Халқимиз ўта саҳий, меҳмондўст ва бағрикенгдир. Ислом дини мусулмонларга ризқларини ҳалол меҳнат қилиб топишга буюрган. Ҳалол меҳнат билан топилган пулда барака бўлади дейдилар. Динимизда ҳалол касб қилиб оила боқиш энг катта савобли амал даражасига кўтарилган. Шунинг учун оила қураётган ёшлар учун тўйлар қилиб, элга дастурхон ёзилади. Зеро ана шу меҳр-оқибат ҳамжиҳатлик туйғулари тўйларимизда, маросимларимизда намоён бўлади. Лекин рўзғорбоши бўлган одам тўй қиламан деб қийналиб қолмаслиги керак. Инсонлар имкониятига қараб тўй ўтказиши баробарида қавму-қариндошлари, қўни-қўшнилари, яқинларининг имкониятини ҳам чамаламоғи даркор. Ана шу жиҳатдан, тўй-тўйдек бўлмоғи учун қариндош-уруғлар, дўсту-ёронларнинг ўзи кифоя.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайи вассалламнинг шундай ҳадислари бор.
“Ким тежамкорлик қилса, Аллоҳ уни бой қилади. Ким исроф қилса, Аллоҳ уни фақир қилади.
Ким тавозеъ қилса, Аллоҳ уни обрўсини кўтаради. Ким зулм қилса, Аллоҳ уни хор қилади”.
Минг афсус, бугун тўй ва маракаларимиз, шу даражага келдики, узундан-узун машиналар, шовқин-суронлар, ҳисобсиз тоғоралар, сарпо суруқлар жаҳолатнинг турли кўринишларидир.
Аммо ҳамманинг кўнглида тоғдай андиша: ”Одамлар нима дейди?”.
Муҳтарам Президентимиз айтганларидек, олдида тўйи бор одам санаторияга бормайди, шифокорга кўринмайди, меҳнат таътили нима билмайди, соғлигини бой беради, ўзи учун имконият ярата олмайди. Шариат ҳукми шундай экан, ўзимизни бунчалик қийнашимизнинг нима кераги бор? Бундан нима манфаат топамиз?
Тўй-маросимларимиз том маънода халқимизнинг эзгу қадриятларини ўзида мужассам этадиган, одамларимиз ўртасида ўзаро аҳиллик ва меҳр-мурувват туйғуларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган бўлсин. Парвордигор ҳаммамизга Ўзи буюрган, жаноби Пайғамбаримиз тавсия этган йўллардан юришни насиб этсин.
Ражабова Шахло