Поклик - фаровон ва осойишта ҳаёт гаровидир.

15-07-2021, 13:12 admin Мақолалар 439

Поклик - фаровон ва осойишта ҳаёт гаровидир.
Бизни йўқдан бор қилиб, ҳаёт неъмати берган Раббимизга сўнгсиз ҳамд ва санолар бўлсин. У Зотнинг асл элчиси, севимли бандаси, ҳар гўзал ишда бизга ўрнак бўладиган Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо саллоллоҳу алайҳи васалламга, оиласига, асҳобига, тобеъинларига сўнгсиз салоту саломлар бўлсин.
Бир ҳаким зотдан поклик ҳақида сўрашди. У шундай деди: “Баданиннгдан олдин қалбингни юв, қўлингдан олдин тилингни юв ва одамлар ҳақида яхши гумонда бўл!”.
Абу Мусо розияллоҳу анҳу Басрага келганларида басраликларга: “Мени сизнинг олдингизга Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Роббингизнинг Китоби, Пайғамбарингизнинг суннатини ўргатишим ва кўчаларингизни тоза тутишим учун юборди”, деб мурожаат қилган эканлар.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Учта лаънат келтирадиган ишлардан эҳтиёт бўлинг: сувларда, йўл ўртасида ва соя жойларда ҳожат чиқариш” (Абу Довуд ва Ибн Можа ривояти).
Ислом дини барчамизга яшаётган жойларимиз озода бўлиши, ичимлик сувимиз тозалиги, танамиз эса покиза бўлишига буюради. Асрлар бўйлаб мусулмонлар ариқ, дарё ва денгиз сувларини покиза сақлашни ўзларининг бурчи деб билиб келганлар. Ҳозирги пайтда айниқса озодалик ва покизалик қоидаларига риоя қилиш яна ҳам зарурроқ иш бўлиб қолди.
Саъд ибн Абу Ваккос розияллоху анхудан ривоят килинади:«Пайгамбар соллаллоху алайхи васаллам: «Аллох покдир, покликни яхши кўрадир. Озодадир озодаликни яхши кўрадир. Карамлидир карамни яхши кўрадир. Сахийдир сахийликни яхши кўрадир. Бас, ховли жойларингизни озода килинг. Яхудийларга ўхшаманг», - дедилар».( Муслим, Насаий ва Термизийлар ривоят килишган).
Ушбу ҳадиси шариф мазмунидан Ислом дини шахсий тозалик билан бир қаторда атроф-муҳит тозалигига ҳам аҳамият қаратиши аён бўлади.
Аслида Ислом дини келган даврларда ҳозиргидек чиқиндилар, турли-туман зарарли тутун ва ҳоказолар чиқарувчи завод-фабрикалар, конлар, кимё заводлари, машина ва ҳоказолар бўлмаган. Одамлар бугунги кунимиздагидек кўп чиқинди ҳосил қилувчи маҳсулотларни ҳам истеъмол қилмаган. Табиат қўйнида, табиий неъматлардан озиқланган. Турли хил сунъий моддалардан тайёрланган хилма-хил ўрам, қадоқ ва бошқа идишлардаги егуликлар емаган. Бу эътибордан уларнинг чиқиндилари ҳам табиат ва муҳитга дўст бўлган безарар чиқиндилардан иборат бўлган. Уларнинг асосийси таом қолдиқлари бўлган, холос. Шундай бўлса ҳам динимиз ўша вақтнинг ўзидаёқ атроф-муҳит тозалиги, шахсий тозалик ва гигиена соҳасида келажак даврларга ҳам манфаатли бўлувчи кўрсатмаларни бериб қўйган.
Тилга олганимиз ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳовлиларни тоза тутишга буюрганларини ўқидик. Шу ўринда бир тафаккур қилайлик, ҳовлиларни озода тутишга динимизда бу қадар эътибор берилган экан, уйларнинг ичи ҳақида нима дейиш мумкин? Табиийки, уйларнинг ички қисмларининг тозалиги динимизда янада муҳимроқ ўринда экани шубҳасиздир. У ҳолда ўша уйларнинг яшовчилари бўлмиш инсонларнинг тозалигичи, бу ҳақда нима дейиш мумкин? Кўриниб турибдики, ҳовли тозалигига алоҳида даъват билан чақирувчи дин уйларнинг тозалиги ва инсонларнинг тозалигига ундан-да кўпроқ аҳамият қаратгани муқараррдир. Буни қуйидаги ҳадиси шарифдан ҳам билиб олишимиз мумкин.
Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда бундай марҳамат қилинади: “Албатта Аллоҳ гўзалдир, гўзалликни яхши кўради ва Ўз бандасининг устида (унга берган) неъматининг асарини кўришни яхши кўради, ночорликни ва ўзини ночор тутиб юрувчиларни ёмон кўради” (Байҳақий ривояти).
Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзи севган бандаларидан қилиб, танамиз ва руҳиятмиз пок бўлмоғини насиб айласин.
Зарафшон шахри бош имом хатиби: Комилжон Шодмонов.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш