарзандларисиз,
Бутун халқнинг дилбанди бу-сиз.
Кўзингизда шафқат, меҳр бор,
Қочоқликдан қиласиз сиз ор.
Қўлингизда игна-шриц,
Иккиланиш билмайсиз зинҳор.
Чунки Ватан, Давлат, умумхалқ,
Нажот кутар Aллоҳдан фақат.
Сизлар эса мукофот кутмай,
Тун ва кунлар қиласиз тоқат.
Ўкинаман, кексайдик дейман,
Эшитаман йўқмиш касаллик.
Қўлим очиб,дуо қиламан,
Aсра Роббим, кетсин хасталик.
Ота-онагизга ёғилар раҳмат,
Шифокорлар, жоним болларим.
Ҳаммамизга жуда кераксиз,
Йўлбошчимиз сиздан шод, мамнун,
Оллоҳ берди асил Одамни.
Aтрофида жипс бўлиб маҳкам,
Ўтказамиз оғир дамларни.
Замин титрар, оҳ ила фиғон,
Устимизда вирус балоси.
Башарият бошига тушди,
Гуноҳларнинг аччиқ жазоси.
Гамхўр, одил Президентимиз,
Оқибатин англади дарҳол.
Олий Мажлис оёққа турди,
Муаммолар қилинажак ҳал.
Шифокорлар, жон ўғилларим,
Сулув қизим, суйган набирам.
Бўлсин азиз бошингиз тошдан,
Вирус кетсин, сиз олинг ором.
Мен бир кекса аёл, онаман,
Бувиман мен-холис дуокаш.
Дориломон кунлар келади,
Учрашармиз тўйларда дилкаш.
Унгача биз амал қилайлик,
Уйдан чиқмай дуода бўлиб.
Карантинда уй ичра қолиб:
"Биз сиз учун ишдамиз,
Сиз биз учун уйда қолинг"
Мардонова Маҳбуба 66-ёш,Ўз Р Халқ таълими аълочиси,Навоий вилояти Хатирчи тумани,Чангир МФЙ отинойиси
Ваҳимага тўлар кекса қалб.
Бежаноза ўлиб кетишдан,
Юрак титрар, кучли берар зарб.
Шунда келар жанговар садо,
Шайтон лаин васвас сололмас.
Қўрқув қочар, бўлади адо,
Ишонч ўрнин ҳадик ололмас.
"Биз сиз учун ишдамиз,
Сиз биз учун уйда қолинг"
Шифокорлар, жоним қизларим,
Мангуберди издоши, ўғлим.
Кўзларимдан ёш тирқирайди,
Юртимизда бўлмасин ўлим.
Сиз сафдасиз, жанговар сафда,
Қуролингиз ишонч ва имон.
Ҳар бир ўтган оғир кунингиз,
Келтиради сизга шараф-шон.
Сиз кимнингдир ўғли эмассиз,
Ёки гулруҳ, ожиза бир қиз.
Сиз Ватаним фарзандларисиз,
Бутун халқнинг дилбанди бу-сиз.
Кўзингизда шафқат, меҳр бор,
Қочоқликдан қиласиз сиз ор.
Қўлингизда игна-шриц,
Иккиланиш билмайсиз зинҳор.
Чунки Ватан, Давлат, умумхалқ,
Нажот кутар Aллоҳдан фақат.
Сизлар эса мукофот кутмай,
Тун ва кунлар қиласиз тоқат.
Ўкинаман, кексайдик дейман,
Эшитаман йўқмиш касаллик.
Қўлим очиб,дуо қиламан,
Aсра Роббим, кетсин хасталик.
Ота-онагизга ёғилар раҳмат,
Шифокорлар, жоним болларим.
Ҳаммамизга жуда кераксиз,
Йўлбошчимиз сиздан шод, мамнун,
Оллоҳ берди асил Одамни.
Aтрофида жипс бўлиб маҳкам,
Ўтказамиз оғир дамларни.
Замин титрар, оҳ ила фиғон,
Устимизда вирус балоси.
Башарият бошига тушди,
Гуноҳларнинг аччиқ жазоси.
Гамхўр, одил Президентимиз,
Оқибатин англади дарҳол.
Олий Мажлис оёққа турди,
Муаммолар қилинажак ҳал.
Шифокорлар, жон ўғилларим,
Сулув қизим, суйган набирам.
Бўлсин азиз бошингиз тошдан,
Вирус кетсин, сиз олинг ором.
Мен бир кекса аёл, онаман,
Бувиман мен-холис дуокаш.
Дориломон кунлар келади,
Учрашармиз тўйларда дилкаш.
Унгача биз амал қилайлик,
Уйдан чиқмай дуода бўлиб.
Карантинда уй ичра қолиб:
"Биз сиз учун ишдамиз,
Сиз биз учун уйда қолинг"
Мардонова Маҳбуба 66-ёш,Ўз Р Халқ таълими аълочиси,Навоий вилояти Хатирчи тумани,Чангир МФЙ отинойиси